UZ

Сўнгги янгиликлар

12:05Кукурелья Гюлер ҳақида: "У ёш болага ўхшайди, лекин унинг ўйини ҳайратланарли" 0 11:34UFC 334 турнирининг асосий янгилиги Нурмагомедов бўлиши мумкин 0 11:03Тўртта вазнда UFC рейтинги янгиланди 0 10:32Лос-Анжелес-2028: енгил атлетика бўйича саралаш тартиби ва меъёрлари тасдиқланди 0 10:22Ёшлар Олимпиадасидаги медалларимиз сони яна биттага кўпайди 0 10:01"Арсенал" "Реал"га Субимендининг нархини эълон қилди 0 09:30Юнон-рум кураши. Ўзбекистон чемпионатининг биринчи куни 5 та вазнда ғолиблар аниқланди 0 08:59Икки боксчимиз Ёшлар Олимпиадаси медалини нақд қилди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 08:28Волков расм орқали UFC чемпионлиги учун жанг сўради + ФОТО 0 08:03"Манчестер Юнайтед" Почеттинонинг вакиллари билан музокаралар ўтказди 0 07:32Total Chess. Абдусатторовдан "даҳшатли" старт. У фақат Бибисарани хафа қила олди холос 0 07:01Фомин Грециядаги "Челленжер"ни илк босқичдаёқ тарк этди 0 20:28Дана Уайт Эдди Хирнни Лондонда юзма-юз келишиб олишга чақирди 0 19:57Афсонавий Рауль Гонсалес илк бор катталар жамоасини бошқаради 0 18:55Махачев Тошкентда топширилган ишончнома ҳақида гапирди + ФОТО 0

17 фев 11:26
Янгиликлар

Бошқалар

Ўзбекистон бўйлаб пиёда: Сирдарёлик икки йигит Андижондан Мўйноққача пиёда боришга аҳд қилишди

Сирдарё вилояти Сайхунобод туманида истиқомат қилувчи Элдорбек Жўраев ҳамда Тўлқин Усмоновлар Андижондан Мўйноқача бўлган масофани, яъни бутун мамлакатимизни пиёда босиб ўтишга отланишди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида сирдарёлик икки юртдошимиз бутун Ўзбекистон бўйлаб пиёда юриб ўтишга қарор қилишди. 

Сирдарё вилояти Сайхунобод туманида истиқомат қилувчи Элдорбек Жўраев ҳамда Тўлқин Усмоновлар Андижондан Мўйноқача бўлган масофани, яъни бутун мамлакатимизни пиёда босиб ўтишга отланишди.

Ўз юришини шу йил 15 февраль куни Андижон вилоятидан бошлаган бу икки йигит бугун Фарғона вилояти марказига етиб келишди. Қайд этиш керак, ушбу юртдошларимиз бошлаган ташаббус Сирдарё, Андижон, Фарғона, Наманган вилоятлари Жисмоний тарбия ва спорт бошқармалари томонидан қўллаб-қувватланди.

Хусусан, Сирдарё вилояти Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси Э.Жўраев ва Т.Усмоновни спорт формалари билан таъминлаган бўлса, Андижон, Фарғона, Наманган вилоятлари эса ташаббускор ёшларни кутиб олиш, ётоқ жой билан таъминлаш, кузатиш каби масалаларда ёрдамларини аяшмаяпти. Қисқаси, Президент Фармони ижросини таъминлаш мақсадида барча бирлашмоқда.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг