UZ

Сўнгги янгиликлар

14:19Рамазон Темиров Хоригучини жангга чорлади 0 13:13Қозоғистон президенти ўзбекистонлик боксчига фуқаролик бериш тўғрисидаги фармонни имзолади 0 12:30ОЧЛ. “Ал-Ҳилол” Фарғонага тўрт футболчисисиз келди 0 11:21Мераб Двалишвили навбатдаги жангини қачон ўтказишга тайёр бўлишини айтди 0 10:30Иржи Прохазка нокаутли мағлубиятини изоҳлади 0 09:59Бугун Жаҳон чемпионатининг аралаш жамоавий беллашувлар ўтказилади. Ўзбекистонда жиддий рақиб! 0 09:28"Арсенал" мағлубиятдан қутилиб қолди 0 08:57Иржи Прохазка - Навахо Стирлинг жангига ММА оламининг муносабати 0 08:26Комплект медалларни қўлга киритган Ўзбекистон жаҳон чемпионатини нечанчи ўринда якунлади? 0 07:55UFC Fight Night 294 турнирининг бонус соҳиблари маълум. Улар орасида қозоқ жангчиси ҳам бор! 0 07:24"Реал" яна камбэк қилди, бу сафар "Сельта" мағлуб этилди 0 06:53UFC Fight Night 294: Прохазкани нокаут қилишди, Асу Алмабаев ютқазди ва бошқа натижалар 0 19:59Фазлиддин Рафиқов Жаҳон чемпионатини бронза билан якунлади 0 19:30Илия Топурия UFC'даги мотивацияси нима эканлигини айтди 0 18:22"Чемпионлик камарини қўлга киритишимга ишонаман". Прохазка Ульберг билан реванш ўтказишга умид қилмоқда 0

11 июн 13:05
Янгиликлар

Қизиқарли!, Париж-2024

Париж-2024 ареналари: Сена устидаги “Александр III” кўприги

Ҳа, Париждаги энг машҳур жойлардан максимал фойдаланаётган французлар ҳатто кўприкни ҳам бўлажак ўйинларнинг бир бўлагига айлантириб юборишди.

 Албатта, бу қандай кўприк эканига ҳам боғлиқ. Бугун диққатимиз марказида “Александр III” кўприги бўлади.

Қурилиши 1896 йил бошланган кўприк 1900 йил Парижда ўтган Бутунжаҳон кўргазмасига битказилган. Француз-рус иттифоқчилигининг рамзи сифатида Бутунроссия императори Александр III шарафига номланган. Кенглиги 45 метр, узунлиги 107 метрга тенг. Тўрт тарафида бронзадан ясалган устунлар мавжуд. Ўзига хос безаги ва дизайни эвазига бошқа объектлардан ажралиб туради ва йилига миллионлаб туристлар бу ерга ташриф буюради.

Кўприкда Ўйинлар мобайнида 1 000 кишига мўлжалланган кўчма трибуна ўрнатилади. Унда очиқ ҳавзада сузиш ва триатлон баҳслари, шунингдек, ҳамюртимиз Ольга Забелинская иштирок этадиган велошоссе бўйича индивидуал вақт пойгаси дастурининг финиш нуқтаси белгиланган. Олимпия шаҳарчасидан 6 км узоқликда жойлашган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг