UZ

Сўнгги янгиликлар

22:51Шахмат бўйича 2027 йилги рапид ва блиц Жаҳон чемпионати мезбони эълон қилинди 0 22:14Танташев ва Нажафалиев бригадаси Элит ОЧЛ баҳсларида ишлайди 0 21:31Александр Волков: "Ўзимни чемпион деб биламан" 0 20:56Жейк Пол декабрь ойида Дубайдаги турнирда рингга қайтади 0 20:23Ковингтон иштирокидаги жанг Hype FC турнирига қўшилди 0 19:48Жаҳонгир Ўрозов: "Каннаваро "Рубин"ни чемпион қиларди" 0 19:05Камару Усман Ислам Махачевнинг танаффус қилиш қарорига баҳо берди 0 18:29Топурия 2026 йилнинг энг тижорий спорт юлдузлари рейтингида Жошуа, Усик ва Чимаевни ортда қолдирди 0 18:06Саидёқуб Қаҳрамоновнинг Тожикистондаги жанги тўлиқ давом этди ва кутилмаган натижа билан тугади 0 17:47Келдиёрова Abu Dhabi Grand Slam 2026 турниридаги мағлубиятига изоҳ берди 0 17:12Суперлига. Бироздан сўнг 26-турга старт берилади 0 16:41Усман Нурмагомедов расман эркин агентга айланди 0 16:03UFC Fight Night 293 турнирининг асосий жанги эълон қилинди 0 15:28Шон Брэди марказий жангдан ечилди 0 14:51Баҳодир Аҳмедов - Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи! 0

25 авг 19:29
Янгиликлар

Қиличбозлик

Жиззахда 4 млрд 634,2 млн сўм эвазига бунёд этилган Қиличбозлик мажмуаси фойдаланишга топширилди

Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги арафасида Жиззах шаҳридаги Яккакураш спорт турларига ихтисослаштирилган спорт мактабида замонавий Қиличбозлик мажмуасининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Спорт вазири Адкҳам Икрамов, Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Отабек Умаров, МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов, Миллий Паралимпия қўмитаси раиси Мухторхон Ташходжаев, Жиззах вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Зафар Азимов, расмийлар, спорт соҳаси мутасаддилари иштирок этди.

Қайд этиш жоизки, мазкур замонавий мажмуа Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси томонидан ажратилган 4 млрд 634,2 млн сўм маблағ ҳисобидан бунёд этилди.

Мажмуанинг фойдаланишга топширилиши Жиззах вилоятида қиличбозлик спорт турини янада ривожлантириш, ёш ва иқтидорли спортчиларни саралаш, уларнинг спорт маҳоратини ошириш ҳамда юқори натижаларга эришиши учун замонавий шарт-шароитлар яратишда муҳим қадам бўлди.

Мазкур мажмуада ёш қиличбозларнинг мунтазам ва сифатли машғулот олиб бориши учун зарур имкониятлар яратилгани келгусида вилоят ва мамлакатимиз терма жамоалари сафини муносиб спортчилар билан тўлдириш, халқаро майдонларда Ватанимиз шарафини ҳимоя қиладиган чемпионларни тарбиялашга хизмат қилади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг