UZ

Сўнгги янгиликлар

07:01Бугун Абдусатторов Total Chess турниридаги иштирокини бошлайди 0 22:35Асадбек Самандаров Дакар Олимпиадасининг кумуш медали соҳиби 0 22:31Дакар-2026: Паризода Талабова кумуш медалга сазовор бўлди 0 20:30Ўзбекистонлик трамполинчилар Нанкиндаги Жаҳон чемпионатида қатнашади 0 19:59Формула-1. Ландо Норрис — Бразилия Гран-приси ғолиби! 0 19:28Футзал. Ўзбекистон Тожикистонга жавобсиз учта гол урди 0 18:57Екатерина Гейниш Ўзбекистон терма жамоасини тарк этиб, яна Россия сафига қайтди 0 18:26Арман Царукян Пётр Яннинг ярим енгил вазнга ўтиш шартини айтди 0 17:55Трамп UFC раҳбарига Оқ уй матбуот котиби лавозимини таклиф қилганини ҳазил деб атади 0 17:24АПЛда илк истеъфо яқин. Жамоага янги мураббийликка номзодлар ҳам маълум — The Athletic 0 16:53Шавкат Раҳмонов жароҳати қайталангани ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди 0 16:21Хоккей бўйича Осиё чемпиони аниқланди 0 15:50Шоҳасан Мирзаматов Octagon 94 турнирида жанг қилади 0 15:19Флик "Барселона"нинг Ла Лигада "Атлетико" устидан қозонган ғалабасидан сўнг нималар деди? 0 14:48Zagreb Grand Prix 2026 учун таркибимиз тасдиқланди: Диёра ва Давлат ҳам Хорватияга боради! 0

22 ноя 14:31
Янгиликлар

Бошқалар, Тадбирлар

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети кунчиқар мамлакат нигоҳида

Япониянинг Халқаро Алоқалар Агентлиги Тохоку Маркази ходими Хитоми Исава хоним ва бир гуруҳ Кунчиқар юртдан ташриф буюрган меҳмонлар Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида меҳмон бўлишди.

Меҳмонлар орасида “So-innovation laboratory” ташкилоти ижрочи директори жаноб Дайсуко Хашимото, Япония Таккю-воллей федерацияси вице-президенти ва тарғибот қўмитаси раиси жаноб Южи Хорикава ҳамда ЖАЙКАнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси лойиҳалар координатори Фарҳод Қурбонов ҳам бор эди. Меҳмонларни университет ректори, профессор Маҳмуджон Болтабоев кутиб олди. Даставвал меҳмонлар университетда талабалар учун яратилган шарт-шароитлар билан таништирилди.

Шундан сўнг 2019 йил 21 ноябрдан 2 декабргача “Имконияти чекланган инсонларни спорт билан шуғулланиш орқали ижтимоий мослашувини қўллаб-қувватлаш” мавзусида семинар-тренинг ўтказиш ва ташкилот раҳбарлари билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш юзасидан учрашув ўтказилди. Учрашувда “Имконияти чекланган инсонларни спорт орқали ижтимоий қўллаб-қувватлашни ташвиқот қилиш” бўйича ўзаро ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш ҳамда семинар-тренинг машғулотларини ўтказишдаги ташкилий масалалар муҳокама қилинди.

Куннинг иккинчи ярмида талабаларга япониялик мутахассислар томонидан Таккю-воллей спорт тури бўйича мастер-класс ташкил этилди.

Эслатиб ўтамиз, ушбу семинар-тренинг машғулотлари 3 кун давомида, 25 ноябрь куни Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида, кейинги семинар-тренинг машғулотлари эса 26-27 ноябрь кунлари Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни илмий-методик таъминлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш марказида ўтказилиши режалаштирилган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг