UZ

Сўнгги янгиликлар

19:41"Бундай ҳолатлар бизнесга фойда келтирмайди". Дана Уайт Нурмагомедовнинг Двалишвилига ҳужуми ҳақида гапирди 0 18:53"Ман Сити"га нисбатан санкциялар тўғрисидаги қарор қачон эълон қилиниши маълум бўлди 0 18:00Двалишвили: "Мен Доғистонни яхши кўраман, хеч кимга нисбатан айблов қўйилишини истамайман" 0 17:05UFC 334 турнири иштирокчиларнинг тўлиқ карди ва жангчилар рўйхати 0 16:16"Хабибнинг жамоаси қаерга бормасин, жанжаллар келиб чиқади". Уайт Нурмагомедовнинг ҳужуми ҳақида гапирди 0 15:31Салоҳ Миср терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди 0 14:42Двалишвили ҳибсдан озод этилганидан кейин илк бор муносабат билдирди 0 14:15Ўқ отиш спорти: Ўзбекистонлик спортчи илк бор Жаҳон чемпионатида трап дастурининг финалида қатнашди 0 13:37Усман Нурмагомедов Абу-Дабидаги қамоқхонада қандай шароитда сақланиши айтилди 0 12:53Дмитрий Бивол ўз юртидаги ва хориждаги баҳслар нимаси билан фарқ қилишини айтди 0 12:00Остон Ўруновни Эроннинг бошқа клуби сотиб олмоқчи 0 11:08"Усман UFC'га керак. У ерда бундай йигитларни яхши кўришади". Царукян Нурмагомедовнинг жанжалдан кейинги келажаги ҳақида гапирди 0 10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0

03 июн 18:04
Янгиликлар

Париж-2024

Париж-2024 ареналари: Тўртта спорт турини қабул қиладиган “Порт-де-Версаль” кўргазма майдони

Франция ҳукумати бўлажак Олимпия ўйинларини қабул қилишда кўргазма майдонларидан кенг фойдаланишни татбиқ қилган.

Парижда жойлашган ана шундай йирик майдонлардан бири “Порт-де-Версаль” ўз бағрида волейбол, гандбол, стол тенниси ва оғир атлетика бўйича дунёнинг энг кучли спортчиларини жамлайди.

Иншоот 1923 йил қуриб битказилган. Шу пайтгача у ерда мода, IT, энергетика, илм-фан, транспорт ва бошқа соҳалардаги катта кўргазмалар ташкил этилган. Спорт оламидаги ягона йирик тадбир эса 2019 йилги ФИФАнинг 69-Конгресси бўлиб, унда ташкилотнинг амалдаги раҳбари Жанни Инфантино ФИФА Президенти этиб сайланган.

Марказнинг майдони 226 минг квадрат метрни ташкил этади Унинг таркиби асосий майдон, 8 та павильон, 2 та йирик аудитория, 32 та учрашувлар хонасидан иборат.

“Порт-де-Версаль”да Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинлари мобайнида волейбол, стол тенниси ва оғир атлетика бўйича асосий баҳслар, гандбол бўйича эса саралаш босқичидан ўрин олган беллашувлар ўтказилади. Волейбол учун 12 000, қолган йўналишлар учун эса 6 000 томошабинга мўлжалланган трибуналар ўрнатилади. Олимпия шаҳарчасидан 14 км узоқликда жойлашган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг