12 апр 18:57
Янгиликлар
Порье: "Конор ваъда қилган ҳайрия пулини бермади". Макгрегор эса жавоб берди
Аввалроқ, Конор Порьенинг "The Good Fight Foundation" фондига 500 000$ миқдорида ҳайрия қилишга ваъда берганди.
"Ажойиб тахмин! Сен бизнинг январдаги жангимиздан олдин менинг ҳайрия фондимга пул беришингни ҳам айтгандинг. Аммо сен ва жамоанг январдан сўнг бизнинг сўровга жавоб бермай қўйдингиз. Кўришгунча. 10 июль куни ҳаммасини тўлайсан!", - деб ёзади Дастин Порье.
Конор Макгрегор эса ушбу айбловга жавоб қайтарди.
"Ҳайрия - бу қарз эмас. Биз ҳеч қачон келмайдиган пуллар учун режа тузган эдик. Мен ўзимнинг ҳайрияларим билан шуғулланаяпман. Бу пуллар қаердан келиб, қаердан кетишни аниқ биламан. Акс ҳолда, бу пуллар ҳеч қаерга кетмайди.
Афсуски, бундай ҳолатлар жуда кўп ҳайрия фондлари билан юз беради. Сен камар учун жангни эмас, мен билан жанг қилишни танладинг. Бу мен ҳақ бўлганимни исботлайди", - деб ёзади Конор Макгрегор.
Фикрлар