UZ

Сўнгги янгиликлар

19:02Эдди Хирн Биволнинг эҳтимолий рақибларини айтди 0 18:17"Ўзбекистон осонликча таслим бўлмайдиган жамоа экан" - Канада бош мураббийи 0 17:27Энтони Жошуа яна рингга қайтиши ҳақида гапирди 0 16:39"Ролан Гаррос Juniors". Белозерцев иккинчи даврада тўхтатилди 0 16:00"Бир ўлимдан қайтган" Бен Аскрен Билол Муҳаммад билан жанг қилади 0 14:51Ўзбекистоннинг якуний таркиби маълум. Ким нечанчи рақамда ўйнайди? 0 13:43Расман: Рамазон Темировнинг навбатдаги жанги анонс қилинди 0 13:19Турки ал аш Шайх инглиз футбол клубига сармоя киритиш вариантини кўриб чиқмоқда 0 12:30Водилда катта кураш байрами 0 12:09Sofascore. Футболчиларимиз Канадага қарши учрашувдаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди? 0 11:40Расман! Руслан Абдуллаевнинг проф боксдаги кейинги жанги қачон ва қаерда бўлиши айтилди 0 11:02Ислам Махачев Ўзбекистонга ташрифи бўйича пост жойлади (ФОТО) 0 10:34Ҳумоюн Султанов ITF М15 Краньска-Гора турнири чемпионига айланди 0 09:59Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган якуний таркиби маълум 0 09:40Таэквондо терма жамоамиз катта таркибда Рим Гран-присида иштирок этади 0

02 июн 18:17
Янгиликлар

Футбол

"Ўзбекистон осонликча таслим бўлмайдиган жамоа экан" - Канада бош мураббийи

Теглар :  Канада
Канада бош мураббийи Жесси Марш Ўзбекистонга қарши ўртоқлик учрашувидан (0:2) кейин фикр-мулоҳазаларини билдирди.

– Ўйин ҳақидаги фикрингиз…
– Менимча, яхши ўйин бўлди. Бизникилар яхши ҳаракат қилишди. Ўйиндан кейин бироз гаплашиб олдик, агар баъзи камчиликларни тўғрилай олсак, ўйинни янада яхшироқ назорат қилишимиз мумкин бўлади. Лекин Ўзбекистон осонликча таслим бўлмайдиган жамоа экан. Улар ҳимояда жуда мустаҳкам ҳаракат қилишади, биз эса иккита гол урдик, бундан ҳам кўпроқ уришимиз мумкин эди. Қарши ҳужумларда жуда хавфли вазиятлар яратдик деб ўйлайман. Кўплаб йигитларнинг 100% формага яқинлашганини, соғлом кўринаётганини ва олдинга интилаётганини кўриш қувонарли. Шундай экан, мен бундан мамнунман. Менимча, бу биз учун яхши ўйин бўлди ва энди бундан керакли хулосалар чиқариб, кейинги ўйинга янада кучлироқ бўлишимиз керак.

– Кўплаб қоида бузилишлар ва жароҳатдан қайтаётган ўйинчилар иштирокидаги шундай қийин шароитларда, мураббий сифатида кузатишда руҳий ҳолатингиз қандай эди? Бироз хавотирга тушдингизми?
– Йўқ, мен учун майдон ҳолати яхшидек туюлди. Биласизми, майдонда сирпаниб кетиш ва тўп учун курашга киришиш мумкин эди, лекин майдон яхши ҳолатда эди деб ўйлайман, баъзида бундай ўйинларда интенсивлик бироз етишмайди, чунки ўйинчилар жароҳат олишдан қўрқишади. Биз эса жароҳатлар билан боғлиқ барча вазиятларга қарамай, диққатни жамлашимиз кераклигини таъкидлашга ҳаракат қилдик. Ҳар бир кундан унумли фойдаланишимиз, олдинга интилишимиз, ривожланишда давом этиш ва бўлажак ўйинларга тайёрланишимиз керак. Йигитларнинг руҳияти мутлақо мукаммал эди. Бу бизга яхши ўйин кўрсатишга ва ғалаба қозонишга ёрдам берди деб ўйлайман.

– Моис оқсаган ҳолда майдонни тарк этди ва унга муз қўйилди. Унинг ҳолати ҳақида нима дея оласиз?
– У тўқнашувда бироз зарба қабул қилиб олди. Лекин ҳолати яхши эди. Унда олдин ҳам шундай ҳолатлар бўлган: бироз зарба қабул қилиб олади, лекин кейин тезда тикланади. У 30 дақиқани жуда яхши ўтказди ва умид қиламанки, тикланишга улгуради ва биз уни Ирландияга қарши ўйинга тайёрлаймиз.

– Бир ой олдин ҳеч ким бугун кечқурун футбол майдонида Альфи Жонс ва Промис Дэвидни кўришни тасаввур ҳам қилмаган бўларди, лекин биз уларни кўрдик. Уларнинг тикланиш жараёнидан ўтиб, майдонга тушишини кўриш сиз учун қандай аҳамиятга эга бўлди?

– Менимча, уларнинг ҳар иккиси ҳам бу даражага етиб келиш ва ўзларига имконият яратиш учун жуда кўп меҳнат қилишди. Биласизми, Тоби ҳали чап оёғи билан тўпга тўлиқ зарба бергани йўқ. Биз ҳали ҳам мушаклар тикланиши учун етарлича вақт бўлишига эътибор қаратяпмиз. Лекин, у чап оёғи билан дарвоза томон аниқ ва кучли зарба йўллади. У ўзини жуда яхши ҳис қилаётганини айтди. Шунинг учун бу унга 100% формага яқинлашгани ва Жаҳон чемпионатига тайёр экани ҳақида ишонч бериши керак деб ўйлайман.

– Жонатан Осорио бошқа позицияда ўйнади…

– Осорионинг ўзига хослиги шундаки, биз унинг ақлли эканлигини биламиз, мен бу ерга келганимдан бери ўтган икки йил ичида у ўз ўйинидаги интенсивликни оширди деб ўйлайман. Менимча, у жуда яхши ҳолатда. У машғулотларда жуда яхши иштирок этмоқда. Унда турли хил позицияларда ўйнаш мослашувчанлиги бор. Ўйин қандай кечганини ҳисобга олсак, ўша куни ундан айнан шу жойда фойдаланиш идеал қарор бўлди деб ўйлайман. Шундай экан, ундан жуда мамнунман. Жейден Нельсон ҳам жуда яхши ўйин кўрсатди. Хуллас, кўплаб йигитлар яхши таассурот қолдирмоқда.

– Эдмонтондаги кучли ёмғир остида 46 мингдан ортиқ томошабин ташриф буюргани эълон қилинди. Сиз ушбу муҳит ва жамоангизни қўллаб-қувватлаш учун келган мухлислар ҳақида нима дея оласиз?
– Менимча, Эдмонтон аҳолисига яхши об-ҳаводан кўра ёмон об-ҳаво кўпроқ ёқади, шундай эмасми? Мухлислар ажойиб даражада қўллаб-қувватлади. Ҳамма бу ерга вақтли келди. Жамоани қўллаб-қувватлаш даражаси фантастик бўлди. Олдинга интилишимиз билан бу фақат ўсиб боради. Мен майдонда томошабинбоп футбол намойиш эта олганимиздан хурсандман, шунда ҳамма кейинги бир неча ҳафта давомидаги ўйинларни интиқлик билан кутади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг