UZ

Сўнгги янгиликлар

19:56Сафонов, Батраков , Захарян, Головин, Миранчук... Россия терма жамоаси Ўзбекистон билан ўйин учун қайдномасини маълум қилди 0 19:20Разамбек Жамалов тизза жароҳати сабаб Жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади 0 18:36Формула-1. Андреа Кими Антонелли— АҚШ Гран-приси ғолиби! 0 18:13Ёпиқ иншоотлар ва жанг санъатлари Осиё ўйинлари бу йил ўтказилмайди 0 17:28Ислам Махачев Пратес–Моралес жанги ҳақида фикр билдирди 0 16:40Осиё Кубоги-2027: Ўзбекистон МТЖ ўйинлари вақти маълум 0 15:47UFC 333: Рамазон Темиров Абу-Дабидаги жанги орқали қанча гонорар ишлаб олди? 0 15:06Оғир атлетикачиларимиз Жаҳон чемпионатида қатнашади 0 14:31Брэндон Ройвал Рамазон Темировнинг мағлубиятига кескин муносабат билдирди 0 12:53Моуриньо "Реал"га "Барселона"ни мағлуб этишга ёрдам берган энг муҳим қарорни маълум қилди 0 12:17U19 жаҳон чемпионатида олти нафар боксчимиз финалга чиқди 0 11:26Мария Тимофеева «Guangzhou Open»ни ғалаба билан бошлади 0 10:36Маҳмуд Мурадов ва Муроджон Аҳмадалиев Рамазон Темировнинг мағлубиятига муносабат билдирди 0 09:45Элит ОЧЛ. Бугун "Пахтакор" Ироқда, "Нефтчи" Фарғонада ўйнайди 0 08:37Алишер Ғаниев Жаҳон чемпионатида бронза медалига сазовор бўлди 0

10 авг 08:11
Янгиликлар

Шахмат

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қ а р о р и

Мамлакатимиз Президенти Шавкат Мирзиёев 2018 йил 9 апрелда “Ўзбекистон Республикасида шахматни ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорга имзо чекди.

Мазкур ҳужжат юқори малакали мураббий кадрларни жалб қилган ҳолда иқтидорли ёш шахматчиларни тайёрлаш, шахмат бўйича миллий терма жамоанинг амалдаги аъзолари билан доимий алоқани таъминлаш, шунингдек, шахматни инсоннинг ақл ватафаккур жараёнини ривожлантирувчи спорт тури сифатида янада оммалаштириш мақсадида қабул қилингани билан аҳамиятлидир. 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қ а р о р и

Юқори малакали мураббий кадрларни жалб қилган ҳолда иқтидорли ёш шахматчиларни тайёрлаш, шахмат бўйича миллий терма жамоанинг амалдаги аъзолари билан доимий алоқани таъминлаш, шунингдек, шахматни инсоннинг ақл ва тафаккур жараёнини ривожлантирувчи спорт тури сифатида янада оммалаштириш мақсадида:

1. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон шахмат федерациясининг:

мажбурий мактаб дастурлари доирасида иловага мувофиқ 150 та умумий ўрта таълим мактабларининг ўқувчиларини тажриба тариқасида шахматга ўқитишни ташкил қилиш;

Шахмат бўйича Республика ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактабини Ўзбекистон шахмат федерацияси тасарруфига бериш;

2018 йил 1 сентябрдан бошлаб мулкчилик шаклидан қатъи назар, барча шахмат клублари ҳамда шахматга ўқитиш ва шахматчилар тайёрлашни амалга оширувчи бошқа спорт муассасалари (кейинги ўринларда шахмат клублари деб юритилади) Ўзбекистон шахмат федерацияси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги билан келишилган ҳолда мажбурий аккредитациядан ўтказилиши тартибини белгилаш;

шахмат клублари томонидан ўзларининг фаолиятлари ҳақида ҳар чоракда Ўзбекистон шахмат федерациясига ҳисоботлар тақдим қилиш механизмини жорий этиш тўғрисидаги таклифлари қабул қилинсин.

2. Ўзбекистон шахмат федерациясига Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги билан келишилган ҳолда бир ой муддатда:

шахмат клубларини аккредитациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни;

республикадаги барча умумий ўрта таълим мактабларида шахматга ўқитишни босқичма-босқич қамраб олиш, юқори малакали мураббий кадрларни тайёрлаш, шахмат клублари ва умумий ўрта таълим мактаблари шахмат синфларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлашни назарда тутувчи чора-тадбирлар дастурини;

шахмат клублари фаолияти тўғрисидаги ҳисоботлар шаклини тасдиқлаш тавсия этилсин.

3. Белгилансинки:

Шахмат бўйича Республика ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаби ўз фаолиятини тўлиқ ўзини ўзи молиялаштириш асосида олиб боради, хўжалик ва молиявий фаолият масалаларини мустақил равишда ҳал қилади;

Шахмат бўйича Республика ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаби фаолиятини молиялаштириш унинг ўз маблағлари, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайрия маблағлари, шунингдек, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.

4. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Ўзбекистон шахмат федерацияси билан биргаликда 2018 йил 20 августга қадар умумий ўрта таълим мактабларида шахматга ўқитиш бўйича таълим дастурларини тасдиқласин.

5. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Ўзбекистон шахмат федерацияси ҳамда бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда бир ой муддатда:

барча шахмат клубларининг паспортлаштиришдан ўтказилишини таъминласин;

қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.

6. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н.Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Б.М.Мавлонов зиммасига юклансин.


Ўзбекистон Республикаси Президенти                    Ш.МИРЗИЁЕВ

Тошкент шаҳри,

2018 йил 9 август

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг