UZ

Сўнгги янгиликлар

16:52Диёра Келдиёрова Ута Абе билан солиштиришлари ҳақида: "Бу ҳудди Месси ва Роналдуни таққослагандек" 0 16:14Моуринью "Реал"нинг навбатдаги рекордини ўрнатди 0 15:30UFC’нинг япониялик жангчиси Алмабаев устидан қозонилган ғалабадан кейин узр сўради ва кейинги рақибини танлади 0 14:19Рамазон Темиров Хоригучини жангга чорлади 0 13:13Қозоғистон президенти ўзбекистонлик боксчига фуқаролик бериш тўғрисидаги фармонни имзолади 0 12:30ОЧЛ. “Ал-Ҳилол” Фарғонага тўрт футболчисисиз келди 0 11:21Мераб Двалишвили навбатдаги жангини қачон ўтказишга тайёр бўлишини айтди 0 10:30Иржи Прохазка нокаутли мағлубиятини изоҳлади 0 09:59Бугун Жаҳон чемпионатининг аралаш жамоавий беллашувлар ўтказилади. Ўзбекистонда жиддий рақиб! 0 09:28"Арсенал" мағлубиятдан қутилиб қолди 0 08:57Иржи Прохазка - Навахо Стирлинг жангига ММА оламининг муносабати 0 08:26Комплект медалларни қўлга киритган Ўзбекистон жаҳон чемпионатини нечанчи ўринда якунлади? 0 07:55UFC Fight Night 294 турнирининг бонус соҳиблари маълум. Улар орасида қозоқ жангчиси ҳам бор! 0 07:24"Реал" яна камбэк қилди, бу сафар "Сельта" мағлуб этилди 0 06:53UFC Fight Night 294: Прохазкани нокаут қилишди, Асу Алмабаев ютқазди ва бошқа натижалар 0

02 июл 10:16
Янгиликлар

Бокс/ММА, Қиличбозлик, Париж-2024

Париж-2024 Олимпиадасидаги байроқдорларимиз маълум!

Париж-2024 Олимпия ўйинларининг тантанали очилиш маросимида Ўзбекистон спорт делегациясининг байроқдорлари эълон қилинди.

Унга кўра, бокс бўйича жаҳон чемпиони, Осиё ўйинлари ғолиби Абдумалик Ҳалоков ҳамда қиличбозлик бўйича Осиё ўйинлари ғолибаси, "Шуҳрат" медали соҳибаси Зайнаб Дайибекова Париж-2024 Олимпия ўйинларида Ўзбекистон спорт делегациясининг байроқдорлари бўлишади. 

Айни дақиқаларда пойтахтимиздаги Олимпия ва Паралимпия шон-шуҳрати музейида Ўзбекистон делегациясини Париж-2024 ХХХIII ёзги Олимпия ўйинларига тантанали кузатиш маросими бўлиб ўтмоқда. 

Маълумот учун, Зайнаб Дайибекова ўтган йили Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида ўтган Осиё ўйинларида дзюдочимиз Музаффарбек Тўрабоев билан бирга Ўзбекистон спорт делегацияси байроқдори бўлган эди. 

Эслатиб ўтамиз, Токио-2020 Олимпия ўйинларида боксчи Баҳодир Жалолов ва таэквондочимиз Нигора Турсунқулова Ўзбекистон байроқдори вазифасини бажаришганди. Аслида ўшада Бобо Усмон Батуров ва Оксана Чусовитина Ўзбекистон байроқдорлари бўлиши эълон қилинган ва бир муддат ўтиб, байроқдорлар ўзгартирилганди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг