UZ

Сўнгги янгиликлар

19:21Пойтахтимизда IBA Nomad турнири ўтказилади (ПОСТЕР) 0 18:54"Андижон" футболчиси РПЛга йўл олмоқда 0 18:33Lausanne Grand Slam. Самариддин ва Сўғдиёна финал блокида бронза медали учун татамига чиқади 0 17:52Тошкент Осиё Паралимпия қўмитаси Бош ассамблеясига мезбонлик қилади 0 17:09Стол тенниси бўйича терма жамоамизнинг Осиё ўйинлари учун таркиби эълон қилинди 0 16:30Тьерри Анри УЕФА президенти мукофотига сазовор бўлди 0 15:56Акбар Исломбоевнинг жанги co main event мақомида ўтади 0 15:03Мария Тимофеева US Open туфайли Монтеррей турниридаги иштирокини якунлади 0 14:33Нурмагомедов ўз вазнида! UFC Shanghai турнирининг вазн ўлчаш маросими ўтказилди (барча натижалар) 0 14:00УЕФА Инфантинога қарши жиноий иш қўзғатишга тайёрланмоқда 0 13:18Хитой 2027 йилги «Формула-1» мавсумини очиб бериши мумкин 0 12:30Жалгас Жумагулов Ўзбекистонда жанг қилади 0 11:53Волкановски UFC 333 олдидан Евлоевни огоҳлантирди 0 11:01Озарбайжон Президенти "Сабаҳ"га катта миқдорда пул ажратди 0 10:22Бивол ва Смит чемпионлик жанги санаси ҳамда жойини келишиб олди 0

01 дек 12:18
Янгиликлар

Теннис

Ўзбекистон яна бир теннисчини маҳаллийлаштирди: у дунё рейтингда 51-ўрингача кўтарилган

WТА рейтингида 109-ўринни эгаллаб турган профессионал теннисчи Камилла Раҳимова эндиликда халқаро турнирларда Ўзбекистон байроғи остида иштирок этади.

Бу ҳақида Ўзбекистон теннис федерацияси матбуот хизмати маълум қилди. 

Камилла Раҳимова ким?

24 ёшли Камилла Раҳимова 2001 йил 28 август куни Екатеринбургда туғилган. Камиланинг оиласи Ўзбекистон билан боғлиқ: унинг онаси Руфина Раҳимова (турмушга чиқишдан олдинги фамилияси Ялалова) ёшлигида ўз ёш тоифасида энг кучли теннисчилар қаторига кирган ва Ўзбекистон ССР шарафини ҳимоя қилган. Камиланинг катта акаси Тимур эса Тошкентда туғилган. 

Сўнгги йилларда Камилла Раҳимова жаҳон туридаги энг барқарор ва профессионал ривожланаётган спортчилардан бирига айланди.

Фаолиятидаги асосий натижалар:

Яккаликдаги энг юқори рейтинги: №60 (2024 йил 30 декабрь)

Жуфтликдаги энг юқори рейтинги: №51 (2025 йил 25 август)


WТА жуфтликда 3 та титул

WТА 125 яккаликда ғолиблик, шунингдек жуфтликдаги ғалабалар


"Катта Дубулға" турнирларидаги энг яхши натижалари (яккалик):

• US Open: 3-босқич (2021)

• Роланд Гаррос: 3-босқич (2023)

• Уимблдон: 3-босқич (2025) — жумладан, дунёнинг 5-рақами Жасмин Паолини устидан ғалаба


"Катта Дубулға" жуфтликдаги натижалари:

• Australian Open: чорак финал (2025)

• Роланд Гаррос: 3-босқич (2025)

• Уимблдон: 2-босқич (2024, 2025)

28 ноябрь кунги WТА рейтингига кўра, Раҳимова яккаликда 109-ўринда жойлашган.

Ўзбекистон теннисида янги босқич

Камилла Раҳимованинг Ўзбекистон байроғи остида иштирок этиши — миллий терма жамоа учун стратегик кучайиш, бу эса мамлакатнинг халқаро саҳнадаги рақобатбардошлигини янги даражага олиб чиқади.

Энди Ўзбекистон "Катта Дубулға" турнирлари, WТА, ITF мусобақалари, жамоавий чемпионатлар, Осиё ўйинлари ва "Billie Jean King Cup" мусобақаларида юқори натижалар учун кураша оладиган жаҳон даражасидаги теннисчига эга бўлади.

"Камилла Раҳимованинг Ўзбекистон терма жамоасига қўшилиши тарихий воқеа. У ўзини кучли ва рақобатбардош теннисчи сифатида кўрсатган, дунёнинг энг яхши ўйинчилари билан тенгма-тенг ўйнай олади. Биз Камиллани терма жамоа таркибида кўрганимиздан мамнунмиз ва олдинда — ёрқин ғалабалар, катта йўл ва янги рекордлар борлигига ишонамиз", — деди Ўзбекистон Теннис Федерацияси бош котиби Сардор Камилов.


Ўзбекистон – глобал теннис марказига қараб

Камилла Раҳимованинг терма жамоага қўшилиши — рақобатбардош аёллар терма жамоасини шакллантириш йўлидаги навбатдаги муҳим қадамдир. Федерация спортчиларни тайёрлаш тизимини мустаҳкамлашни ҳамда терма жамоага жаҳон даражасидаги ўйинчиларни жалб қилишни давом эттиради.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг