UZ

Сўнгги янгиликлар

19:02Жорий мавсум "Барселона" сардори ким бўлади? 0 18:30Эдсон Барбоза фаолиятини якунлади 0 17:53"Богданда босим бор эди". Маҳмуд Мурадов Гусковнинг Анкалаев билан жанги ҳақида гапирди 0 17:20Нурсултон Рўзибоевга мағлуб бўлган рус жангчисига янги рақиб берилди (ПОСТЕР) 0 16:43Расман: Диёр Имомхўжаев яна 4 йил ПФЛни бошқаради 0 16:14Мурат Гассиевнинг Баходир Жалолов билан жанг бўйича позицияси маълум бўлди 0 15:45Икки нафар ёш курашчимиз жаҳон чемпионатида совриндор бўлишди 0 15:18Қозоғистон ўзбекистонлик ММА жангчисини халқаро қидирувга берди 0 14:532026/27 йилги мавсумда дунёнинг энг қиммат 10 та футбол клуби номи маълум қилинди 0 14:19Энтони Жошуа - Тайсон Фьюри жанги қаерда ва қачон ўтказилиши айтилди 0 13:42Шон О`Мэлли танаффус олди: "Бир муддат кутиб тураман" 0 13:13Хамзат Чимаев UFC`га мурожаат қилди: "Нимани кутяпмиз?" 0 12:41"Ал Ҳилол" Англия терма жамоаси аъзосига 45 миллион фунт таклиф қилди 0 12:18Жо Роган Махачевга Йен Гэрри билан бўлган жангдан сўнг маслаҳат берди 0 11:43Кормье Нурмагомедовга: "Вақтни беҳуда сарфлашни бас қил" 0

08 сен 19:17
Янгиликлар

Бошқалар

Ўзбекистон "Combat jiu-jitsu" ассоциациясига раиснинг биринчи ўринбосари тайинланди

Теглар :  Жиу-житсу
Бугун, 8 сентябрь куни Бухоро шаҳрида Ўзбекистон "Combat jiu-jitsu" ассоциациясининг семинар тренинги ва навбатдан ташқари конференцияси ташкил этилди.

Конференцияда Халқаро комбат жиу-житсу федерацияси президенти Владислав Шипинский, Осиё комбат жиу-житсу федерацияси президенти Ата Адаев, Ўзбекистон "Combat jiu-jitsu" ассоциацияси мутасаддилари, ҳакамлар ҳайъати, спортчи ва мураббийлар, кузатувчилар ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди. 



Тадбирни Ўзбекистон "Combat jiu-jitsu" ассоциацияси бош котиби Ғайрат Набиев бошлаб берди ва кун тартиби билан таништирди.

Кун тартибига биноан, Ғайрат Набиев ассоциация раисининг буйруғини ўқиб эшиттирди. Унга кўра, ассоциация раисининг биринчи ўринбосари сифатида Исламов Отабек Шухратович фаолият олиб борадиган бўлди. 


Шунингдек, Бабажанов Алишер Рустамбекович раис ўринбосари, раиснинг халқаро муносабатлар бўйича ўринбосари Кулиев Қодир Раҳматуллоевич, Сафаров Риза Жаппарали ўғли эса ассоциацияда ижрочи директор лавозимларига тайинландилар. Улуғбек Раҳмонов Ахтамович эса комбат жиу-житсу бўйича Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди. 

 

Ассоциация раисининг биринчи ўринбосари этиб тайинланган Отабек Исламов сўзга чиқар экан, ташкилотда ишларни янада жадалаштириш ҳамда режага асосан бўлиб ўтадиган мусобақаларга тайёргарлик кўриш, Республикамиз миқёсида ўтказиладиган мусобақаларда ғолиб бўлган спортчиларни нуфузли ҳалқаро мусобақаларга муносиб тайёрлаш зарурлигини алоҳида таъкидлади

Айниқса, бугунги кунда ёшларимизнинг спортга бўлган қизиқишларини янада ошириб, уларни турли нопок йўлларга кириб кетмасликларини олдини олиш билан бир қаторда спорт орқали тарбиялаб, жисмонан соғлом ва маънавий етук қилиб тарбиялаш бизнинг асосий мақсадларимиз эканлигини таъкидлади. Беш муҳим ташаббусда белгилаб берилган вазифалардан бири бу ёшларни спорт тўгаракларига жалб этиш, бўш вақтларини мазмунли ўтказишларини таъминлашдир.


Шу боис, ўтказилаётган тадбирдан кўзланган мақсад: 

"Combat jiu-jitsu" жанг санъатининг Ўзбекистонда ривожланиши ва ҳозирги вақтдаги ҳолатини таҳлил этиш;

"Combat jiu-jitsu"жанг санъатини ўзлаштириш жараёнида қийинчиликларни енгиб ўтиш орқали ўсмирлар ва ёшларнинг чидамлилик ҳамда чаққонлик сифатларини оширишдан иборат.

Раиснинг биринчи ўринбосари ассоциация олдида турган муҳим вазифалардан бири сифатида, ушбу спортга фақатгини ўғил болалар эмас, балки қизларни ҳам кенг жалб қилиш масаласига ҳам тўхталиб ўтди.

Шунингдек, "Combat jiu-jitsu" бўйича шу кунларда Бухоро вилоятида Осиё чемпионати бўлиб ўтиши режалаштирилганлигини, ушбу мусобақага Ўзбекистон шу кунларда терма жамоаси тайёргарликни кучайтириш зарурлигини айтиб ўтди. 

"Combat jiu-jitsu"спортини мамлакатимизда янада оммаллаштиришимиз лозимлиги хақида фикр билдирди.

Сўз якунида эса барча тадбир иштирокчиларига ўз миннатдорчилигини билдириб, ушбу хайрли ишларда тинимсиз меҳнат қилиб, Ўзбекистон спортчиларини дунёга танитиш учун туну-кун меҳнат қилиш лозимлиги хақида тўхталиб ўтди.

Йиғилишда иштирок этган Халқаро комбат жиу-житсу федерацияси президенти Владислав Шипинский ҳам ушбу спорт тури Ўзбекистонда ҳам ривожлантирилаётганлигидан мамнун эканлигини таъкидлади ва ўзбек спортчиларига муваффақиятлар тилади. 


Шундан сўнг, конференция иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволларга  атрофлича жавоб олдилар. Қизғин баҳс-мунозарали ушбу тадбирда бир қатор истиқболли режаларнинг қабул қилингалиги шубҳасиз. Бўлиб ўтган конференция Ўзбекистон "Combat jiu-jitsu" ассоциациясининг келажакдаги  фаолиятида муҳим аҳамият касб этиши шубҳасиз. 

Ўзбекистон "Combat jiu-jitsu" ассоциацияси матбуот хизмати





Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг