UZ

Сўнгги янгиликлар

18:41Белбоғли кураш. Кучлилар Фарғонада аниқланди 0 18:10Майкл Моралес: "Махачевдаги камарни Эквадорга олиб кетаман" 0 17:39"Реал Мадрид" етакчиси билан янги шартнома имзолади 0 17:08"Хабиб фаолиятини якунлаётганида унга қўлимдан келган барча нарсани таклиф қилганман" - Дана Уайт 0 16:37Дана Уайт ташкил этмоқчи бўлган жангларни санаб берди 0 16:04Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди 0 15:33Афсонавий Роналдиньо профессионал футболга қайтиши сабабини ошкор қилди 0 15:02ММА жамоатчилигининг Харрисон - Нуньес жангига муносабати: "Тарихдаги энг ёмон режа" 0 14:31UFC 334 турнирининг бонус соҳиблари эълон қилинди 0 14:00Мераб Двалишвили "ишкалдаги дўсти" Саба Лазишвилига UFC томонидан шартнома таклиф этилганини айтди 0 13:29Банклар "Манчестер Сити"ни молиялаштиришдан бош тортмоқда 0 12:58Арман Царукян PFL ва Bellator жангчисига қарши баҳс олиб борди 0 12:27Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Давлат Бобоновга мухлислик қиламиз! 0 11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0

30 дек 08:39
Янгиликлар

Бокс/ММА

Ўзбекистонлик ММА жангчиси Фирдавс Ҳасанов UFC'га ўтяптими? Бу ҳақда жангчимизнинг ўзидан батафсил жавоб олдик

Энг енгил вазн тоифасида ўзбекистонлик аралаш якка кураш устаси Фирдавс Ҳасанов келгуси фаолияти ҳақида маълумот берди.

Аввалроқ, Фирдавс 2024 йил 4 февраль куни Лас-Вегасда ўтадиган UFC турнири доирасида рақиби жароҳат олган қозоғистонлик Азат Максум билан захира жангчиси сифатида жанг қилиш истагини билридиб, Дана Уайт ва бошқаларга мурожаат қилган эди.

Ҳасанов Olamsport.com мухбири билан суҳбатда музокаралар жараёни кетаётганини маълум қилди:

"Ҳозирда менежерлеримиз бу иш бўйича ҳаракат қилишяпти. UFC агар Максумга ўз лигасидан рақиб топа олмаса, Ин Ша Аллоҳ мен бу жангга чиқаман. Агарда, бу жанг ташкиллаштирилмаган тақдирда, 2024 йилда албатта UFC'да жанг қиламан",- деди ҳамюртимиз.

Маълумот учун, Фирдавс Ҳасанов ўрта вазн тоифасидаги UFC жангчимиз Нурсултон Рўзибоевнинг жамоадоши ҳисобланади. У Али Абдель-Азиз раҳбарлик қилувчи Dominance MMA менежерлик компанияси аъзоси ҳисобланади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг