UZ

Сўнгги янгиликлар

12:58Арман Царукян PFL ва Bellator жангчисига қарши баҳс олиб борди 0 12:27Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Давлат Бобоновга мухлислик қиламиз! 0 11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0 10:54AND STILLLL! UFC 334 турнирининг марказий жангида Ган ўз камарини сақлаб қолди 0 10:06Чемпион Кайла Харрисоннинг собиқ икки камар эгаси Аманда Нуньесга қарши жанги муддатидан аввал якунланди 0 08:54UFC 334. Мурадовнинг собиқ рақиби Кайо Борральо 19-ғалабасини тантана қилди 0 08:23Миллатлар лигаси. Португалия ўз стадионида йирик ҳисобда мағлубиятга учради 0 07:52Ўн йил ютқазмаган чемпион Немков ватандошидан мағлуб бўлди 0 07:21Мераб Двалишвили ғалабасидан сўнг Нурмагомедов учун мурожаат қилди 0 19:41"Бундай ҳолатлар бизнесга фойда келтирмайди". Дана Уайт Нурмагомедовнинг Двалишвилига ҳужуми ҳақида гапирди 0 18:53"Ман Сити"га нисбатан санкциялар тўғрисидаги қарор қачон эълон қилиниши маълум бўлди 0 18:00Двалишвили: "Мен Доғистонни яхши кўраман, хеч кимга нисбатан айблов қўйилишини истамайман" 0 17:05UFC 334 турнири иштирокчиларнинг тўлиқ карди ва жангчилар рўйхати 0 16:16"Хабибнинг жамоаси қаерга бормасин, жанжаллар келиб чиқади". Уайт Нурмагомедовнинг ҳужуми ҳақида гапирди 0

18 сен 09:34
Янгиликлар

Олимпия ўйинлари

Ўзбекистонлик илк Олимпиада чемпионини биласизми?

1952 йил Хельсинки шаҳри мезбонлик қилган Олимпия ўйинларида ўзбекистонлик Галина Шамрай спорт гимнастикасининг кўпкураш баҳсларида жамоавий беллашувларда олтин, предмет билан машқда эса кумуш медални қўлга киритади.

Бу натижаси орқали Шамрай ўзбекистонлик спортчилар орасида Олимпиада медалини қўлга киритган биринчи атлет сифатида тарихдан жой олади.

Амстердам (Нидерландия) шаҳрида 1928 йилда бўлиб ўтган Олимпиадада австралиялик спортчи (эшкак эшиш) Генри Пирс рўпарасидан сузиб ўтаётган ўрдак оиласини кўриб, ўтиб кетгунча қайиқни тўхтатади. Бундан фойдаланган француз спортчисининг олдинга ўтиб кетишига қарамай, Пирс мусобақада олтин медални қўлга киритади.

Олимпиада олтин медаллари одатда 6 грамм соф олтин қопламадан иборат бўлиб, металлнинг қолган қисми кумушдан иборатдир. Истисно тариқасида 1908 йил Олимпияда ўйинларининг медали бутунлай олтиндан иборат бўлган, унинг вазни 25 грамм, ҳажми диаметри эса фақат 3.3 см бўлган. Солт-Лейк-Сити (АҚШ) Олимпиадаси медаллари 0.567 кг бўлиб, Олимпиада ўйинлар тарихидаги энг оғир медаллар ҳисобланади.

Альбервиле (Франция) шаҳрида 1992 йилда бўлиб ўтган қишки Олимпия ўйинларида 5894 нафар журналист қатнашиб, ҳозирча бу натижа ОАВ вакилларининг иштироки бўйича рекорд сифатида сақланиб турибди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг