UZ

Сўнгги янгиликлар

19:41"Бундай ҳолатлар бизнесга фойда келтирмайди". Дана Уайт Нурмагомедовнинг Двалишвилига ҳужуми ҳақида гапирди 0 18:53"Ман Сити"га нисбатан санкциялар тўғрисидаги қарор қачон эълон қилиниши маълум бўлди 0 18:00Двалишвили: "Мен Доғистонни яхши кўраман, хеч кимга нисбатан айблов қўйилишини истамайман" 0 17:05UFC 334 турнири иштирокчиларнинг тўлиқ карди ва жангчилар рўйхати 0 16:16"Хабибнинг жамоаси қаерга бормасин, жанжаллар келиб чиқади". Уайт Нурмагомедовнинг ҳужуми ҳақида гапирди 0 15:31Салоҳ Миср терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди 0 14:42Двалишвили ҳибсдан озод этилганидан кейин илк бор муносабат билдирди 0 14:15Ўқ отиш спорти: Ўзбекистонлик спортчи илк бор Жаҳон чемпионатида трап дастурининг финалида қатнашди 0 13:37Усман Нурмагомедов Абу-Дабидаги қамоқхонада қандай шароитда сақланиши айтилди 0 12:53Дмитрий Бивол ўз юртидаги ва хориждаги баҳслар нимаси билан фарқ қилишини айтди 0 12:00Остон Ўруновни Эроннинг бошқа клуби сотиб олмоқчи 0 11:08"Усман UFC'га керак. У ерда бундай йигитларни яхши кўришади". Царукян Нурмагомедовнинг жанжалдан кейинги келажаги ҳақида гапирди 0 10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0

30 май 17:17
Янгиликлар

Хоккей

Ўзбекистон хоккей бўйича жаҳон чемпионатида иштирок этади

Теглар :  Хоккей
Халқаро хоккей федерацияси (IIHF) Ўзбекистон терма жамоасини IV дивизиондаги жаҳон чемпионати иштирокчилари қаторига киритди.

Ушбу ҳодиса Ўзбекистон хоккей Федерацияси йўлидаги навбатдаги босқичдир. Ўзбекистон хоккей федерацияси 2018 йил март ойида ташкил топган ва 2019 йил сентябр ойида IIHF аъзоси сифатида қабул қилинган. Шундан сўнг федерация мамлакат миллий терма жамоасининг жаҳон чемпионатларида иштирок этишни бошлаши учун кўплаб шартларни бажариши керак эди.

Аввалроқ, ЎХФ Президенти Бахтиёр Фазилов 2025 йилдан IIHF Жаҳон чемпионати дастурида Ўзбекистон миллий терма жамоасининг чиқишларини бошлаш режаларини эълон қилган эди. 

Ўзбекистон 2025 йилги жаҳон чемпионатида иштирок этади, унда IV дивизиондаги рақиблари Эрон, Қувайт, Индонезия, Малайзия ва Арманистон миллий терма жамоалари бўлади. Биринчилик ўтказиладиган жой ва муддатлар кейинроқ аниқланади. Ушбу босқич ғолиби кейинги йил III B дивизионига кўтарилади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг