UZ

Сўнгги янгиликлар

14:15Трамполин бўйича Жаҳон чемпионатида олтин медаль қўлга киритилди! 0 13:44"Дакар-2026": уч боксчимиз иштирок этган Олимпиадада икки олтин қўлга киритилди ва тарихий натижа қайд этилди 0 13:13Ирисметов Россиянинг ўйини ҳақида: "Улар кўпроқ испанларга ўхшаб қолибди" 0 12:42Макгрегор Нурмагомедов ва Двалишвили жанжалига муносабат билдирди + ФОТО 0 12:11Рамазон Темиров вазнидаги чемпионлик жангини ким суғурталаши маълум бўлди 0 11:40Спорт — миллат саломатлиги, илм-фан ва камолот омили! 0 11:09Here we go. Маурисио Почеттино - "Манчестер Юнайтед" бош мураббийи! 0 10:38Нурмагомедов Абу-Дабидаги RAF турнирига киритилмайди 0 10:07Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Диёра Келдиёрова медаллар учун курашга киришади 0 09:36UFC 334 тўлиқ карди тасдиқланди: Сирил Ган – Жош Хокит, Кайла Харрисон – Аманда Нуньес 0 09:05Total Chess. Абдусатторов Дудага қарши ўйинлардан кейин кўтарилди 0 08:34Нурмагомедов ва Двалишвили Абу-Дабида назорат остида қолмоқда 0 08:03Фабио Каннаваро: "Ҳисоб 2:0 пайти "моторни ўчириб қўйдик". Футбол баъзида бешафқат эканини тушунишимиз керак" (Тўлиқ матбуот анжумани) 0 07:32Дана Уайт Двалишвили ва Нурмагомедовни қоралади: "Аҳмоқлар!" 0 07:01Алимханули Канело билан эҳтимолий жангга муносабат билдирди 0

28 окт 21:22
Янгиликлар

Дзюдо

Ўзбекистонда 28 октябрь - Бутунжаҳон дзюдо куни кенг нишонланди ФОТОРЕПОРТАЖ

Бугун дзюдо асосчиси Дзигоро Кано таваллуд топган кунда бутун курраи заминимизда Бутунжаҳон дзюдо куни кенг нишонланди.

Халқаро дзюдо федерациясига аъзо 5 қитъанинг 200га яқин мамлакатида, шу жумладан Ўзбекистонда ҳам бу ўзига хос дзюдо байрами сифатида тантана қилинди. Аввалига Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда барча вилоятларда бошланган байрам тадбирлари куннинг иккинчи ярмида пойтахтга кўчди. 

Ўзбекистон дзюдо федерациясида ўтган маросимда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси президенти Рустам Шоабдураҳмонов, Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари Ойбек Касимов, МОҚ вице-президенти, Ўзбекистон дзюдо федерацияси раиси Азизжон Камилов, Миллий Паралимпия ассоциацияси раҳбари Мухторхон Ташходжаев, олимпия ўйинларининг уч карра совриндори Ришод Собиров, терма жамоамиз етакчилари, спорт фидойилари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди. 

Дарвоқе, бу йилги байрам тадбирлари “Кўчат эк!” шиори остида ўтказилди. Кўчат экиш маросимлари замирида атроф-муҳит ва табиатни асраш сингари эзгу ишлар мужассам. Спортимиз мутасаддилари ва жажжи дзюдочиларимиз Халқаро дзюдо федерацияси томонидан қабул қилинган шиорга мос тарзда кўчат экишди. 

Шундан сўнг байрам тадбири Федерация ҳудудида қисқа фурсатда бунёд этилган замонавий спорт залига кўчди. 

Суратлар муаллифи - Алимурод МАМАДАМИНОВ

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг