UZ

Сўнгги янгиликлар

14:27Фирибгарликда айбланган GFL Лигаси яна қайтаётганини эълон қилди. Илк турнирнинг марказий жанги Тони Фергюсон иштирокида ўтади 0 13:53Икки нафар конкурчимиз жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди 0 13:28Бугун хет-трик қайд этган Дэвид 60 йилдан сўнг ушбу натижага эришган илк футболчи бўлди 0 12:59UFC Хитойга қайтмоқда (ПОСТЕР) 0 12:28Синдаров рапид Жаҳон чемпионатида Магнус Карлсенни қора доналарда мағлуб этди 0 11:56Достон Бозоров АҚШ визасини қўлга киритди + ВИДЕО 0 11:27Швейцария ва Босния ўртасидаги ўйинда тарихда юз бермаган ҳолат содир бўлди 0 10:53Оқ уйдаги UFC турнирига эҳтимолий ҳужумнинг олдини олинди 0 10:14UFC 330 турнири кардига даъвогарлик жанги қўшилди 0 09:39Бир жанг тарихи: Руслан Чагаев vs Владимир Кличко! 0 09:02ЖЧ-2026. Кореяни мағлуб этган Мексика плей-офф масаласини ҳал қилди 0 08:3647 ёшли Луис Ортис икки ҳафтада икки рақибини муддатидан аввал мағлуб этди 0 08:01Илия Топурия ва Жастин Гэтжи олти ойга четлатилди 0 20:23РАСМАН! Богдан Гусковнинг UFC'даги кейинги жанги эълон қилинди (ПОСТЕР) 0 19:51Каннаваро ЖЧ тарихига кирди 0

13 фев 18:07
Янгиликлар

Олимпия ўйинлари, Қишки спорт турлари

Пекин-2022. Кентен Фийон-Майе икки карра Олимпиада чемпиони!

Теглар :  Биатлон
Пекин Олимпиадаси давом этмоқда.

Биатлон бўйича эркаклар ўртасида 12,5 км масофага ўтказилган тақиб этиш пойгаси якунланди. Унда франциялик Кентен Фийон-Майе ғалаба қозонди. У барча ўқ отиш майдонида бехато ҳаракат қилди ва якунда Олимпиада чемпионига айланди. Иккинчи ўринни норвегиялик тажрибали Тарьей Бё эгаллади. Кучли учликка эса россиялик Эдуард Латипов якун ясаб берди. 

Франциялик Кентен Фийон-Майе учун бу медаль Пекин Олимпиадасидаги тўртинчиси бўлди. Бугун эса Фийон-Майе иккинчи олтин медалига эга чиқди. У индивидуал пойгада ҳам чемпионликни тантана қилган эди. Шунингдек, Фийо-Майе спринт ва аралаш эстафетада кумуш медаль соҳиби бўлган эди. 

Тарьей Бё учун бугунги медаль Пекин Олимпиадасидаги учинчи, Олимпия ўйинларидаги бешинчиси ҳисобланади. Бё Пекин Олимпиадасида аралаш эстафетада олтин, спринт баҳсларида эса кумуш медаль эгасига айланди. У шунингдек, Ванкувер-2010 Олимпиадасида чемпионликни тантана қилган бўлса, Пхёнчханг-2018 да шоҳсупанинг иккинчи ўрнини банд этган. 

Эдуард Латипов ушбу Олимпиадада иккинчи бронза медалини қўлга киритди. Бир неча кун аввал у аралаш эстафетада жамоаси билан учинчи ўринни эгаллаганди.

Биатлон. Тақиб этиш пойгаси 12,5 км. Эркаклар. 

1. Кентен Фийон-Майе (Франция) – 39.07,5 (0)

2. Тарьей Бё (Норвегия) – 28,6 (1)

3. Эдуард Латыпов (Россия) – 35,3 (1)

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг