UZ

Сўнгги янгиликлар

14:44Фьюрининг менежери: "Саудия Арабистони энди бундай катта маблағ сарфламайди" 0 14:13Апелляция муваффақиятсиз чиққан тақдирда "Сити" 7-10 йилга Еврокубоклардан четлатилиши мумкин 0 13:42Классик шахматда катта ўзгариш: партиялар вақти қисқариши мумкин! 0 13:11Рико Верховен Деонтей Уайлдерга қарши жанг қилишга розилик берди 0 12:40Дана Уайт Перейранинг UFC шарҳловчиларига таъсир ўтказиши ҳақидаги гапларини рад этди 0 12:09Муҳаммад Салоҳ Еврокубокларда ҳали ҳеч ким қилган натижага эришди 0 11:38Фарид Башарат: "Кутдим, аммо бу содир бўлмади" 0 11:07Собиқ Bellator чемпиони вазн қилиш учун сочини кесди + ФОТО 0 10:36UFC 333 турнири ҳарбий ҳаракатлар сабаб БААдан кўчирилиши мумкинми? Дана Уайт жавоб берди 0 10:05Sofacore. Каримов кечаги учрашувдаги ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди? 0 09:34UFC Fight Night 291: Хоакин Бакли – Майк Мэлотт турнири иштирокчиларининг тўлиқ рўйхати тасдиқланди 0 09:03Дана Уайт Стрикленднинг UFC’даги гонорар бўйича эътирозига жавоб берди 0 08:32Ўзбекистонлик икки оғир атлетикачининг допинг-синамасида тақиқланган моддалар аниқланди 0 08:01Конференциялар лигаси. "Лугано"да иродали ғалаба, Каримов 75 дақиқа ўйнади + ВИДЕО 0 23:24Шоҳжаҳон Эргашев, "Сатурн" ва бошқалар - IBA Nomad 16 турнири олдидан матбуот анжумани ва face-to-face ўтказилди (ФОТОГАЛЕРЕЯ) 0

12 сен 17:55
Янгиликлар

Осиё ўйинлари

Ўзбекистоннинг Осиё ўйинларидаги иштироки олдидан матбуот анжумани ташкил этилди (+ФОТОГАЛЕРЕЯ)

Ўзбекистон делегацияси жорий йилнинг 23 сентябрь – 8 октябрь кунлари Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида бўлиб ўтадиган XIX ёзги Осиё ўйинларига катта тайёргарлик кўрди.

Бугун пойтахтимизда мазкур Осиё ўйинлари олдидан катта матбуот анжумани ташкил этилди. 

Унда Ўзбекистон Ёшлар сиёсати спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси ва спорт федерациялари вакиллари, шунингдек ОАВ ходимлари иштирок этишди. 


Ханчжоу-2022 мустақил Ўзбекистон учун саккизинчи ёзги Осиё ўйинлари бўлади. Хитойда делегациямиз ўз тарихидаги энг катта таркиб – 30 дан ортиқ спорт турида 350 нафардан зиёд атлет билан иштирок этади. Бўлажак Осиё ўйинлари олдидан ҳар бир терма жамоанинг тайёргарлиги давлатимиз томонидан тўлиқ, тўла-тўкис қўллаб-қувватланди, маҳаллий ва хорижий ўқув-машғулот йиғинлари ташкил этилди, керакли тиббиёт воситалари етказилди. Бу эса Президентимиз ва давлатимиз томонидан спортга қаратилаётган улкан эътиборнинг яна бир намунаси дейиш мумкин. Ҳамюртларимиз бу галги “қитъа Олимпиадаси”да баскетбол 3х3, қояни забт этиш, замонавий бешкураш, чим устида хоккей, сув полоси, спорт рақси, е-спорт ва шахмат дастурларида дебют қилишади.  


Бугун ўтказилган матбуот анжуманида шу ва бошқа масалалар юзасидан жавоб қайтарилди. 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 5 майдаги “2023 йилда Ханчжоу шаҳрида (Хитой) бўлиб ўтадиган XIX ёзги Осиё ва IV Параосиё ўйинларига Ўзбекистон спортчиларини комплекс тайёрлаш тўғрисида”ги ПҚ-234-сонли қарори биз учун “Қитъа Олимпиадаси”га тайёргарлик кўришимизда дастуруламал бўлиб хизмат қилди.  



Ҳар бир терма жамоа мазкур Ўйинларга бутунлай янгича тизим асосида ҳозирлик кўрди. Спорт соҳасидаги илғор хорижий давлатлар билан ўзаро  тажриба алмашиш мақсадида, 21 та спорт тури бўйича 16 та давлатдан 38 нафар малакали тренер-мутахассислар юртимизга таклиф этилди ва ушбу мураббийлар терма жамоаларимизни Осиё ва Олимпия ўйинларига тайёрлаш жараёнида бевосита иштирок этишди. 



Ўзбекистон делегациясининг Осиё ўйинлари тарихида умумжамоа ҳисобидаги энг яхши иштироки 1994 йил Хиросима, 2002 йил Корея Республикаси ва 2018 йил Индонезияда ўтган ўйинларга тўғри келиб, уларда мамлакатимиз бешинчи ўрини қўлга киритган. Медаллар жамғариш бўйича энг яхши кўрсаткичимиз эса 5 йил аввал Индонезияда ўтган XVIII Осиё ўйинларига тўғри келади. Унда делегациямиз 21 та олтин, 24 та кумуш ва 25 та бронза, жами 70 та медаль жамғарган. 

Бу галги “қитъа Олимпиадаси” бир қатор спорт турларида Париж-2024 Олимпия ўйинларига йўлланмалар ўйналиши билан янада аҳамиятли. Мусобақа давомида бокс, замонавий бешкураш, камондан отиш, брейкденс, чим устида хоккей, теннис, сув полоси, елканли спорт, синхрон сузиш дастурларида атлетлар медаллар қатори Олимпиада лицензиялари учун ҳам кураш олиб боришади. 

Мусобақанинг 1 йилга кечиктирилиши сабаб баъзи дастурлардаги баҳслар Париж-2024 Олимпиадаси учун квалификация вазифасини ўтаб бермоқда. Шу боис, унга бўлган қизиқиш янада ортди. Демак, бу галги Осиё ўйинлари ҳар қачонгидан ҳам қизиқарли ва шиддатли руҳда ўтишига ҳеч қандай шубҳа йўқ.  


Мавзуга алоқадор: 

Вазир Адҳам Икрамов: "Лицензия қўлга киритиш ҳам муҳим ҳисобланади"


Ўзбекистон Осиё ўйинларида нечта спорт турида қатнашиши маълум қилинди


Фото: Алимурод Мамадаминов

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг