UZ

Сўнгги янгиликлар

11:09Here we go. Маурисио Почеттино - "Манчестер Юнайтед" бош мураббийи! 0 10:38Нурмагомедов Абу-Дабидаги RAF турнирига киритилмайди 0 10:07Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Диёра Келдиёрова медаллар учун курашга киришади 0 09:36UFC 334 тўлиқ карди тасдиқланди: Сирил Ган – Жош Хокит, Кайла Харрисон – Аманда Нуньес 0 09:05Total Chess. Абдусатторов Дудага қарши ўйинлардан кейин кўтарилди 0 08:34Нурмагомедов ва Двалишвили Абу-Дабида назорат остида қолмоқда 0 08:03Фабио Каннаваро: "Ҳисоб 2:0 пайти "моторни ўчириб қўйдик". Футбол баъзида бешафқат эканини тушунишимиз керак" (Тўлиқ матбуот анжумани) 0 07:32Дана Уайт Двалишвили ва Нурмагомедовни қоралади: "Аҳмоқлар!" 0 07:01Алимханули Канело билан эҳтимолий жангга муносабат билдирди 0 21:42Zagreb Grand Prix 2026. Дзюдочиларимиз рақибларини билиб олишди 0 18:34Россия нашри РПЛда ўйнаган ўзбекистонлик футболчилардан рамзий терма жамоа тузди 0 18:03Расман! Исроил Мадримов ва Лазизбек Мулложонов Тошкентда жанг қилишади! 0 17:32Мураббий Шавкат Раҳмоновнинг қайтиш муддати ҳақида гапирди 0 17:01Сауль Альварес 2027 йилда қозоғистонлик боксчи билан жанг қилмоқчи 0 16:30Максим Шацких "Азия Талас" бош мураббийлигидан кетди 0

18 июл 19:28
Янгиликлар

Олимпия ўйинлари

Париж-2024: Олимпия шаҳарчаси ва спорт объектларига саёҳат

Шу кунларда Франция пойтахтида Париж-2024 XXXIII ёзги Олимпия ўйинларининг ташкилий масалаларига бағишланган семинар бўлиб ўтмоқда.

Унинг навбатдаги кунида меҳмонлар учун Олимпия шаҳарчаси ва бир қатор спорт объектлари бўйлаб экскурсия ташкил этилди.

Токио-2020 Олимпиадасидаги шаҳарчада максимал даражада тежамкорликдан фойдаланиш учун ётоқлар картондан (бақувват қоғоз материаллар) ишланган эди. Францияликлар ҳам ушбу анъанани давом эттиришмоқда. Токиодагидан фарқли ўлароқ, шаҳарча ичидаги хоналар ва атлетларнинг машғулот заллари нисбатан кенг ва катта. 

Шаҳарча Сена дарёси бўйида қурилиб, унинг ҳар икки қирғоғини эгаллаб олади. Дарёдан ўтиш учун махсус кўприк қурилади. Ҳар икки дақиқада турли спорт объектлари томон ҳаракатланадиган автобуслар йўлга қўйилади. Аввал кинематография павильони бўлган улкан майдон Ўйинлар давомида ошхона вазифасини бажариб беради. 

Шубҳасиз, шаҳарча катта ҳудудни ўз ичига олади. Турли чеккаларга тезроқ етиб бориш учун ташкилий қўмита аъзоларига самокат, меҳмонларга велосипед хизматлари тақдим этилади.

Олимпия объектлари бўйича ҳам бир қатор жиҳатларни санаб ўтиш мумкин. Асосийси Париж-2024 энг кам объектлар қурилган Олимпиада сифатида тарихга кирмоқда. Бу эса давлат бюджетидан катта миқдорда пул ажратилиб, ҳозирда қаровсиз ётган Афина-2004, Рио-2016 каби Олимпиадаларнинг объектлари каби қаровсиз қолиб кетишининг олдини олади. 

Бўлажак мезбонлар сув спорти турлари учун 15 220 кишига мўлжалланган янги ҳавза, шунингдек, 8000 томошабинни ўз ичига оладиган, Ўйинлар давомида бадминтон ҳамда бадиий гимнастика баҳсларини қабул қиладиган иккита аренани янгидан қурган холос. 

Мусобақаларнинг аксарият қисмида кўргазма залларидан фойдаланилади. Экскурсия давомида бу бўйича батафсил маълумот берилди. 2024 йилнинг май ойидан биноларни жиҳозлаш ишлари бошланади ва қарабсизки, заллар бир неча ҳафта ичида дунёнинг энг кучли спортчиларини қабул қиладиган спорт объектига айланади. 

Яна бир қизиқ томони, баъзи спорт турларининг икки хил объектларда ўтиши. Жумладан, бокс беллашувлари “Arena Paris Nord” кўргазмасининг майдонида ташкил этилса, ҳал қилув жанглар 34 000 кишини сиғдира оладиган “Ролан Гаррос стадиони"да ўтади.

Тадбир давомида Ўзбекистон МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов Олимпия ўйинларидан аввал Парижда бир қатор спорт турлари бўйича терма жамоаларимиз учун ўқув-машғулот йиғинларини ўтказиш бўйича музокаралар олиб бормоқда.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг