23 июл 13:00
Янгиликлар
Гимнастика, Токио-2020
Ўзбекистон Чусовитинадан байроқдорликни олиб қўйди: Оксана эса бунга муносабат билдирди
Бу ҳақида Спутник Узбекистан нашри хабар қилди.
"Биласизми, нима учун байроқдорликни олиб қўйишганини менга тушунтиришмади. Шунчаки мени бормаслигимни айтишди, тамом.
Мотивацияни ўлдиришди. Бундай қилиш мумкин эмас. Шунчаки тушунтирса бўладику, барчамиз одаммиз, тушунамиз", - деди спортчи.
Эслатиб ўтамиз, 17 июль куни Миллий олимпия қўмитаси Оксана Чусовитина ва Бобоусмон Батуров очилиш маросимида Ўзбекистон байроқдорлари бўлишини эълон қилганди. Аммо, бугун МОҚ бош котиби Ойбек Касимов бугунги очилиш маросимида Баҳодир Жалолов ва Нигора Турсунқулова байроқдор бўлиши ҳақида "Ўзбекистон 24" телеканалига интервью берди.
Ҳавола :
Манба : sputniknews.ru
Фикрлар
Hamma yoqda korupsiya va tanish bilishlik.
Jonajon mamlakatimizda Sanjar Tursunov va Fanat Qahramonovlardan kuchli bokschilar bo'la turib bu ikkisini olimpiada saralashlariga qatnashtirib olimpiadaga etish juda shubxali.