UZ

Сўнгги янгиликлар

19:41"Бундай ҳолатлар бизнесга фойда келтирмайди". Дана Уайт Нурмагомедовнинг Двалишвилига ҳужуми ҳақида гапирди 0 18:53"Ман Сити"га нисбатан санкциялар тўғрисидаги қарор қачон эълон қилиниши маълум бўлди 0 18:00Двалишвили: "Мен Доғистонни яхши кўраман, хеч кимга нисбатан айблов қўйилишини истамайман" 0 17:05UFC 334 турнири иштирокчиларнинг тўлиқ карди ва жангчилар рўйхати 0 16:16"Хабибнинг жамоаси қаерга бормасин, жанжаллар келиб чиқади". Уайт Нурмагомедовнинг ҳужуми ҳақида гапирди 0 15:31Салоҳ Миср терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди 0 14:42Двалишвили ҳибсдан озод этилганидан кейин илк бор муносабат билдирди 0 14:15Ўқ отиш спорти: Ўзбекистонлик спортчи илк бор Жаҳон чемпионатида трап дастурининг финалида қатнашди 0 13:37Усман Нурмагомедов Абу-Дабидаги қамоқхонада қандай шароитда сақланиши айтилди 0 12:53Дмитрий Бивол ўз юртидаги ва хориждаги баҳслар нимаси билан фарқ қилишини айтди 0 12:00Остон Ўруновни Эроннинг бошқа клуби сотиб олмоқчи 0 11:08"Усман UFC'га керак. У ерда бундай йигитларни яхши кўришади". Царукян Нурмагомедовнинг жанжалдан кейинги келажаги ҳақида гапирди 0 10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0

16 фев 19:33
Янгиликлар

Олимпия ўйинлари, Хоккей

Пекин-2022. Аёллар хоккейида бронза медаль соҳиби маълум + ФОТО

Пекин-2022 Қишки олимпия ўйинларининг аёллар ўртасидаги хоккей мусобақасида бронза медали учун учрашув бўлиб ўтди.

"Укэсун Спортс-центр" стадионида кечган баҳсда Финляндия ва Швейцария терма жамоалари музга чиқишди. Бир томоннинг устунлигида ўтган учрашувда Финляндия терма жамоаси 4:0 (1:0, 0:0, 3:0) ҳисобида зафар қучди ва Олимпиаданинг бронза медалини қўлга киритди. 

Суоми таркибида киритилган шайбаларга Вииви Вайникка, Сусанна Тапани, Нелли Лайтинен ва Мишель Карвинен муаллифлик қилишди. Эртага финал учрашувида АҚШ ва Канада терма жамоалари музга чиқишади. 

Эслатиб ўтамиз, 2018 йилги Пхёнчхан (Жанубий Корея) Олимпиадасининг финалида ҳам айнан шу икки терма жамоа ўзаро тўқнаш келишганди. Ўшанда америкаликлар буллитлар сериясида ғалаба (3:2) қозониб, Олимпиада чемпиони бўлишган эди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг