UZ

Сўнгги янгиликлар

19:23"Топурия энди аввалгидек бўла олмайди" - Пэдди Пимблетт 0 18:52Фьюри ва Жошуа WBA Super камари учун жанг қилади — Фрэнк Уоррен 0 18:21Бундеслигада сермаҳсуллик рекорди ўрнатилди 0 17:50Баҳодир Жалолов жанг қиладиган Лондондаги бокс оқшомининг тўлиқ карди билан танишинг 0 17:19Фомин Хитойдаги турнирининг 1/2 финалида ўйнайди 0 16:48Волкановски фаолиятидаги сўнгги жангни кимга қарши ўтказмоқчи эканини айтди 0 16:17"Ризеспор" матбуот хизмати Ҳусниддин Алиқулов ҳолати бўйича расмий маълумот берди 0 15:46Шара Буллет собиқ UFC чемпионига қарши жанг қилади 0 15:15Жаҳон чемпионати старт олмоқда, бугун икки боксчимиз рингга чиқади 0 14:44Фьюрининг менежери: "Саудия Арабистони энди бундай катта маблағ сарфламайди" 0 14:13Апелляция муваффақиятсиз чиққан тақдирда "Сити" 7-10 йилга Еврокубоклардан четлатилиши мумкин 0 13:42Классик шахматда катта ўзгариш: партиялар вақти қисқариши мумкин! 0 13:11Рико Верховен Деонтей Уайлдерга қарши жанг қилишга розилик берди 0 12:40Дана Уайт Перейранинг UFC шарҳловчиларига таъсир ўтказиши ҳақидаги гапларини рад этди 0 12:09Муҳаммад Салоҳ Еврокубокларда ҳали ҳеч ким қилган натижага эришди 0

03 июн 09:40
Янгиликлар

Шахмат

Парҳам чемпион бўлган Aktobe Open 2024 турнирида шахматчиларимиз нечанчи ўринни эгаллашди?

Қозоғистоннинг Актюбинск вилояти Актобе шаҳрида ўтказилган шахмат бўйича нуфузли турнир ўз якунига етди.

Мукофот жамғармаси 100 000 АҚШ долларини ташкил этувчи Aktobe Open 2024 турнири анъанавий тарзда Владимир Дворкович хотирасига бағишлаб ўтказиб келиняпти. Дунёнинг 23 давлатидан 300 нафардан зиёд шахматчи қатнашган турнирда уч вакилимиз Нодирбек Якуббоев (2665), Муҳаммадзоҳид Суяров (2429) ва Муҳиддин Мадаминов (2504) ҳам ўз имкониятини синовдан ўтказди. 

Муҳиддин Мадаминов мусобақа якунланишига уч тур қолганда иштирокини якунлаб бўлганди. Турнирнинг сўнгги 9-турида қолган икки вакилимиз қора доналарда ҳаракат қилишларига қарамай, рақибларини мағлуб этишни уддалашди. Якуббоев туркманистонлик Сапармират Атабаев (2514)ни, Муҳаммадзоҳид Суяров (2429) эса рейтингда ўзидан анча юқорида бораётган гроссмейстер Александр Раҳманов (FIDE, 2614)ни таслим этди. 

Тўққиз тур якунларига кўра Нодирбек Якуббоев 6 очко билан қўшимча кўрсаткичларга кўра Топ-10`таликдан жой олди. Ўн бир нафар шахматчи 6 очкодан тўплаган. Муҳаммадзоҳид Суюров эса 5,5 очко билан Топ-20`га якун ясаб берди. Бу ёш шахматчимиз учун яхши натижа ҳисобланади. 

Aktobe Open 2024 чемпионлиги Парҳам Мақсудлу (Эрон, 2732)га насиб этди. Эронлик гроссмейстер турнирда биринчи рақам остида сараланган эди. У 9 имкониятдан 7,5 очко жамғариб, мусобақа чемпионлиги ва шу билан бирга 20 минг АҚШ доллари миқдоридаги мукофот пулига ҳам эга бўлди. У 9-турда дуранг натижа қайд этди ва бу у учун етарли бўлди. Иккинчи ўрин 7 очко билан сербиялик Александр Предкега насиб этди. Унинг ҳамюрти Алексей Сарана эса кучли учликка якун ясаб берди. 

Маълумот учун, Aktobe Open 2024 турнирида иккинчи ўрин соҳиби 15 600, учинчи ўрин эгаси эса 11 100 АҚШ долларини қўлга киритди. Ўнинчи ўринни эгаллаган Нодирбек Якуббоев 2000 АҚШ доллари миқдорида мукофот пулига эга чиқди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг