UZ

Сўнгги янгиликлар

09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0 08:44Zagreb Grand Prix 2026. Диёра Келдиёрова яна шоҳсупада! 0 08:13"UFC Усман Нурмагомедовга умрбод тақиқ қўйилишидан умидворман" - Нина Драма 0 07:42WBC россиялик боксчиларни рейтинглар ва чемпионлик жангларидан четлатиш қарорини тасдиқлади 0 07:01Лионель Месси Аргентинада махсус учрашувда иштирок этади 0 20:58Ўзбекистон чемпионати: аёллар курашида ғолиблар аниқланди 0 20:27Муҳиддин Мадаминов Tata Steel Chess 2027 турнирида иштирок этади, Бибсара ҳам! 0 19:56UFC’нинг мағлубиятсиз жангчиси гиёҳванд моддаларни меъёридан ортиқ истеъмол қилгани ортидан шифохонага ётқизилди 0 19:25Кэррик МЮдан хафа ва раҳбариятдан ранжиган — The Telegraph 0 18:54Уайт Усманнинг Двалишвилига қилган ҳужумидан сўнг UFC’га ўтиш имкониятлари ҳақидаги саволга жавоб берди 0 18:2346 ёшли Оверим UFC собиқ жангчисига қарши бокс қоидалари бўйича рингга чиқади + ПОСТЕР 0 17:52Нурмагомедовнинг менежери ММА жамоатчилигидан узр сўради 0 17:36Усман Нурмагомедов 6 ойга қамалди 0 17:21Кейн миллий терма жамоалар тарихидаги энг яхши тўпурарлар рейтингида Левандовскига етиб олди 0

26 фев 13:13
Янгиликлар

Футбол

Ўзбекистон Суперлигасидаги энг қиммат футболчилар (ТОП-10)

Теглар :  Суперлига
Суперлиганинг янги мавсуми бошланишига жуда оз вақт қолди.

Шу ўринда бўлажак мавсум бошланишидан олдин футболчиларнинг трансфер нархларига эътибор қаратишга қарор қилдик.

Чемпионатимизни Жалолиддин Машарипов (2 миллион евро), Игорь Сергеев (1 миллион 500 минг евро), Достонбек Ҳамдамов (1 миллион 200 минг евро) ва Бобир Абдихолиқов (900 минг евро) каби нархи қиммат футболчилар тарк этишди. Энди "Пахтакор" ярим ҳимоячиси Одилжон Ҳамробеков Ўзбекистон чемпионатининг энг қиммат футболчисига айланди. Transfermarkt порталига кўра, Ҳамробековнинг айни пайтдаги трансфер нархи 1 миллион еврога тенг.



Кейинги икки ўринни ҳам "Пахтакор" вакиллари банд этишган. Ўнг қанот ҳимоячиси Ҳожиакбар Алижоновнинг трансфер қиймати 900 минг еврога баҳоланмоқда. Яқинда "Шерлар" билан шартнома тузган Сардор Рашидовнинг нархи эса 850 минг еврога тенг. 



"Бунёдкор" етакчиси Нурилло Тўхтасиновнинг нархи 800 минг евро деб қайд этилган. Ўтган мавсум чемпионат тўпурари бўлган Драган Чераннинг нархи тушган ва энди 750 минг еврога тенг. Футболчининг трансфер нархи унинг ёши ўтиши билан тушиб боради, шу боис Черан кўп гол урганига қарамай нархи туширилган.



Фарруҳ Сайфиевнинг нархи Черан билан бир хил - 750 минг евро.

Сардор Собирхўжаев, Темурхўжа Абдухолиқов, Элдорбек Суюнов, Игорь Голбан, Азизбек Турғунбоев, Йован Жокич ва Егор Кримецнинг нархлари тенг - 700 минг евро.

 

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг