UZ

Сўнгги янгиликлар

18:41Белбоғли кураш. Кучлилар Фарғонада аниқланди 0 18:10Майкл Моралес: "Махачевдаги камарни Эквадорга олиб кетаман" 0 17:39"Реал Мадрид" етакчиси билан янги шартнома имзолади 0 17:08"Хабиб фаолиятини якунлаётганида унга қўлимдан келган барча нарсани таклиф қилганман" - Дана Уайт 0 16:37Дана Уайт ташкил этмоқчи бўлган жангларни санаб берди 0 16:04Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди 0 15:33Афсонавий Роналдиньо профессионал футболга қайтиши сабабини ошкор қилди 0 15:02ММА жамоатчилигининг Харрисон - Нуньес жангига муносабати: "Тарихдаги энг ёмон режа" 0 14:31UFC 334 турнирининг бонус соҳиблари эълон қилинди 0 14:00Мераб Двалишвили "ишкалдаги дўсти" Саба Лазишвилига UFC томонидан шартнома таклиф этилганини айтди 0 13:29Банклар "Манчестер Сити"ни молиялаштиришдан бош тортмоқда 0 12:58Арман Царукян PFL ва Bellator жангчисига қарши баҳс олиб борди 0 12:27Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Давлат Бобоновга мухлислик қиламиз! 0 11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0

02 мар 10:39
Янгиликлар

Бошқалар

Полвонларнинг кучлилари Олмалиқда аниқланди

Олмалиқ тоғ-металлургия комбинатига қарашли спорт мажмуада белбоғли кураш бўйича катталар ўртасида Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди.

Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси йиллик тақвим-режасидаги мазкур илк чемпионатда Сурхондарё вилоятидан бошқа барча вилоятлар, Тошкент шаҳри ҳамда Қорақалпоғистон Республикасидан 200 нафардан ортиқ полвонлар ғолиблик учун беллашишди.

Мусобақанинг очилиш маросимида 14 нафар спортчига белбоғли кураш бўйича Ўзбекистон Республикаси спорт устаси унвони гувоҳномаси тақдим этилди. Шундан сўнг мусобақага старт берилди. Дастлаб полвонлар белбоғли курашнинг классик усулида курашишди. 

Ғолиблар билан танишинг:

55 кг. 1. Ҳусан Носиров (Андижон), 60 кг. 1. Мардон Кимсанбоев (Тошкент ш.), 66 кг. 1. Анваржон Қутбиддинов (Наманган), 73 кг. 1. Ҳусниддин Рўзиев (Андижон), 81 кг. 1. Нодирбек Аҳатжонов (Тошкент ш.), 90 кг. 1. Зайлобиддин Ортиқов (Тошкент ш.), 100 кг. 1. Аъзамжон Анваржонов (Андижон), +100 кг. 1. Ғолиб Аҳмедов (Тошкент в.).

Белбоғли кураш эркин йўналиши (Аёллар) 

48 кг. 1. Қуралай Асетуллаева (Қорақалпоғистон), 52 кг. 1. Гавҳарой Мирзамаҳмудова (Наманган), 57 кг. 1. Гулхумор Дадабоева (Андижон), 63 кг. 1. Шоира Қаландарова (Хоразм), 70 кг. 1. Дилафрўз Мамажонова (Наманган), 76 кг. 1. Зебохон Носирова (Наманган), +76 кг. 1. Бехзода Худойбердиева (Андижон).

Белбоғли кураш эркин йўналиш (Эркаклар): 

55 кг. 1. Зохиддин Абдубеков (Андижон), 60 кг. 1. Достон Суюнов (Тошкент в.), 66 кг. 1. Сардор Мадаминов (Андижон), 73 кг. 1. Илҳомжон Машрабов (Андижон), 81 кг. 1. Сарвар Икромов (Навоий),  90 г. 1. Обидали Мавлонов (Фарғона.), 100 кг. 1. Муҳамадали Юсупов (Тошкент ш.), +100 кг. 1. Шерзод Раҳимов (Фарғона).

Эслатиб ўтамиз, навбатдаги мамлакат чемпионати 27-29 март кунлари Андижон вилоятида бўлиб ўтади. Унда 15-17 ёшли полвонлар куч синашишади.


Илҳом Раҳмонов тайёрлади  

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг