UZ

Сўнгги янгиликлар

18:37Гусковнинг Сербиядаги UFC турнирида ким билан жанг қилиши мумкинлиги айтилди 0 18:02Нидерландия клубларининг Ўзбекистонга иккинчи ташрифи: ёнилғисиз самолёт, заҳарланган меҳмон ҳамда бир ҳовуч доллардан иборат пора 0 17:23Оқ уй UFC турнирига суд даъвоси таҳдид солмоқда 0 16:57"Спортдаги фаолиятим узоқ бўлмайди" - Илия Топурия 0 16:26Ислам Махачев: "Мен учун спортни чемпион сифатида тарк этиш муҳим" 0 15:54Тарихий тўқнашув: Нидерландия Ўзбекистоннинг Европадан бўлган 17-рақибига айланади 0 15:22Самбочиларимиз Франциядаги халқаро турнирда иштирок этишди 0 14:53Царукян Топурия - Гэтжи жангига миллион доллар тикди + ФОТО 0 14:27Тошкент туманида анъанавий "Keles Open" халқаро турнири ўтказилди 0 13:45ПСЖ юлдузларини "Реал"га сотишга тайёрми? 0 13:22Бобур Абдулазизовнинг навбатдаги рақиби мағлубиятсиз одимлаётган Марсель Нурланбек бўлади 0 12:52Формула-1. Андреа Кими Антонелли — Монако Гран-приси ғолиби! 0 12:19Жамолиддин Раҳмонжонов Octagon 87 турнирида жанг қилади + ПОСТЕР 0 11:56Ҳожиакбар Алижонов ЖЧ-2026 илк турида ўйнамайдими? 0 11:19Дзюдочиларимиз халқаро ўқув-машғулот йиғини учун Хорватияга йўл олди 0

19 июн 18:00
Янгиликлар

Гимнастика

Ўзбек спорти афсонаси Оксана Чусовитина 43 ёшда!

Нафақат Ўзбекистон, балки жаҳон спорти тарихида ёрқин из қолдира олган ҳамюртимиз Оксана Чусовитина бугун 43 ёшга тўлди, деб хабар бермоқда МОҚ матбуот хизмати.

1992 йилги Олимпия ўйинлари чемпиони, 2008 йилги Пекин Олимпиадаси вице-чемпиони, уч карра карра жаҳон чемпиони, Европа чемпионати ва Осиё ўйинлари ғолиби Оксана Чусовитина Ўзбекистоннинг фахри ҳисобланади. У еттита ёзги Олимпия ўйинлари иштирокчиси (1992, 1996, 2000, 2004, 2008, 2012, 2016) ҳисобланади. Оксана ушбу кўрсаткич орқали Гиннес рекордлари китобига ҳамда Халқаро гимнастика шон-шараф залига киритилган. Эътиборлиси, Чусовитина профессионал фаолиятини якунламай туриб шон-шараф залига кирган ер юзидаги ягона гимнастикачи ҳисобланади.

Оксана Чусовитинанинг хизматлари давлатимиз томонидан муносиб тақдирланган. У Ўзбекистонда хизмат кўрсатган спортчи фахрий унвони эгаси, шунингдек "Дўстлик", "Меҳнат шуҳрати" ва "Эл-юрт ҳурмати" орденлари билан тақдирланган.

У яна Олимпия ўйинларида иштирок этмоқчими?

"Нима учун йўқ? Атрофдагилар мени ақлдан озганлигимни муҳокама қилишни тўхтатишди. Шунча йилдан бери мусобақаларда иштирок этиб келаяпман, демак одамлар бунга ўрганишди. Муаммо нимада? Мен мусобақаларга охирги ўринни эгаллаш учун бораётганим йўқку? Ҳаттоки медаллар қўлга киритаяпман. Бу менга жуда ёқяпти" - деганди Оксана ўз интервьюларининг бирида.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг