UZ

Сўнгги янгиликлар

21:36Футзал. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронга ютқазди 0 21:32Богдан Гусков топ рақибга қарши жанг олдидан тарозига чиқди (ФОТО) 0 21:14U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон Саудия Арабистонини мағлубиятга учратиб, ярим финалга йўл олди 0 19:25Де ла Хойя Хейнига: "Гарсия билан реванш бўлмайди" 0 19:02Футзал. Осиё Кубогида Ўзбекистонга ютқазган Вьетнам ўтиш ўйинида Қирғиз Республикасига ҳам мағлуб бўлди 0 18:41Арман Царукян дисквалификация қилиниши мумкин 0 18:20"Ролан Гаррос"нинг мукофот пули оширилмоқда 0 17:58Альдо бокс жангида иштирок этмоқчи 0 17:57ЎзДЖТСУда кураш бўйича халқаро илмий-амалий анжуман ташкил этилди 0 17:37ПСЖ Франция чемпионати рекордини ўрнатди 0 17:16Францияда Олимпиада-2024 вақтида теракт тайёрлашда гумонланган ўсмир хибсга олинди 0 16:55Арман Царукяннинг навбатдаги рақиби ва жанг санаси маълум бўлди. У бу сафар ММАда жанг қилмайди 0 16:34Тошкентда мамлакат чемпионати давом этмоқда: соврин жамғармаси 75 минг АҚШ долларини ташкил этади 0 16:27Хави «Барселона»да қолиши маълум бўлганидан сўнг нималар деди? 0 16:06Жозе Альдо Макгрегор - Чендлер жангида кимга мухлислик қилишини айтди 0

30 авг 16:18
Янгиликлар

Тадбирлар

ЎзДЖТСУ 65 ёшда! Кўзгуда – табиий-илмий фанлар кафeдраси

Маълумки, шу ойда Ўзбекистон Давлат жисмоний тарбия спорт университети ташкил этилганига 65 йил тўлди.

#UzDJTSU2020  #UzDJTSU_65_YOSHDA

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг Кўпкураш спорт турлари факультети негизидаги Табиий-илмий фанлар кафедраси ҳам етакчи кафедралардан саналади. Талабаларнинг танлаган мутахассисликлари бўйича билимли кадрлар бўлиб етишишида табиий-илмий фанларни пухта ўрганишлари муҳим ҳисобланади. 

Кафедра тарихига назар соладиган бўлсак, 1985 йил Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти қошида илк бор Спорт метрология, биомеханика ва ҳисоблаш асослари кафедраси ташкил этилган. Кафедрани ўша пайтда физика-математика фанлари номзоди, доцент Б.Н. Радостин мудир сифатида бошқарган. Дастлаб кафедрада Спорт метрологияси, Ҳисоблаш асослари, Компьютер техникаси ва Биомеханика фанлари бўйича машғулотлар олиб борилган. Кейинчалик кафедра фаолиятини педагогика фанлари номзоди, доцент Э.И. Исакулов (1990-1992 йиллар), доцент Б.А. Ахмедов (1992-1993 йиллар), педагогика фанлари номзоди, доцент А.И. Талибджанов (1993-1995 йиллар), педагогика фанлари номзоди, доцент З.Т. Касимбеков (1995-1999 йиллар), доцент Ж.А. Акрамов (1999-2000 йиллар), биология фанлари номзоди, доцент Д.Д. Сафарова (2000-2002 йиллар), физика-математика фанлари номзоди, доцент А.М. Нурмухамедов (2002-2006 йиллар), физика-математика фанлари номзоди, доцент М.С. Ходжаев (2006-2008 йиллар), педагогика фанлари номзоди, доцент Д.Х. Умаров (2008-2010 йиллар) ҳамда педагогика фанлари номзоди, доцент Б. Мусаев (2010-2015 йиллар), Б. Вафоев (2015-2019 йиллар) бошқариб келганлар.

Жорий йилдан бошлаб эса кафедрага иқтисод фанлари номзоди Алишер Уринович Қобилов раҳбарлик қилмоқда. Кафедра 2002 йилдан Спорт метрологияси, биомеханика ва анатомия кафедраси, 2008 йилдан Информатика ва ахборот технологиялари кафедраси, 2018 йилдан Математика ва ахборот технологиялари кафедраси, 2019 йилдан эса Табиий-илмий фанлар кафедраси деб аталган. Кафедрада 1990 йилда «Спорт кибернетикаси» ихтисослиги очилган бўлиб, фаолият тури бўйича 50 нафардан зиёд олий маълумотли мутахассислар тайёрланган. 

Ҳозирги кунда улар мамлакатимиз ва хорижда мутахассисликлари бўйича муваффақиятли фаолият олиб бормоқдалар. Бугунга қадар кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан 15 та дарслик ва ўқув қўлланмалар, 100 дан зиёд услубий қўлланма ва тавсияномалар ҳамда 600 дан ортиқ илмий мақола ва тезислар чоп этилган.

Кафедрада бугун иқтисод фанлари номзоди Алишер Қобилов бошчилигида доцентлар Актамжон Акбаров, Сайёра Шукурова, катта ўқитувчилар Сайёра Ибрагимова, Ирина Олховская, Салават Чўллиев, Баҳодир Тўраев, Адҳам Махкамбоев, ўқитувчилардан Зебо Юсупова, Руҳилла Казоқов, Алина Марсинковская, Дилором Алимова, Бобоназар Бўриев, Рустам Қодиров, Шерзод Ражабов, Гавҳар Улуғмуродовалар талабаларга мавжуд фанлар бўйича устозлик қилишмоқда. 

Кафедранинг маҳаллий ва халқаро алоқалари ҳам йилдан йилга кенгайиб бормоқда. Жумладан, халқаро ҳамкорлик доирасида П.Ф Лестгафт номидаги Санкт-Петербург жисмоний тарбия, спорт ва саломатлик миллий университети, Россия давлат жисмоний тарбия, спорт, ёшлар ва туризм университети, Белорусь давлат жисмоний тарбий университети билан, маҳаллий ҳамкорликда Тошкент давлат ахборот технологиялари университети, Ўзбекистон миллий университети, Тошкент давлат педагогика университети, Чирчиқ олимпия захиралари ихтисослаштирилган мактаб-интернати билан  мустаҳкам алоқалар йўлга қўйилган.

Табиий-илмий фанлар кафедрасида доцент Алишер Қобилов раҳбарлигида 2020–2021 йилларда тўртта йўналишдаги истиқболли ривожлантириш Йўл харитаси ҳам ишлаб чиқилган. 

I. Ўқув жараёнини такомиллаштириш, илғор хорижий тажриба асосида замонавий ва инновацион таълим технологияларидан самарали фойдаланиш ҳисобига таълим сифатини ошириш йўналишида:  

1. Республика ижтимоий-иқтисодий соҳаларини ривожлантириш талабларидан келиб чиқадиган янги таълим йўналишлари ва мутахассисликларини очиш мақсадида Республика ижтимоий-иқтисодий соҳаларини ривожлантириш эҳтиёжи асосида “Спорт биомеханикаси” бакалавр таълим йўналишини очиш ҳамда янги йўналиш бўйича зарур ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатларни, асосномаларни тайёрлаш, ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2. Таълим тизимида тубдан янгиланган мустақил таълим механизмини яратиш ва амалда ўз самарасини берадиган янги тизимни ишлаб чиқиш, яъни кафедрада олиб бориладиган фанлардан белгиланган тартибдаги мустақил таълим тизимини самарали ташкил қилиш учун Университетнинг гавжум ҳудудларида электрон-ахборот доскаларини жорий қилиш, Университет сайтидан фойдаланган ҳолда масофавий таълим технологияларини ишлаб чиқиш.

3. Етакчи хорижий ОТМларининг тажрибаси ва спорт соҳасининг талаблари асосида университетда мавжуд ва истиқболда очилиши режалаштирилган барча бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларининг малака талаблари, ўқув режа ва фан дастурларини ишлаб чиқишнинг ягона тизимини яратиш ва тасдиқлаш. Бунинг механизми эса янги очиладиган “Спорт биомеханикаси” бакалавр таълим йўналишини етакчи хорижий ОТМларининг таълим тизими билан мутаносиблигини таъминлаш.

4. Факультетлар базасида иқтидорли талабалар гуруҳларини ташкил этиш ва улар учун чуқурлаштирилган махсус фанлар ўқитилишини таъминлаш, яъни йўналишлар кесимида кафедрада олиб бориладиган фанлар негизида ҳар ўқув йилида талабалар орасидан иқтидорли талабаларни танлов асосида саралаб олиш ва иқтидорли талабалар гуруҳини шакллантириш ва ушбу гуруҳларга етакчи профессор-ўқитувчиларни бириктириш.

5. Янги авлод ўқув-услубий адабиётларни яратиш ва нашр этишга тайёрлаш. Бунда ўқув режалардаги ҳар бир фанни ўқув-услубий адабиётлар билан таъминланганлик даражасини аниқлаш ва таҳлил қилиш, Спорт биомеханикаси, Спорт таълим ресурсларини яратиш технологиялари, Спортда математик-статистика асослари, Спортда амалий математика ва статистика номли ўқув-услубий адабиётларни етакчи хорижий олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари ҳамда олимлари билан ҳамкорликда рус ва ўзбек тилларида яратиш.

6. Университетнинг электрон ўқув адабиётлар фондини бойитиш мақсадида кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан тайёрланган ўқув адабиётларнинг электрон шаклини яратиш ва хорижий ҳамкор олий таълим муассасаларидан электрон ўқув ва илмий адабиётлар олиб келиш.

7. Профессор-ўқитувчиларнинг ахборот-коммуникация технологиялари ва рақамли технология воситаларидан фойдалана олиш имкониятларини ошириш.

8. Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш бўйича саводхонликни ошириш, яъни университет профессор-ўқитувчилари ва талабалари учун спорт соҳасидаги махсус дастурий таъминотларни ўрганиш бўйича электрон ўқув курсларини яратиш.

II. Кафедранинг илмий салоҳиятини ошириш, устувор йўналишлар бўйича илмий-тадқиқот ишларини ташкил қилиш ҳамда илмий-тадқиқотлар соҳасида халқаро алоқаларни ривожлантириш борасида амалга ошириладиган ишлар йўналишида:

1. Кафедранинг илмий-педагогик кадрлар таркибини мустаҳкамлаш, яъни кафедрада фан доктори (Doctor of Science - 1 нафар) ва фалсафа фанлари бўйича докторлик (Doctor of Philosophy - 3 нафар) диссертациялари ҳимоясини амалга ошириш.

2. Ёш иқтидорли педагогик кадрларни хорижнинг нуфузли ОТМларига малака ошириш, стажировка ва докторантурага юборишни ташкил қилиш, яъни Россия давлат жисмоний тарбия, спорт, ёшлар ва туризм университетига 2 нафар ҳамда Лестгафт номидаги жисмоний тарбия, спорт ва соғломлаштириш миллий давлат университетига (Россия Федерацияси) 2 нафар педагогик кадрларни малака ошириш, стажировка ва докторантурага юбориш.

3. Хорижий грантлар, фондлар ва спорт ташкилотлари томонидан молиялаштириладиган лойиҳалар сонини ошириш, яъни фундаментал тадқиқотлар жамғармасининг Евросиё илмий-тадқиқотларни қўллаб-қувватлаш уюшмаси томонидан эълон қилинган лойиҳалар танловида иштирок этиш.

4. Кафедра профессор-ўқитувчилари ҳамда уларнинг талабалари билан биргаликда Халқаро ва Республикада ўтадиган конференцияларда илмий маърузалари билан фаол иштирокини ташкил этиш, яъни кафедра профессор-ўқитувчилари ҳамда уларнинг талабалар билан биргаликда инновацион ва фундаментал илмий-тадқиқотларни ўтказиш.

5. Ҳамкор нуфузли хорижий илмий-таълим муассасаларидан университет ўқув жараёнига хорижий мутахассислар, ўқитувчи ва олимларни жалб этиш, яъни Россия давлат жисмоний тарбия, спорт, ёшлар ва туризм университетидан 3 нафар ҳамда Лестгафт номидаги жисмоний тарбия, спорт ва соғломлаштириш миллий давлат университетидан (Россия Федерацияси) 3 нафар етук профессор-ўқитувчиларни жалб қилиш.

6. Талаба-ёшлар ўртасида компьютер технологиялари ва интернетдан самарали фойдаланиш маданиятини кенг тарғиб этиш, яъни талаба-ёшлар ўртасида онлайн викториналар ташкил этиш.

7. Спортчиларнинг машғулотлар жараёнидаги жисмоний ва техник-тактик тайёргарлик даражасини яхшилаш, жароҳатланишларнинг олдини олиш ва юқори натижаларга эришишни таъминлаш, яъни спорт биомеханикаси фанидан амалий машғулотлар олиб бориш жараёнини яхшилаш ва такомиллаштириш мақсадида мамлакатимиздаги ТАТУ ва спорт федерациялари билан ҳамкорлик ишларини олиб бориш.

 III. Маънавий-маърифий ва ахлоқий тарбиявий ишлар самарадорлигини ошириш борасида амалга ошириладиган ишлар йўналишида:

1. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг Олий Мажлисга қилган Мурожаатномасидан келиб чиқиб, кафедра фаолиятини ривожлантириш, яъни маънавий-маърифий ва ахлоқий-тарбиявий соҳага оид меъёрий ҳужжатларни қайта танқидий кўриб чиқиш ҳамда тегишли тартибда такомиллаштириш. Шунингдек, ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича бешта муҳим ташаббуснинг учинчи ташаббусини амалга ошириш.

2. Талаба-ёшлар ўртасида тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш ва турли хил танловларда талабалар иштирокини таъминлаш, совриндор бўлган талабалар тўғрисида маълумотлар базасини шакллантириш, яъни “Ёшлар иттифоқи таълим грантлари”, “Президент стипендияси”, “Ибн Сино стипендияси”, “Ислом Каримов стипендияси” ва белгиланган атоқли стипендиялар ва Республика миқёсидаги танловларга номзодларни фанлар бўйича тайёрлаш. Гуруҳларда, талабалар турар жойларида учрашувлар, давра суҳбатлари, семинарлар ташкил этиш. Кафедра негизида “Ёш дастурчилар” ва “Ёш биомеханиклар” тўгаракларини ташкил этиш орқали олиб бориладиган илмий-тадқиқот ишлари натижалари билан танловларда иштирок этиш ишларини жадаллаштириш.

IV. Моддий-техник базани мустаҳкамлаш, замонавий жиҳозлар ҳамда ахборот-коммуникация технологиялари билан таъминлаш борасида амалга ошириладиган ишлар йўналишида:

1. Машғулот жараёнида спортчиларнинг ҳаракат фаолиятини ўрганиш, уни таҳлил қилиш ва олинган натижаларни амалиётга татбиқ қилиш бўйича малака ва кўникмаларини шакллантириш, яъни кафедра қошида спорт биомеханикаси ўқув-лабораториясини ташкил этиш. Кафедрага қарашли ўқув аудиторияларини замонавий технологиялар ва компьютер техникаси билан таъминлаш билан боғлиқ ҳужжатларни тақдим этиш, яъни махсус аудиторияларни тармоққа уланган компьютер синфлари ва замонавий педагогик технологиялар асосида дарс ўтиш учун мультимедиали проекторлар билан жихозлаш, замонавий технологиялар ва компьютер техникасига бўлган эхтиёж бўйича таклифларни шакллантириш ва уни университет маъмуриятига тақдим этиш.

Демак, ўз-ўзидан аёнки, кафедрада бугун фаолият олиб бораётган ўқитувчилар замон билан ҳамнафас, доим изланишда, энг муҳими, кадрлар тайёрлаш сифатини юксалтириш борасида доим янгиликларга интилиб меҳнат қилишмоқда. 

Кафедра ўқитувчиси Шерзод РАЖАБОВ ва ўз мухбиримиз Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг