UZ

Сўнгги янгиликлар

12:42Зверев мавсумни расман дунёнинг биринчи ракеткаси мақомида якунлайди 0 12:11Пётр Ян ўта енгил вазндаги жангига 12 кун қолгандаги спорт формасини кўрсатди (ФОТО) 0 11:40Брендан Рожерс: "Спортда битта жамоа фаворит бўлиши мумкин, лекин бу ҳар доим ҳам натижани кафолатламайди" 0 11:09WTA рейтинги янгиланди. Етти теннис маликамиздан олти нафари кўтарилди 0 10:38UFC собиқ чемпиони Пенья RAF лигасида дебют қилади + ПОСТЕР 0 10:07Майкл Пейж: "Мен ўзимдан кишанларни ечиб ташладим" 0 09:36Ислом Исмоилов кечаги учрашувдан сўнг нималар деди? 0 09:05Брендан Аллен ўзи учун мантиқий бўлган ягона жангни айтди 0 08:34Абдулрашид Садулаевнинг Абу-Даби турниридаги рақиби эълон қилинди + ПОСТЕР 0 08:03Фьюри – Жошуа жанги бокс тарихидаги энг кассабоп жанглар рўйхатида тўртинчи ўринни эгаллади 0 07:32Роналду "Ал Наcср"нинг "Нефтчи" устидан қозонилган ғалабасига муносабат билдирди 0 21:18Ал аш-Шайх “Канело” Ар-Риёдда жанг қилишга тайёрлигини маълум қилди 0 20:41Хорхе Масвидаль UFC’га қайтиш бўйича музокара олиб бормоқда 0 19:59Расман. Дмитрий Биволнинг навбатдаги жанги тасдиқланди (ПОСТЕР) 0 18:26ЕЧЛнинг олти карра ғолиби Тошкентга келмади 0

16 окт 14:50
Янгиликлар

Бокс/ММА

Хорхе Масвидал судда 5,3 миллион доллар ютиб олди

UFC фахрийси Хорхе Масвидал ўтган йили Нейт Диасга қарши ўтказилган бокс жанги учун гонорар тўламаган Fanmio компаниясига қарши судга даъво аризаси киритганди.

Суд қарорига кўра, промоутер Масвидалга 5 315 268 доллар ва қўшимча фоиз тўлайди. Хорхе Диас билан олти миллион доллар гонорарни кўзда тутувчи жанг шартномасини имзолаганидан кейин даъво аризаси берганди. Ўшанда агар у ғалаба қозонса, етти миллион долларга кўтарилади. Масвидал жангда мағлуб бўлган ва якунда фақат бир миллион доллар ҳамда 150 000 доллар аванс олди.

Масвидалнинг рақиби Нейт Диас ҳам Fanmio онлайн-платформаси ҳамда промоутерни судга бериб, унга ҳам ўтказилмаган тўловларни талаб қилган. Диаснинг сўзларига кўра, Fanmio унга Масвидал билан жанг учун 10 миллион доллар тўлашга рози бўлган. Даъвога кўра, Fanmio Диасга олдиндан бир миллион доллар ва жангдан кейин яна тўққиз миллион доллар тўлашга ваъда берган.

Ишни кўриб чиққан мустақил ҳакам Диас фойдасига қарор чиқариб, унга олти миллион доллар, шунингдек, шахсан жавобгар деб топилган Fanmio асосчиси Соломон Энгелга қарши 500 000 доллар миқдорида қўшимча жарима, адвокатлар тўлови ва фоизларни тайинлади. Айни пайтда Диас ушбу арбитраж қарорининг федерал судья томонидан якуний тасдиқланишини кутмоқда.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг