UZ

Сўнгги янгиликлар

17:39"Реал Мадрид" етакчиси билан янги шартнома имзолади 0 17:08"Хабиб фаолиятини якунлаётганида унга қўлимдан келган барча нарсани таклиф қилганман" - Дана Уайт 0 16:37Дана Уайт ташкил этмоқчи бўлган жангларни санаб берди 0 16:04Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди 0 15:33Афсонавий Роналдиньо профессионал футболга қайтиши сабабини ошкор қилди 0 15:02ММА жамоатчилигининг Харрисон - Нуньес жангига муносабати: "Тарихдаги энг ёмон режа" 0 14:31UFC 334 турнирининг бонус соҳиблари эълон қилинди 0 14:00Мераб Двалишвили "ишкалдаги дўсти" Саба Лазишвилига UFC томонидан шартнома таклиф этилганини айтди 0 13:29Банклар "Манчестер Сити"ни молиялаштиришдан бош тортмоқда 0 12:58Арман Царукян PFL ва Bellator жангчисига қарши баҳс олиб борди 0 12:27Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Давлат Бобоновга мухлислик қиламиз! 0 11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0 10:54AND STILLLL! UFC 334 турнирининг марказий жангида Ган ўз камарини сақлаб қолди 0 10:06Чемпион Кайла Харрисоннинг собиқ икки камар эгаси Аманда Нуньесга қарши жанги муддатидан аввал якунланди 0

03 июл 13:09
Янгиликлар

Таэквондо

Ўзбекистон таэквондо WTF Ассоциациясида йиғилиш бўлиб ўтди

Бугун Ўзбекистон таэквондо WTF Ассоциациясида "Олимпия куни"га бағишланган навбатдан ташқари йиғилиш ўтказилди.

Ассоциация ходимлари учун ташкил этилган йиғилишда ушбу сана муносабати билан ўтказиладиган катта тадбирга тайёргарлик масалалари муҳокама қилинди. Йиғилишни Ассоциация раҳбари Шерзод Тошматов олиб борди.  

Тошматов ходимларни бир кун аввал Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси президенти Рустам Шоабдураҳмонов ўтказган йиғилишда федерацияларга берилган топшириқлар билан таништирди. Унга кўра, "Олимпия куни"га бағишланган тадбирда 100 нафар таэквондочи ўз кўргазмали чиқиши билан иштирок этади. 

Шунингдек, маросимда Ўзбекистон таэквондо WTF ассоциациясининг махсус бурчаги ҳам ташкил этилади. Бу билан озми-кўпми таэквондо спорт турининг тарғиботига ҳам хисса қўшилади. Ташрифчиларга ушбу спорт тури ҳақидаги маълумотлар тақдим этилади.

Маълумот учун, "Олимпия куни"га бағишланган маросим 6 июль куни пойтахтимиздаги кўпфункцияли "Ҳумо Арена" саройида бўлиб ўтади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг