11 окт 11:38
Янгиликлар
Қиличбозлик
Ўзбекистонлик саблячилар Жаҳон кубогида икки медаль қўлга киритди
Тошкентда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича ўсмирлар (U17) ва ёшлар (U20) ўртасидаги Жаҳон кубоги босқичи давом этмоқда.
Яккалик баҳслари якунига кўра, Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари битта олтин ва битта кумуш медални қўлга киритди.
Ёшлар ўртасидаги баҳсларда иштирок этган Алпамис Ўракбаев олтин медалга сазовор бўлди.
Ўсмирлар ўртасидаги мусобақада финалгача етиб борган Муҳаммадали Турсинбоев эса кумуш медални қўлга киритди.
Мусобақанинг навбатдаги кунида спортчилар жамоавий баҳсларда совринли ўринлар учун кураш олиб боради.




Ҳавола :
Манба : olympic.uz
Фикрлар