UZ

Сўнгги янгиликлар

15:17Али Лажами: “Ўзбекистонга қарши ғалаба қозониб, ФИФА рейтингидаги ўрнимизни яхшиламоқчимиз” 0 15:05Жаҳонгир Зокиров ва Раҳматулло Бойматов "Zuffa Boxing" турнири олдидан тарозига чиқди (ФОТО) 0 14:46Льюис Хэмилтон Ғазо сектори чегарасига борди (ФОТО) 0 14:15Трамполин бўйича Жаҳон чемпионатида олтин медаль қўлга киритилди! 0 13:44"Дакар-2026": уч боксчимиз иштирок этган Олимпиадада икки олтин қўлга киритилди ва тарихий натижа қайд этилди 0 13:13Ирисметов Россиянинг ўйини ҳақида: "Улар кўпроқ испанларга ўхшаб қолибди" 0 12:42Макгрегор Нурмагомедов ва Двалишвили жанжалига муносабат билдирди + ФОТО 0 12:11Рамазон Темиров вазнидаги чемпионлик жангини ким суғурталаши маълум бўлди 0 11:40Спорт — миллат саломатлиги, илм-фан ва камолот омили! 0 11:09Here we go. Маурисио Почеттино - "Манчестер Юнайтед" бош мураббийи! 0 10:38Нурмагомедов Абу-Дабидаги RAF турнирига киритилмайди 0 10:07Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Диёра Келдиёрова медаллар учун курашга киришади 0 09:36UFC 334 тўлиқ карди тасдиқланди: Сирил Ган – Жош Хокит, Кайла Харрисон – Аманда Нуньес 0 09:05Total Chess. Абдусатторов Дудага қарши ўйинлардан кейин кўтарилди 0 08:34Нурмагомедов ва Двалишвили Абу-Дабида назорат остида қолмоқда 0

01 ноя 11:50
Янгиликлар

Футбол

Ўзбекистон – Саудия Арабистони учрашуви чипталари сотувга чиқарилди

Теглар :  Футбол
Биласиз, 14 ноябрь куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жаҳон чемпионати саралаши доирасида ўз майдонида Саудия Арабистони билан баҳс олиб боради.

Олдинроқ хабар берганимиздек, чипталар олди-сотдиси жараёнини тартибга солиш, чипталарнинг олиб-сотарлар қўлида қайтадан сотилишининг олдини олиш, қолаверса мухлислар учун қўшимча қулайликлар яратиш ва бу орқали чипталарнинг шаффоф савдосини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон футбол ассоциацияси iticket.uz чипталар оператори билан ҳамкорликни йўлга қўйган.  Натижада iticket.uz миллий терма жамоа ўйини чипталари савдосини тўлиқ ҳажмда амалга оширади.

Ўзбекистон – Саудия Арабистони учрашуви чипталари сотувга чиқарилди. Ишқибозлар эндиликда вақтларини кетказмай, стадион кассаларида узундан-узун навбатларда турмасдан, уйдан чиқмаган ҳолда ҳам электрон шаклда чипталар ҳарид қилишлари мумкин. 

Айни пайтда мухлислар мазкур учрашув чипталарини iticket.uz сайтида 3 хил тоифада ҳарид қилишлари мумкин: 

1-тоифа – 15 000 сўм; 

2-тоифа – 25 000 сўм; 

CIP – 35 000 сўм.  

Чипта бўйича батафсил маълумотни iticket.uz сайтидан олишингиз мумкин.

    
Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг