UZ

Сўнгги янгиликлар

19:56Сафонов, Батраков , Захарян, Головин, Миранчук... Россия терма жамоаси Ўзбекистон билан ўйин учун қайдномасини маълум қилди 0 19:20Разамбек Жамалов тизза жароҳати сабаб Жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади 0 18:36Формула-1. Андреа Кими Антонелли— АҚШ Гран-приси ғолиби! 0 18:13Ёпиқ иншоотлар ва жанг санъатлари Осиё ўйинлари бу йил ўтказилмайди 0 17:28Ислам Махачев Пратес–Моралес жанги ҳақида фикр билдирди 0 16:40Осиё Кубоги-2027: Ўзбекистон МТЖ ўйинлари вақти маълум 0 15:47UFC 333: Рамазон Темиров Абу-Дабидаги жанги орқали қанча гонорар ишлаб олди? 0 15:06Оғир атлетикачиларимиз Жаҳон чемпионатида қатнашади 0 14:31Брэндон Ройвал Рамазон Темировнинг мағлубиятига кескин муносабат билдирди 0 12:53Моуриньо "Реал"га "Барселона"ни мағлуб этишга ёрдам берган энг муҳим қарорни маълум қилди 0 12:17U19 жаҳон чемпионатида олти нафар боксчимиз финалга чиқди 0 11:26Мария Тимофеева «Guangzhou Open»ни ғалаба билан бошлади 0 10:36Маҳмуд Мурадов ва Муроджон Аҳмадалиев Рамазон Темировнинг мағлубиятига муносабат билдирди 0 09:45Элит ОЧЛ. Бугун "Пахтакор" Ироқда, "Нефтчи" Фарғонада ўйнайди 0 08:37Алишер Ғаниев Жаҳон чемпионатида бронза медалига сазовор бўлди 0

17 фев 12:09
Янгиликлар

Шахмат

Ўзбекистон шахмат федерацияси раисига янги ўринбосар сайланди

Пойтахтимиздаги шахмат бўйича Республика ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактабида Ўзбекистон шахмат федерациясининг навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов конференцияси ўтказилди.

Конференцияда Ўзбекистон шахмат федерацияси раҳбарияти ва мутасаддилари, ҳакамлар ҳамда ОАВ ходимлари иштирок этди. Унда ўтган 2018 йилда шахматчиларимизнинг турли нуфузли мусобақаларда қўлга киритган ютуқлари, федерация низомига киритилган ўзгариш ва қўшимчалар ҳақида маълумот берилди.

Федерация раисининг биринчи ўринбосари Х.Турдиалиев сўнгги йилларда юртимизда шахмат аҳоли орасида кенг оммалашаётгани, натижада навқирон авлод ичидан истеъдодли спортчилар етишиб чиққан ҳолда юксак натижаларга эришаётганини таъкидлади.

Дарҳақиқат, ўзбекистонлик шахматчилар сўнгги йилларда нуфузли мусобақаларда муваффақиятли иштирок этиб келишмоқда. Спортчиларимиз 2018 йилги спорт мавсумида 70га яқин мусобақада қатнашиб, 87та олтин, 81та кумуш, 61та бронза, жами 229та медални қўлга киритишди. Юксак натижаларга эришган шахматчилар ва уларнинг мураббийлари давлатимиз ҳамда шахмат федерацияси томонидан муносиб тақдирланди.

Конференцияда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил 9 августдаги “Ўзбекистон Республикасида шахматни ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш бўйича амалга ошириладиган ишлар, жорий йилги мусобақаларда спортчиларимизнинг муносиб иштирок этишларини таъминлаш, иқтидорли шахматчиларни терма жамоа сафига қўшиш борасида муҳим вазифалар белгилаб олинди.

Кун тартибидан ўрин олган асосий масала – федерация раисига ўринбосар сайлашдан иборат эди. Шу муносабат билан мазкур лавозимга Шерзод Каримов номзоди илгари сурилди. Конференция иштирокчилари бир овоздан кўрсатилган номзодни қўллаб-қувватлашди. Шу тариқа, Ш.Каримов Ўзбекистон шахмат федерацияси раисининг ўринбосари лавозимига сайланди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг