UZ

Сўнгги янгиликлар

00:46Хотамбек Бойназаров иштирокидаги Mangu 4 асосий жанги биринчи раундда якунланди 0 00:23Mangu 4: Нодирбек Ахатжонов турнирнинг иккинчи асосий жангида октагонга чиқди 0 19:07Исроил Мадримов Президент томонидан давлат мукофоти билан тақдирланди 0 18:33Мунира Абдуллаева Жаҳон чемпионатида юртимиз шарафини ҳимоя қилади 0 17:36WBA чемпиони Роландо Ромеро: "100 миллион доллар эвазига ҳатто ўз отамнинг ҳам юзига ураман" 0 16:55"Барселона" Родри, Гордон ва Адейемини рўйхатдан ўтказди. Янги ўйинчилар "Эльче”га қарши майдонга тушишлари мумкин 0 16:06Бектемир Мелиқўзиев ҳақиқатан ҳам Армандо Ресендис билан жанг қиладими? Менежер жавоб берди 0 15:17Breaking! Жиззахда Формула-1 трассаси барпо этилиши мумкин! 0 14:21Бугун Андижон шаҳрида ММА бўйича Mangu 4 турнири ўтказилади 0 13:28Тошкентда жаҳон футболи афсоналари иштирокида спорт байрамлари ўтказилади 0 12:17Нурсултон Рўзибоев сўнгги спарринг машғулотини ўтказди (ФОТО) 0 11:25Беҳрузбек Усмонов - Жаҳон чемпионати совриндори! 0 19:02Царукян Топуриянинг эҳтимолий кейинги рақибини айтди 0 18:33Жозе Моуриньо Мадриднинг "Реал" клубидаги бош миссияси ҳақида гапириб берди 0 17:27Промоутер Жошуа қандай ҳолатда Фьюрига қарши жангдан воз кечишини айтди 0

16 май 20:59
Янгиликлар

Гимнастика, Париж-2024

Ўзбекистон делегацияси Париж-2024 учун яна бир йўлланмани қўлга киритди!

Бугун Тошкент шаҳрида спорт гимнастикаси бўйича катталар ўртасида Осиё чемпионати старт олди.

Аҳамиятлиси, Париж-2024 Олимпиадаси учун лицензиялар ўйналадиган мусобақанинг илк куниёқ терма жамоамиз учун омадли кечди.

Яккалик йўналишининг кўпкураш дастурида иштирок этган терма жамоамиз аъзоси Абдулла Азимов тўрт йилликнинг энг муҳим комплекс мусобақаси учун лицензияни нақт қилди. Спортчимиз ўз чиқиши орқали жами 82.431 балл жамғарди ва Осиё чемпионатининг бронза медалини қўлга киритди. Бироқ мусобақада биринчи ва иккинчи ўрин эгалари ҳисобида Олимпиада йўлланмаси бўлгани боис, лицензияси йўқ атлетлар орасида энг юқори натижа қайд этган юртдошимиз Париж-2024 йўлланмасига эга чиқди. 

Яна бир аҳамиятли жиҳати, спорт гимнастикаси бўйича Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси ўз тарихида биринчи бор Олимпия ўйинларига учта йўлланмани қўлга киритди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг