UZ

Сўнгги янгиликлар

19:18Таэквондочиларимиз янгиланган Жаҳон рейтингида нечанчи ўринларни эгаллаб туришибди? 0 18:42UFC 337 турнирининг санаси ва ўтказилиш жойи маълум бўлди 0 18:14Чимаев UFC собиқ чемпиони билан беллашув ўтказиши мумкинлигини айтди 0 17:49Ромелу Лукаку Бельгия терма жамоасидаги фаолиятини якунлаганини эълон қилди 0 17:22Жасурбек Рустамхонов Чехия хоккейи тарихига кирди 0 16:50Норвегия россиялик ва беларуслик спортчиларнинг мусобақалар учун мамлакат ҳудудига киришини тақиқлайди 0 16:19Расман! Руслан Абдуллаевнинг рақиби, жанг санаси ва манзили эълон қилинди 0 15:48Почеттино МЮга нигериялик "девор"ни олиб келмоқчи 0 15:17Гукеш жаҳон тожи учун матч олдидан Жавоҳир Синдаров ҳақида гапирди 0 14:46Қирғизистонда Олимпиада ғолиб ва совриндорлари учун умрбод стипендиялар тасдиқланди 0 14:15Zagreb Grand Prix 2026 турнирини иккита медаль билан якунладик 0 13:44Де ла Фуэнте Испаниянинг Англиядан учраган мағлубияти ва тўхтатилган тарихий серия ҳақида гапирди 0 13:13Расман. Mangu 7 турнирининг санаси ва манзили эълон қилинди + ПОСТЕР 0 12:42Дзюдочиларимиз "ШҲТ Очиқ кубоги"да 7 та медаль қўлга киритишди 0 12:11UFC Fight Night 296 турнирининг асосий жанги эълон қилинди + ПОСТЕР 0

11 июн 19:35
Янгиликлар

Футбол

Ўзбекча трансфер: Сервер Жепаров неча миллионга сотилган?

Championat.asia'да "Ўзбекча трансфер" рукни давом этади.

Хабарингиз бор, олдинги сафар ҳамюртимиз Одил Аҳмедов ҳамда Игор Сергеев иштирокида имзоланган ўтиш битимлари ҳақида маълумот бергандик. Бугун эса Ўзбекистоннинг 9 карра чемпиони, мамлакат кубогининг 8 карра ғолиби, Саудия Арабистони, Жанубий Корея чемпиони, Осиёнинг 2008 ва 2011 йиллардаги энг яхши футболчиси — Сервер Жепаров ҳақида маълумот берамиз.

Чирчиқлик футболчи 20 йиллик фаолияти давомида 12 клубда ўйнади. Унинг иштирокида 6 бор трансфер шартномаси имзоланган:
1. 2008 йилнинг январида "Пахтакор"дан "Бунёдкор"га 750 минг евро эвазига;
2. 2010 йилнинг июлида "Бунёдкор"дан "Сеул"га (Жанубий Корея) ижара учун 800 минг евро;
3. 2011 йилнинг февралида "Бунёдкор"дан "Сеул"га 800 минг евро эвазига;
4. 2011 йилнинг июлида "Сеул"дан "Ал Шабаб"га (Саудия Арабистони) 1,6 млн евро эвазига;
5. 2013 йилнинг февралида "Ал Шабаб"дан "Соннам"га (Жанубий Корея) 550 минг евро эвазига;
6. 2016 йилнинг январида "Ульсан Хёндэ"дан "Локомотив"га (Тошкент) 500 минг евро эвазига.

Хуллас, Жепаровнинг бутун трансферлари учун у ўйнаган клублар 5 млн евро сарфлаган. Футболчи фаолияти давомида Ўзбекистон терма жамоаси сафида 127 ўйин ўтказиб, бу борада рокерд ўрнатган эди. У айни пайтда мамлакатимизнинг 14 ёшгача бўлган болалардан иборат терма жамоасини бошқармоқда.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг