UZ

Сўнгги янгиликлар

11:09Фабио Каннаваро – "Удинезе" бош мураббийи! 0 10:48Нурмагомедов иштирокидаги жанг бекор қилинди 0 10:27Мўғулистонга мағлуб бўлдик, энди Осиё чемпионатининг бронза медали учун курашамиз 0 10:12Мадрид "Мастерс" турнирининг wild card соҳиблари маълум 0 09:51"Интер" ҳамшаҳри "Милан"дан ўтиб кетди 0 09:3042 ёшли Жорж Сен-Пьер ҳозир қандай формада эканлигини кўрсатди (ФОТО) 0 09:09Laureus. Новак Жокович йил спортчиси деб топилди 0 08:48Ўзбекистон Осиё чемпионатининг жамоавий баҳсларида 1/2 финалга йўл олди 0 08:37U-23 Осиё кубоги. Бугун терма жамоамиз Вьетнамга қарши баҳс олиб боради 0 08:16Исроил Мадримов АҚШга йўл олди (+ФОТО) 0 07:55Рафаэль Надаль Лэйвер кубогида ўйнайди 0 07:33WBO Исроил Мадримов - Теренс Кроуфорд жангига оид маълумот эълон қилди 0 07:12Тимур Кападзе Вьетнам билан ўйин олдидан: "Ҳусановни ўйнатишимиз эҳтимоли юқори. Аббосни эса..." 0 20:18Каспер Рууд ўтган ҳафтадаги финал учун Циципасдан реванш олди 0 19:57Футзал. Осиё Кубогининг амалдаги ғолиби ҳисобланган Япония гуруҳда қолиб кетди! 0

25 авг 11:47
Янгиликлар

Қишки спорт турлари

ЎзДЖТСУ 65 ёшда! Кўзгуда – қишки спорт турлари кафедраси

Хабарингиз бор, яқинда Ўзбекистон Давлат жисмоний тарбия спорт университети ташкил этилганига 65 йил тўлди.

#UzDJTSU2020  #UzDJTSU_65_YOSHDA

Қишки спорт турлари кўплаб мамлакатлар аҳолисининг саломатлиги ва жисмоний имкониятларини яхшилаш жараёнининг ажралмас қисми ҳисобланади. Бироқ қишки спорт турлари бўйича ривожланган мамлакатлар – Австрия, Канада, Германия, Италия, Нидерландия, Норвегия, Полша, Россия, АҚШ, Финляндия, Франция, Чехословакия, Швейцария, Швеция ва Японияда ҳисобланишади. Ушбу мамлакатларида Жаҳон ва Европа чемпионатлари ва мусобақалари ўтказилади. 

Дастлаб, мамлакатимизда қишки спорт турлари билан боғлиқ айрим тарихий маълумотларга эътибор қаратиб ўтамиз.

Мамлакатимизда 1970 йилларда хоккей спорт тури ривожлана бошлади. 1973 йилда "Бинокор" хоккей жамоаси Шарқий зонанинг кучли бешлигидан жой олди ва Собиқ Иттифоқида машҳурликка эришди. “Бинокор” 1973-1988 йилларда хоккей бўйича Собиқ Иттифоқ чемпионатининг биринчи ва иккинчи лигаларида ўйнаган. Шукурулло Каримов, Бахтиёр Рашидов, Роман Камалиддинов, Илдар Азизов, Илмир Каримов, Рустам Шамедов, Хайриддин Алимходжаев, Алишер Азимов, Собир Алимходжаевлардан иборат хоккейчиларимиз ушбу таркибда иштирок этишган.

Ўзбекистон мустақилликни қўлга киритгач, илк марта 1994 йили Норвегиянинг Лиллехаммер шаҳрида бўлиб ўтган қишки Олимпиадада мустақил давлат сифатида Ўзбекистон байроғи остида мусобақада иштирок этди. Бу мустақил Ўзбекистон учун тарихидаги илк Олимпиада эди. Сабаби – бунгача мамлакат ёзги Олимпиада ўйинларида ҳам ҳали мустақил давлат сифатида иштирок этмаганди.

Лиллехаммердаги қишки Олимпиадада Ўзбекистон шарафини фигурали учиш бўйича Алики Сергааду, Юрий Разгуляев, Динара Нурбаева, Муслим Сатторов, фристайл бўйича Лина Черязова, Сергей Бренер, Лариса Удодовалардан иборат етти нафар спортчи ҳимоя қилишган. 

Ўзбекистон спорти тарихида бу қишки Олимпиаданинг яна бир алоҳида аҳамиятли томони шундаки, унда фристайл устаси Лина Черязованинг иштироки бўлганди. Л. Черязова Ўзбекистон спорти тарихида олимпиадаларда қўлга киритилган илк олтин медални айнан Норвегиянинг Лиллехаммерида фристайлнинг акробатика йўналишида қўлга киритган. У ҳатто 1993 йилги жаҳон чемпионатида ҳам шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилган. Афсуски, ҳозиргача бу медаль қишки Олимпиада тарихида қўлга киритилган ягона медалимиз бўлиб қолмоқда. Ундан кейин ўтказилган бешта қишки Олимпиадада ҳам Ўзбекистон терма жамоасидан омад юз ўгирмоқда.

Бироқ кийинги йилларда Ўзбекистонда қишки спорт турлари бўйича алоҳида эътибор қаратилмоқда. Юқори иқтидорга эга бўлган ёш спортчиларни танлаш, саралаб олиш ва уларни профессионал спортчилар сифатида тайёрлаш, қишки спорт турларини ривожланган мамлакатлар билан рақобат қила оладиган даражага етказиш, халқаро талаб ва стандартлар асосида мутахассисларни тайёрлаш, болалар-ўсмирлар спорт мактабларида ва терма жамоалар учун ўқув-машқ жараёнини самарали ташкил этиш, мамлакатимизда қишки спорт турлари бўйича йирик халқаро мусобақаларни ўтказиш борасида кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг Спорт ўйинлари факультетида негизида Қишки спорт турлари кафедраси ташкил этилдики, бу ҳам бўлса мамлакатимизда қишки спорт турлари ривожи ва равнақи учун етук мутахассис-кадрларни тайёрлашдан иборат бўлади. 

Иш фаолиятига энди бир йил тўлган Қишки спорт турлари кафедрасига бугун педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) Султанбек Давлетмуратов кафедра мудири сифатида раҳбарлик қилмоқда. Кафедранинг янгидан таркиб топган профессор-ўқитувчилари Абдуҳамид Каримов, Виталий Лушачев, Бахтиёр Рашидов, Шохруҳ Хожиев, Иброҳим Жўраев, Исроил Бураимовлар кундузги ва сиртқи таълимда таҳсил олаётган 38 нафар талабаларга хоккей спорт турининг сир асрорларини ўргатишмоқда. Шу ўринда айтиш жоиз, янги ўқув йилидан бошлаб тоғ чанғиси мутахассислиги бўйича ҳам фаолият йўлга қўйилади. 

– Ҳар бир профессор-ўқитувчи замонавий ахборот технологияларидан хабардор бўлиши, ўз ихтисослигига доир янгиланишларни назорат қилиши ва шу асосда ўқитишнинг содда, лекин таъсирчан усуллари устида бош қотириши, талабаларнинг қизиқиш ва кўникмасини юксалтиришга эришиши лозим. Бу эса тинмай изланиш, билим ва кўникмаларни ошириш, таълим сифатини янада яхшилаш, талабаларга мустақил илм эгаллаш имкониятларини тақдим этиш ва креатив ёндашувни талаб этади. Шунингдек, замонавий таълим технологияларини қўллаш асносида талаба-ёшларда Ватанни севиш ва ардоқлаш, миллий-маънавий меросни асраш туйғуларни юксалтириш лозим бўлади. Шунингдек, йигит-қизлар мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар моҳиятини теранг англаши ва унга ўз ҳиссаларини қўшиши зарур, – дейди кафедра мудири Султанбек Давлетмуратов.

Кафедрада Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 4 февралдаги ПҚ-4583-сонли “Қишки спорт турларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори ижросини таъминлаш ва шу асосида истиқболли дастур-режалар ишлаб чиқилган. Кафедранинг истиқболдаги ражаларига мувофиқ, давлат-хусусий шериклик асосида халқаро стандартларга жавоб берадиган енгил конструкцияли ёпиқ муз қопламали майдонларни (хоккей, фигурали учиш, шорт-трек ва кёрлинг) қуриш ҳамда уларни замонавий спорт асбоб-ускуналари ва жиҳозлари билан таъминлаш, Қишқи спорт турлари кафедраси бакалавриат таълим йўналишига қишки спорт турлари йўналишлари бўйича сонини ошириш, қишки спорт турлари бўйича илмий-услубий адабиётларни ёзиш ва нашрдан чиқариш (дарслик, ўқув қўлланма, ўқув-услубий қўлланма, услубий тавсияномалар), шунингдек, хорижий таълим ва илмий муассасаларида таълим олиш, малака ошириш, стажировка ўташларда кафедра профессор-ўқитувчиларнинг иштирокини таъминлаш, университет профессор-ўқитувчилари ва талабалар ўртасида қишки спорт турлари бўйича спорт тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш, ўқув-машғулот жараёнининг ўқув-услубий ва илмий-услубий комплексини ишлаб чиқиш учун Қишки спорт турлари кафедраси профессор-ўқитувчилари, олимлар, қишки ва мураккаб техник спорт турлари бўйича республика олий спорт маҳорати мактаби спорт мутахассисларидан таркиб топган комплекс илмий гуруҳларини тузиш, Ўзбекистон хоккей федерацияси, Спортнинг қишки ва мураккаб техник турлари бўйича Республика олий спорт маҳорати мактаби, “Бинокор” хоккей клуби, “Хумо” хоккей клуби, “Семурғ” хоккей клублари билан хамкорлик алоқаларни ўрнатиш каби устувор вазифалар белгиланган.

Бундан ташқари қишки спорт турлари бўйича нуфузли хорижий спорт-таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари, тренерлар ва мутахассисларни жалб этиш, улар иштирокида намунали ўқув маърузалар, амалий дарслар, мастер-класс ва тренинглар ўтказиш ҳам амалга оширилади. Дарвоқе, ҳамкорлик алоқалари бошланган, десак ҳам бўлаверади. Боиси, П.Ф.Лесгафт номидаги Санк-Петербург миллий жисмоний тарбия, спорт ва саломатлик университети билан ҳамкорлик туфайли кафедранинг тўрт нафар ўқитувчилари хоккей бўйича таълим олиб, мутахассислик дипломига эга бўлишди. 

Келгуси устувор вазифалардан бири – ЎзДЖТСУ қишки спорт турлари таълим йўналишларига кириш имтиҳонлари бўйича умумий ўрта таълим мактаблари ва коллеж битирувчилари ўртасида тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш, кўргазмали материаллар, мультислайдлар, фильмлар орқали аҳолининг кенг қатламлари, айниқса, ўсмир-ёшларга қишки спорт турлари ҳақида тушунчалар бериш, уларнинг ушбу спорт турларига бўлган қизиқишини орттириш, бир сўз билан айтганда, ўғил-қизларни қишки спорт турларига ошно этиш, катта спорт сари етаклаш, билимли мутахассис-кадрлар қилиб етиштириш, янаям муҳими – узоқ кутилган қишки олимпия ўйинлари тарихини янгилаш, яъни Лина Черязова каби ёшларнинг қишки олимпия ўйинларига ғолиблик байроғини қадаш бўлади!

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади, ўз мухбиримиз

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг