UZ

Сўнгги янгиликлар

19:56Сафонов, Батраков , Захарян, Головин, Миранчук... Россия терма жамоаси Ўзбекистон билан ўйин учун қайдномасини маълум қилди 0 19:20Разамбек Жамалов тизза жароҳати сабаб Жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади 0 18:36Формула-1. Андреа Кими Антонелли— АҚШ Гран-приси ғолиби! 0 18:13Ёпиқ иншоотлар ва жанг санъатлари Осиё ўйинлари бу йил ўтказилмайди 0 17:28Ислам Махачев Пратес–Моралес жанги ҳақида фикр билдирди 0 16:40Осиё Кубоги-2027: Ўзбекистон МТЖ ўйинлари вақти маълум 0 15:47UFC 333: Рамазон Темиров Абу-Дабидаги жанги орқали қанча гонорар ишлаб олди? 0 15:06Оғир атлетикачиларимиз Жаҳон чемпионатида қатнашади 0 14:31Брэндон Ройвал Рамазон Темировнинг мағлубиятига кескин муносабат билдирди 0 12:53Моуриньо "Реал"га "Барселона"ни мағлуб этишга ёрдам берган энг муҳим қарорни маълум қилди 0 12:17U19 жаҳон чемпионатида олти нафар боксчимиз финалга чиқди 0 11:26Мария Тимофеева «Guangzhou Open»ни ғалаба билан бошлади 0 10:36Маҳмуд Мурадов ва Муроджон Аҳмадалиев Рамазон Темировнинг мағлубиятига муносабат билдирди 0 09:45Элит ОЧЛ. Бугун "Пахтакор" Ироқда, "Нефтчи" Фарғонада ўйнайди 0 08:37Алишер Ғаниев Жаҳон чемпионатида бронза медалига сазовор бўлди 0

16 авг 19:41
Янгиликлар

Шахмат

Ўзбекистонлик шахматчилар жаҳон чемпионатида

Беларуснинг Минск шаҳрида кадетлар ўртасида тезкор шахмат ва блиц бўйича ФИДЕ III жаҳон чемпионати бошланди.

Мусобақада 8, 10 ва 12 ёшли ўғил-қизлар қатнашмоқда. Бу галги жаҳон чемпионатида дунёнинг 34 мамлакатидан 750 нафардан зиёд ўғил-қизлар ғолиблик учун дона суришмоқда.

Ўзбекистон шахмат федерацияси маълумотига кўра, мусобақада юртимиз шарафини ўғил болалар ўртасида Озодбек Ойбеков ҳамда Отабек Ойбеков, қизлар ўртасида эса ФИДЕ усталигига номзод шахматчилар Руқия Олимова ҳамда Афрўза Ҳамдамова ҳимоя қилмоқда.

photo5384275593765432409.jpg

Таъкидлаш керак, Руқия Олимова ўтган йили Минскда бўлиб ўтган жаҳон чемпионати баҳсларида 8 ёшгача бўлган қизлар ўртасида блиц йўналишида кумуш медалга сазовор бўлганди. Унинг жамоадоши Афрўза Ҳамдамова эса блиц йўналишида чемпион, рапид йўналишида 2-ўринни қўлга киритган.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилги 8, 10, 12 ёшли ўғил болалар ва қизлар ўртасида тезкор шахмат ва блиц бўйича II Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси 5 та олтин, 4 та кумуш медалларни қўлга киритган ҳолда 26 давлат орасида фахрли 1-ўринни қўлга киритган эди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг