UZ

Сўнгги янгиликлар

18:51Илия Топурия: "Мақсадим — Гэтжи билан реванш, аммо..." 0 18:15"Кичкина одамни мағлуб этсам, бу менга ҳеч қандай обрў келтирмайди". Шара Буллет Царукян билан эҳтимолий жанг ҳақида 0 18:10Ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатига қуръа ташланди (Жуфтликлар) 0 17:42Ўзбекистон терма жамоаси Саудия Арабистони устидан ғалабадан сўнг ФИФА рейтингида бир поғона кўтарилди 0 17:05"У афсона". Асу Алмабаев бўлажак рақиби ҳақида фикр билдирди 0 16:29"Энди уларни ҳурмат қилмайман". Собиқ чемпион Нурмагомедов жамоаси ҳақида гапирди 0 15:45Сарсекбаев Қозоғистон ва Ўзбекистонда боксчиларга бўлган муносабатдаги фарқни кўрсатди 0 15:17Япония футбол ассоциацияси собиқ раҳбари ФИФА президентлиги сайловларида иштирок этиш учун ариза топширди 0 14:50UFC'да Асу Алмабаевнинг чемпионлик учун курашиш имконияти ҳақида гапирилди 0 14:24Шаҳрам Ғиёсов барча даврларнинг энг яхши боксчиси ким эканини айтди 0 13:44UFC P4P рейтинги янгиланди: Харрисон Шевченкони ортда қолдирди, Ган Топ-10`да! 0 13:13"Манчестер Сити" Ҳоландни 175 миллион еврога сотишга тайёр 0 12:42Россияни четлаштирган халқаро хоккей федерацияси сайти бузиб кирилди 0 12:11Чимаев чемпионлик унвонини ҳимоя қилади. Рақиб собиқ UFC чемпиони + ПОСТЕР 0 11:40Ўзбекистонда ҳокимларнинг спорт бўйича маслаҳатчиси лавозими жорий этилди 0

25 дек 08:24
Янгиликлар

Сув спорти турлари

Ўзбекистон сузиш федерациясига янги раис сайланди

Янги Олимпия циклида ўз олдига улкан мақсадлар қўйган Ўзбекистон сузиш федерациясининг ҳам навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди.

Кун тартибидан федерацияга янги раҳбар сайлаш масаласи ўрин олди.

Сузиш Олимпия ўйинларида салмоқли йўлланма ва медаллар ўйналадиган спорт турларидан ҳисобланади. Шу боис, федерация моддий-техник базасини кучайтириш, мазкур йўналишларда ўзбекистонлик атлетларга янада қулай имкониятлар яратиш устувор вазифа ҳисобланади.

Қайд этиш жоиз, Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси томонидан сўнгги йилларда ҳудудларда сув спорти турларининг моддий-техник базасини яхшилаш борасида қатор ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, Наманган вилояти ва Тошкент шаҳрида жаҳон стандартларига мос келадиган 50х25 метр ўлчамдаги ҳавзалар фойдаланишга топширилди. Қашқадарёда айни пайтда навбатдаги объект – замонавий сув спорт турлари саройи қад ростлаётган бўлса, Тошкент вилоятида яна бир сузиш ҳавзаси қурилиши лойиҳалаштириляпти.

Федерациянинг аввалги раҳбари Қ.Саноқулов мамлакат гандбол федерацияси бошқарувига ўтгани ва юқоридаги жиҳатларни инобатга олган ҳолда, сузиш федерацияси раҳбари лавозимига Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси раиси Рафиков Қудратилла Мирсагатович номзоди илгари сурилди. Тадбирда қатнашган делегатлар ушбу номзодни бир овоздан маъқуллашди ва Қ.Рафиков мамлакат сузиш федерацияси раиси этиб сайланди.

Тадбир давомида федерациянинг Лос-Анжелес-2028 ёзги Олимпия ўйинларига тайёргарлик режаси батафсил кўриб чиқилди. Бунда терма жамоаларга хорижлик малакали мураббийларни жалб этиш, селекция йўналишига кўпроқ аҳамият бериш каби мавзулар муҳокама марказида бўлди. Шунингдек, сузиш, сув полоси, сувга сакраш ва синхрон сузиш дастурларида атлетларимизнинг Олимпиада йўлланмалари учун имкониятлари кўриб чиқилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг