UZ

Сўнгги янгиликлар

17:52Махачевнинг жамоаси Исламни UFC камаридан маҳрум қилиш талабига жавоб берди 0 17:30Жаҳон кубоги: Абдураҳмон Маҳмуджонов мағлуб бўлди 0 17:21ПСЖнинг Винисиус трансфери бўйича позицияси маълум бўлди 0 16:50Бивол Александр Усик билан жанг қилиш эҳтимолини баҳолади 0 16:19Келдиёрова Токио "Катта Дубулға" турнири олдидан япониялик Олимпиада чемпионининг "мастер класси"да иштирок этди ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 15:48Андрей Есипенко: "Синдаров ё осон ютади ёки..." 0 15:17Хаби Алонсо "Челси"нинг жорий мавсумдаги омадсизликлари сабабини айтди 0 14:46Иман Хелиф ўзининг профессионал дебюти учун ўзига ўхшаган янги рақиб топди 0 14:15Гукеш "тишлари"ни кўрсатди, Синдаров мағлубиятдан бир неча сония нарида эди. Тож учун кечаётган учрашувнинг 3-партия таҳлили 0 13:56Жаҳон кубоги: Норбек Абдуллаев ҳам ярим финал иштирокчисига айланди 0 13:44Санжар "Tornado" Зокиров Муҳаммад Мокаевга қарши расман тасдиқланди + ПОСТЕР 0 13:13Ҳусниддин Алиқулов узоқ танаффусдан кейин “Ризеспор” қайдномасига қайтди 0 12:56Жаҳон кубоги: Ҳуморабону Мамажонова ярим финалга йўл олди 0 12:39Жаҳон кубоги: Феруза Казакова япониялик рақибасидан устун келди 0 12:11Субханқуловни мағлуб этган Энди Крус IBF чемпионига айланди 0

03 мар 15:13
Янгиликлар

Бокс/ММА

Ўзбекистонлик ММА жангчиси Octagon League чемпионлик камари учун жанг қилади

19 апрель куни Қозоғистоннинг Олма-Ота шаҳридаги "Балуан-Шолак" мажмуасида ММА бўйича Octagon 71 турнири ташкил этилади.

Мусобақанинг иккинчи асосий жанги, яъни co main event'да ўзбекистонлик аралаш якка кураш устаси Сардор Худойбердиев чиқиш қилади.

32 ёшли ҳамюртимизга Қирғизистон вакили Арген Абдикадир Уулу рақиб бўлади. Аҳамитлиси, беллашув ярим енгил вазн тоифасидаги чемпионлик камари учун ўтказилади.

Боиси, қирғизистонлик амалдаги чемпион Муртазали Магомедов ўз камарини вакант қолдириб, енгил вазн тоифасига ўтди. Худойбердиев — Абдикадир Уулу баҳсига қозоғистонлик Кожахмет Имангали захира жангчиси сифатида танлаб олинган.

Маълумот учун, Сардор Худойбердиев фаолияти давомида 11 та жанг ўтказиб, 8 та ғалаба ва 3 та мағлубият қайд этган. У охирги жангини 2024 йил декабрь ойида Саидибрагим Калисбекка қарши ўтказиб, очколар ҳисобига ғалаба қозонган ҳолда бонусга эга чиққанди.

Арген Абдикадир Уулу ҳисобида эса 9 та ғалаба ва 1 та мағлубият мавжуд.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг