UZ

Сўнгги янгиликлар

14:00Мераб Двалишвили "ишкалдаги дўсти" Саба Лазишвилига UFC томонидан шартнома таклиф этилганини айтди 0 13:29Банклар "Манчестер Сити"ни молиялаштиришдан бош тортмоқда 0 12:58Арман Царукян PFL ва Bellator жангчисига қарши баҳс олиб борди 0 12:27Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Давлат Бобоновга мухлислик қиламиз! 0 11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0 10:54AND STILLLL! UFC 334 турнирининг марказий жангида Ган ўз камарини сақлаб қолди 0 10:06Чемпион Кайла Харрисоннинг собиқ икки камар эгаси Аманда Нуньесга қарши жанги муддатидан аввал якунланди 0 08:54UFC 334. Мурадовнинг собиқ рақиби Кайо Борральо 19-ғалабасини тантана қилди 0 08:23Миллатлар лигаси. Португалия ўз стадионида йирик ҳисобда мағлубиятга учради 0 07:52Ўн йил ютқазмаган чемпион Немков ватандошидан мағлуб бўлди 0 07:21Мераб Двалишвили ғалабасидан сўнг Нурмагомедов учун мурожаат қилди 0 19:41"Бундай ҳолатлар бизнесга фойда келтирмайди". Дана Уайт Нурмагомедовнинг Двалишвилига ҳужуми ҳақида гапирди 0 18:53"Ман Сити"га нисбатан санкциялар тўғрисидаги қарор қачон эълон қилиниши маълум бўлди 0 18:00Двалишвили: "Мен Доғистонни яхши кўраман, хеч кимга нисбатан айблов қўйилишини истамайман" 0

05 июн 07:33
Янгиликлар

Париж-2024

Париж-2024 ареналари: Регби учун қурилган, лекин Олимпиадада сузиш ва сув полосига мезбонлик қиладиган “Paris La Défense Arena”

Теглар :  Paris La Défense Arena
Париж Олимпия ўйинларига тайёргарлик кўриш, хусусан, мавжуд инфратузилмадан самарали фойдаланишда барчага ўрнак бўлмоқда.

Бугун сўз борадиган “Paris La Défense Arena” ушбу фикрга яққол мисол бўла олади. Одатда регби баҳслари ўтказиладиган мазкур ёпиқ иншоот бўлажак Олимпиадада сузиш ва сув полосининг финал беллашувларига мезбонлик қилади.

Арена 2017 йил очилган бўлиб, “Racing 92” регби клубининг уй майдони ҳисобланади. Мазкур спорт турларидаги ўйинларда иншоот 30 681 томошабинни ўз бағрига сиғдира олади. Французлар ундан маданий тадбирлар, хусусан, концертлар ўтказишда ҳам кенг фойдаланади. Бундай тадбирларда арена сиғими 40 000 мухлисга ошади. Бироқ жорий йилнинг 9-12 май кунлари америкалик таниқли хонанда Тейлор Свифтнинг концертига 4 кун мобайнида 45 000 дан томошабин ташриф буюрди.

Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинлари давомида ушбу аренадаги баҳсларни 15 220 мухлис бевосита трибуналардан томоша қилиши мумкин бўлади. Олимпия шаҳарчасидан 15 км узоқликда жойлашган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг