28 авг 12:03
Янгиликлар
Бокс/ММА
Пакьяонинг мураббийи Конорни аҳмоқ деб атади
Ярим ўрта вазн тоифасида WBА камари соҳиби Мэнни Пакьяонинг мураббийи Жастин Форчун Конор Макгрегорга қарши жанг ҳақида фикр билдирди.
“Конорни бой қилишимиздан бизга нима фойда? Унга қарши жанг Мэннининг келажаги учун ҳеч нарса бермайди. Нима учун битта аҳмоқ учун Пакьяо келажагини ўртага қўйиши керак?
Мэнни Конорни уч раунд ичида яксон қилиб ташлайди, унинг учун биз жуда тезкор ва кучлимиз. Мэнни Пакьяо фаолиятини якунлаганида, уни бокс афсонаси сифатида эслашади. Конор эса бокс тушишни билмайдиган битта ММА жангчиси”, - дея кескин фикр билдирган Жастин.
Ҳавола :
Манба : championat.com
Фикрлар