UZ

Сўнгги янгиликлар

13:06Zuffa Boxing 13. Жаҳонгир Зокиров ва Раҳматулло Бойматовнинг рақиблари маълум (Тўлиқ кард) 0 12:35Нойер Чемпионлар лигасидаги ўйинлар сони бўйича рекордчига айланди 0 12:04Богдан Гусков: "Мақсад - нокаут!" 0 11:33Ўзбек спортчиси Жон Жонс ва Илия Топурия билан бир жамоада: "Бардак" АҚШдаги менежерлик компанияси билан келишувга эришди 0 11:02Chennai Open. Кудерметова муваффақиятли старт олди 0 10:31ОЧЛ 2. Бугун "Насаф" ўйнайди 0 09:45Уиттакер Гусковнинг зарба кучини юқори баҳолади 0 08:52Ирода Тўлаганова Республика олимпия захиралари теннис мактабига директор этиб тайинланди 0 19:52Ковингтон RAF турнирида Махачевга кураш таклиф қилди 0 19:02Жиддий тўқнашувда қатнашган "Тенерифе" футболчиси вафот этди 0 18:18Жонни Уокер укаси Вальтер билан жанг қилмаслигини айтди 0 17:26Жалгасбай Бердимуратов PWL Moscow турнирида иштирок этади 0 16:38Уиттакер Гусковга қарши жангда шоу ваъда қилди 0 16:01WBA рейтинги янгиланди: Икки ҳамюртимиз пешқадам, иккиси эса рейтингдан чиқиб кетди 0 15:52"Реал" АПЛдан Куртуага ўринбосар топди 0

04 сен 15:19
Янгиликлар

Бошқалар

Ўзбекистонлик триатлончи жаҳон триатлон сериясининг Гранд Финалида иштирок этди

Теглар :  Триатлон
2019 йил 29 август – 1 сентябрь кунлари Лозанна шаҳрида (Швейцария) триатлон дунёсидаги энг муҳим воқеа – 2019 йилги жаҳон триатлон сериясининг Гранд Финали бўлиб ўтди.

Гранд Финал пойгаларида 4000 дан ортиқ профессионал ва ҳаваскорлар иштирок этдилар. Бу мусобақаларда жаҳон чемпионларининг номлари маълум бўлади.

"23 ёшгача" ва "ўсмирлар" тоифасидаги спортчилар – жаҳон спорт элитасининг ёш авлоди ўртасидаги мусобақалар 30-август, жума куни бўлиб ўтди.

Ҳамюртимиз Александр Решетников спринт пойгасида ўсмирлар ўртасидаги мусобақаларда қатнашди. Жаҳон миқёсидаги триатлетлар билан баҳсда у МДҲ мамлакатлари орасида Россия ва Украина спортчиларидан кейин 4-ўринни, Осиё триатлончилари ўртасида 5-ўринни (Япония ва Гонконг спортчиларидан кейин), дунёнинг барча ўсмирлари орасида 54-ўринни эгаллади. 

Триатлон бўйича жаҳон серияси – бу ҳарйиллик бир неча босқичда бўлиб ўтадиган мусобақадир. Elite тоифасидаги ғолиблар жаҳон чемпионларига айланадилар ва мусобақанинг мукофот жамғармаси деярли 2 миллион долларни ташкил қилади.

Жаҳон сериясининг босқичларида мусобақалар икки турдаги масофада ўтказилади: Олимпия масофаси (1500 метрга сузиш, 40 км велосипед пойгаси, 10 км югуриш) ва спринт (750 метр сузиш, 20 км велосипедда, 5 км югуриш).

Триатлон бўйича Жаҳон сериясининг Гранд Финали – бу энг нуфузли босқич бўлиб, унда ғалаба учун спортчилар энг кўп очкога эга бўлишади. Айнан шу ерда триатлон бўйича жаҳон чемпионларининг номлари аниқ бўлади.

Лозанна – Швейцариянинг жануби-ғарбий қисмида жойлашган шаҳар, Вауд кантони пойтахти ва Лозанна округининг маъмурий маркази. Лозанна дунёнинг "Олимпия пойтахти" номига эга. Бу ерда Халқаро олимпия қўмитаси ва кўплаб халқаро спорт федерацияларининг штаб-квартиралари жойлашган.



Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг