UZ

Сўнгги янгиликлар

07:55UFC Fight Night 294 турнирининг бонус соҳиблари маълум. Улар орасида қозоқ жангчиси ҳам бор! 0 07:24"Реал" яна камбэк қилди, бу сафар "Сельта" мағлуб этилди 0 06:53UFC Fight Night 294: Прохазкани нокаут қилишди, Асу Алмабаев ютқазди ва бошқа натижалар 0 19:59Фазлиддин Рафиқов Жаҳон чемпионатини бронза билан якунлади 0 19:30Илия Топурия UFC'даги мотивацияси нима эканлигини айтди 0 18:22"Чемпионлик камарини қўлга киритишимга ишонаман". Прохазка Ульберг билан реванш ўтказишга умид қилмоқда 0 17:37"Октагон ташқарисида ҳам жанг қилишимиз мумкин". Двалишвили Нурмагомедов билан эҳтимолий реванш ҳақида гапирди 0 16:30ОЧЛ. "Ал-Иттиҳод"нинг малилик легионери "Пахтакор"га қарши ўйинни ўтказиб юборади 0 15:15Енгил атлетикачи Хушноза Шавкатова энди АҚШнинг Орегон университети жамоаси шарафини ҳимоя қилади 0 14:12Алжамейн Стерлинг Волкановски билан жанг қилиб, икки вазн тоифасида чемпион бўлмоқчи 0 13:00Самбочиларимиз ШҲТ Очиқ турнирини умумжамоа ҳисобида биринчи ўринда якунлашди 0 12:05Ўзбекистон мезбонлик қиладиган U-17 Осиё кубогининг барча иштирокчилари маълум бўлди 0 11:12Жошуа Тайсонни нокаутга учратишга ваъда берди 0 10:24Амирхон Алихўжаев кейинги жангини Хотамбек Бойназаровнинг собиқ рақибига қарши ўтказади 0 09:55Руслан Абдуллаев олтинчи ғалабасини олтинчи раундда қўлга киритди 0

26 июл 18:39
Янгиликлар

Таэквондо, Токио-2020

Ўзбекистондан сўнг Россия ҳам ўз тарихида таэквондо бўйича биринчи Олимпиада чемпионига эга бўлди

Бугун Токио Олимпиадасида таэквондо бўйича эркаклар ўртасида -80 кг вазн тоифасида баҳслар ўтказилди.

Ушбу вазн тоифасида россиялик Максим Храмцов барча рақибларини мағлуб этган ҳолда олтин медални қўлга киритди. 

Бу Россия учун таэквондо бўйича биринчи олтин медаль бўлди. Бунгача хеч бир россиялик таэквондочи Олимпия ўйинлари чемпиони бўлолмаганди. 

Ушбу йўналишда шунингдек ҳамюртимиз Никита Рафалович ярим финалгача етиб келганди. Афсуски, у аввалига ярим финалда иорданиялик, бронза медали учун кечган жангда эса хорватиялик рақибга ютқазиб қўйди. 

Кеча эса Улуғбек Рашитов Олимпиада чемпионига айланган илк ўзбек таэквондочиси сифатида тарихга кирганди. 

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг