UZ

Сўнгги янгиликлар

13:37UFC чемпиони Жон Жонс қайтганини эълон қилди + ФОТО 0 13:16Аллегри "Ювентус"да қолса, туринликлар етакчиси ёзда жамоани тарк этади 0 12:55Мадрид (WTA). Радукану, Бадоса, Возняцкида мағлубият ёхуд чоршанбанинг барча натижалари 0 12:34Спортчилар ижтимоий тармоқларда (1 кам 30) 0 12:13Ўзбекистонлик ММАчи қиз Octagon лигасида дебют қилади + ФОТО 0 11:52Фернандо Торрес қайси жамоани бошқариши маълум 0 11:31Исроил Мадримов: "Кроуфорд - севимли боксчим!" 0 11:10Икки кундан кейин 17 ёшга тўладиган Мирра Андреевада иродали ғалаба 0 10:49Мадримов - Кроуфорд жанги олдидан ташкил этилган матбуот анжумани ҳамда face to face маросимидан ёрқин ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 10:28"Барселона" "Манчестер Сити" етакчиларидан бирини 50 млн еврога сотиб олиши мумкин 0 10:07Нурсултон Рўзибоевнинг Хоакин Баклига қарши жанги қайси вазнда бўлиши маълум. Ҳамюртимиз co main event'да жанг қилади! 0 09:46Madrid Open. Наоми Осака Мадридда муваффақиятли старт олди 0 09:25Цзю Австралияда камарини ҳимоя қилди 0 09:04Breaking: Хави "Барселона"да қолишга қарор қилди! 0 08:43Саиджамшид Жафаров барибир Қозоғистонда жанг қиладиган бўлди. Унинг янги рақиби тасдиқланди 0

29 янв 19:34
Янгиликлар

Шахмат

Ўзбекистон 2025 йилда шахмат бўйича дунёда биринчи ўнталикка киришни режалаштирмоқда

Теглар :  Шахмат
Видеоконференция тарзида бўлиб ўтган учрашувни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Абдухакимов Самарқанд вилояти ҳокимлигидан туриб бошқариб борди.

Яқинда Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан мамлакатимизда шахматни янада ривожлантириш ва оммавийлаштириш ҳамда шахматчиларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш бўйича ўта муҳим қарор қабул қилинди.

Ушбу йирик лойиҳа шахматни оммавий спорт турига айлантиришга қаратилган бўлиб, унда Ўзбекистон шахмат мактаби пойдеворини мустаҳкамлаш ва мамлакатни дунёда етакчилардан бирига айлантириш кўзда тутилган.

“Шахматни янада ривожлантириш ва оммавийлаштириш ҳамда шахматчиларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарорида 2025 йилга қадар эришилиши керак бўлган асосий вазифалар ва мақсадлар белгиланган.

Бугун мазкур қарор ижроси юзасидан ёш шахматчилар билан учрашув ташкил этилди. Видеоконференция тарзида бўлиб ўтган учрашувни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Абдухакимов Самарқанд вилояти ҳокимлигидан туриб бошқариб борди. Тошкентда ташкил этилган студиядан эса Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг масъул ходимлари, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон шахмат федерацияси раҳбарияти, таниқли спортчи ва тренерлар ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари жой олишди.

"Шахмат дунёдаги энг қадимий спорт турларидан ҳисобланади. Унинг Ватани Ҳиндистон деб тан олинса-да, сўнгги тадқиқотлар шахмат аслида Ўзбекистон заминида пайдо бўлган, деган фаразни илгари сурмоқда. Машҳур Далварзинтепа ёдгорликларида олиб борилган археологик қазилмалар вақтида эрамиздан олдинги 1-2-асрларга оид шахмат доналари ҳамда Самарқанддаги Афросиёб тепаликларида ўтказилган тадқиқотларда эса эрамизгача 7-8-асрларга тааллуқли 7та шахмат донаси топилганлиги ҳам фикримизни тасдиқлайди.

Ушбу ақл-идрок спорти аждодларимиз орасида ҳам кенг оммалашган. Ҳаттоки соҳибқирон Амир Темур ҳарбий юришлар олдидан бўлажак жанг стратегияларини айнан шатранж устида аниқлаб олганлиги тарихий манбааларда ёзиб қолдирилган. Улуғ аждодлар йўлини муносиб давом эттираётган бугунги авлод шахмат оламида Ўзбекистон номини янада юқориларга кўтараётганлиги ҳам бежиз эмас. Ҳамюртларимиз, жаҳон чемпионлари Рустам Қосимжонов, Нодирбек Абдусатторов, ака-ука Жавоҳир ва Ислом Синдоров, Нодирбек Ёқуббоев ва бошқаларни бугун бутун дунёда яхши танишади.

“Ақл гимнастика”си шахмат ўсиб келаётган ёш авлоднинг мантиқий тафаккурини ўстиришга хизмат қилади. Қолаверса, шахмат кишидан юксак ақл-заковат, сабр-матонат ва ирода талаб қиладиган ғоят мураккаб спорт туридир. Бир сўз билан айтганда, шахмат билан шуғулланган инсон мураккаб вазиятларда тўғри ва оқилона ечим топишни ўрганади”, – деди видеоконференцияда сўзга чиққан Азиз Абдуҳакимов.

Шунингдек, маърузачи ўз нутқида қарорнинг энг муҳим жиҳатларига ҳам тўхталиб ўтди. Хусусан, иқтидорли ёш шахматчиларни танлаш ва саралаш тизимини такомиллаштириш, болалар ва катталар ўртасида шахматни янада оммалаштириш, болалар ва ўсмирлар шахмат мактабларини ташкил этиш масаласига ҳам алоҳида тўхталиб ўтдилар.

“Мактабда шахмат” лойиҳасини амалга ошириш Дастурнинг муҳим йўналишларидан биридир. Кейинги ўқув йилидан бошлаб шахмат бўйича машғулотлар 150 та мактабда жорий этилади. Ушбу мактаблар фақат шахматга ихтисослашади, худди баъзи мактаблар математика ёки инглиз тилига ихтисослашгани каби. Болалар ҳеч нарсага муҳтож бўлмаслиги учун ушбу мактабларга зарур жиҳозларни сотиб олиш учун давлат бюджетидан 7,5 млрд сўм ажратилиши белгиланган”, – деди Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Шахматни жадал ривожлантириш бўйича республика кенгаши раиси А.Абдуҳакимов.

Таъкидландики, 2025 йилгача шахматни ривожлантириш бўйича давлат дастурида аниқ мақсадлар белгиланган. Ушбу дастурнинг амалга оширилиши самарасида аҳолининг 3 фоизи доимий равишда шахмат билан шуғулланади. Ҳозир бу кўрсаткич 0,8 фоизни ташкил қилмоқда.

Давлат-хусусий шериклик асосида 25 та янги шахмат мактаблари ва клублари ташкил этилади. Фаолият юритаётган шахмат бўлимлари сони 20 фоизга кўпаяди ва уларда таҳсил олаётган болаларнинг сони 10 500 нафарни ташкил қилади.

Ва ниҳоят, 2025 йилга келиб Ўзбекистон Халқаро шахмат федерацияси (ФИДE) рейтингининг биринчи ўнталигига кириши керак. Бугунги кунда эса Ўзбекистон дунёнинг 162 мамлакати орасида 30 – ўринни эгаллаб турибди.

Қарорда кўплаб шахмат мусобақалари ўтказилиши режалаштирилган бўлиб, унда профессионаллар ва ҳаваскорлар ўз кучларини синаб кўришлари мумкин. Пойтахтимизда Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун Шахмат бўйича халқаро турнир, ўзбекистонлик биринчи гроссмейстер Георгий Аъзамов хотирасига бағишланган халқаро турнир ва XVII жаҳон чемпиони Рустам Қосимжонов шарафига халқаро турнир бўлиб ўтади. Қолаверса, азим Самарқандда “Соҳибқирон кубоги”, Хивада “Ал-Беруний”, Бухоро ва Термизда “Туризм ва шахмат ҳафталиги” халқаро турнирларини ташкил этиш белгиланган.

Видеоконференцияда кўп карра жаҳон чемпиони, дунёдаги энг ёш халқаро гроссмейстерлардан бири Жавоҳир Синдоров, яна бир жаҳон чемпионати ғолиби Нодирбек Ёқуббоев, жаҳон чемпиони Афруза Ҳамдамова, блиц йўналишида Ғарбий Осиё чемпионатида 2-ўринни қўлга киритган терма жамоамиз аъзоси Феруза Қурбонова, ҳақиқий шахмат фидойиси, Самарқанд давлат университети кафедра мудири Абдуваҳоб Воҳидов ва бошқалар сўзга чиқиб, мазкур қарорнинг аҳамияти, унинг мамлакатда шахмат спортини ривожлантириш борасида муҳим аҳамият касб этишини алоҳида таъкидлашди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг