UZ

Сўнгги янгиликлар

10:38Нурмагомедов Абу-Дабидаги RAF турнирига киритилмайди 0 10:07Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Диёра Келдиёрова медаллар учун курашга киришади 0 09:36UFC 334 тўлиқ карди тасдиқланди: Сирил Ган – Жош Хокит, Кайла Харрисон – Аманда Нуньес 0 09:05Total Chess. Абдусатторов Дудага қарши ўйинлардан кейин кўтарилди 0 08:34Нурмагомедов ва Двалишвили Абу-Дабида назорат остида қолмоқда 0 08:03Фабио Каннаваро: "Ҳисоб 2:0 пайти "моторни ўчириб қўйдик". Футбол баъзида бешафқат эканини тушунишимиз керак" (Тўлиқ матбуот анжумани) 0 07:32Дана Уайт Двалишвили ва Нурмагомедовни қоралади: "Аҳмоқлар!" 0 07:01Алимханули Канело билан эҳтимолий жангга муносабат билдирди 0 21:42Zagreb Grand Prix 2026. Дзюдочиларимиз рақибларини билиб олишди 0 18:34Россия нашри РПЛда ўйнаган ўзбекистонлик футболчилардан рамзий терма жамоа тузди 0 18:03Расман! Исроил Мадримов ва Лазизбек Мулложонов Тошкентда жанг қилишади! 0 17:32Мураббий Шавкат Раҳмоновнинг қайтиш муддати ҳақида гапирди 0 17:01Сауль Альварес 2027 йилда қозоғистонлик боксчи билан жанг қилмоқчи 0 16:30Максим Шацких "Азия Талас" бош мураббийлигидан кетди 0 15:59World Boxing вице-президентлиги учун ўзбекистонлик Шоҳид Тиллабоевга кимлар рақобат кўрсатади? 0

14 окт 11:55
Янгиликлар

Бокс/ММА

Ўзбек спортчиси машҳур "Bellator"да дебют қилди

Ўзбекистонлик аралаш қоидалар жангчиси Зарруҳ Адашев бугун "Bellator' промоушени томонидан ташкил этилган жанг оқшомида иштирок этди.

Ушбу баҳсда ҳамюртимизга америкалик Кристиан Медина рақидблик қилди. Қайд этиш лозимки, Адашевнинг "Bellator"даги дебюти омадли чиқди. Ҳамюртимиз жангнинг биринчи раундидаёқ рақибини мағлубиятга учратди.

Маълумот учун, "Bellator" аралаш қоидалар асосидаги жангларни ташкил этадиган промоушенлик компаниясидир. У нуфузи жиҳатидан жаҳонда UFC дан кейинги ўринда туради.

ЖАНГ ВИДЕОСИНИ ТОМОША ҚИЛИНГ

Рейтинг: +1   

Фикрлар

   
14 окт 13:00:18
Shahzod Xojayli
54 спортчидан 77 та медаль ва 6-ўрин. Жакартада Параосиё ўйинлари ниҳоясига етди (сарҳисоб)
   
14 окт 12:59:38
Shahzod Xojayli
6 октябрь куни Индонезиянинг Жакарта шаҳрида старт олган III ёзги Параосиё ўйинлари бугун ўз ниҳоясига етди. Сўнгги кунга белгиланган тўртта спорт тури бўйича баҳслар якунланди ва айни пайтда ёпилиш маросими бўлиб ўтмоқда.

Ўзбекистон делегацияси мусобақада 54 нафар спортчи билан иштирок этиб, 77 та медаль (35 та олтин, 24 та кумуш ва 18 та бронза) жамғарди ва мусобақа тарихидаги энг яхши натижасига эришди.

Ўзбекистон параатлетларининг халқаро майдондаги натижалари:

I Параосиё ўйинлари, Гуанчжоу-2010: 21 спортчидан 6 та медаль (1+2+3)
XIV Паралимпия ўйинлари, Лондон-2012: 10 спортчидан 1 та медаль (кумуш)
II Параосиё ўйинлари, Инчеон-2014: 27 спортчидан 31 та медаль (22+5+4)
XV Паралимпия ўйинлари, Рио-2016: 32 спортчидан 31 та медаль (8+6+17)
III Параосиё ўйинлари, Жакарта-2018: 54 спортчидан 77 та медаль (35+24+18)

Қайд этиш жоиз, Ўзбекистон делегациясини Жакарта-2018нинг энг сермаҳсул жамоаси бўлди, дейиш мумкин. Негаки, мусобақада кучли ўнликка кирган мамлакатлар орасида айнан Ўзбекистон терма жамоаси энг кам спортчи билан иштирок этди. Хусусан, Хитой – 232, Жанубий Корея – 201, Эрон – 210, Япония – 303, Ўзбекистон – 54, Индонезия – 295, Таиланд – 237, Малайзия – 139, Ҳиндистон – 193, Ҳонгконг – 100 нафар атлет билан ташриф буюрган эди.

Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари бешта спорт турида мусобақаларда қатнашиб, уларнинг тўрттасида (сузиш, енгил атлетика, дзюдо, пауэрлифтинг) медаллар жамғаришди. Фақат ўқ отиш бўйича баҳслар бундан мустасно. Энг кўп соврин сузиш бўйича баҳсларда қўлга киритилди.



Сузиш терма жамоасининг икки вакиласи - Фотима Омилова ва Шоҳсанамхон Тошпўлатова мусобақада ўзлари иштирок этган 7 та йўналишдаги баҳсларнинг барчасида совриндорлар сафидан жой олишди. Бу икки спортчи биргаликда 7 та олтин, 6 та кумуш, 1 та бронза билан умумий жамғармага салмоқли ҳисса қўшди.

Сузувчилардан, шунингдек, Дмитрий Хорлин ва Ислом Асланов бештадан медалга сазовор бўлди. Яна қатор спортчилар бир неча мартадан шоҳсупага кўтарилишнинг уддасидан чиқишди.
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг