UZ

Сўнгги янгиликлар

19:30Вирал сурат ортидаги Мерьем: Туркия волейболининг 20 ёшли гўзали бутун дунёни ўзига қаратмоқда 0 19:05Умматалиев Бивол билан машғулот ўтказмоқда (ВИДЕО) 0 18:37Алекс Перейранинг синглиси UFC билан шартнома имзолай олмади 0 18:09Тошкент мезбонлик қиладиган IBA Nomad 16 турнирининг тўлиқ карди эълон қилинди 0 17:30Мареска "Ман Сити" иши ҳақида ўз фикрини билдирди 0 16:42Мағлубиятсиз одимлаётган ўзбек — Сиро Чойнинг навбатдаги рақиби ва жанг санаси маълум 0 16:162027 йилги Бриллиант Лигаси тақвими эълон қилинди 0 15:39Шавкат Раҳмоновнинг навбатдаги жанг санаси ва рақиби ҳақида маълумотлар пайдо бўлди 0 15:06"Реал"да аҳвол ёмонми? Моуриньо жавоб берди 0 14:28Уайт Фьюри — Жошуа жангини UFC’нинг Оқ уйдаги турнирида эълон қилмоқчи бўлганини айтди 0 13:42Бокс. Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг Жаҳон чемпионати учун таркиби маълум 0 13:14"У ўзи нима иш қилди?" Перейра Хокитнинг чемпионлик жанги ҳақида гапирди 0 12:40ОЧЛ 2. Бугун "Насаф" ўйнайди 0 12:09Майкл Пейж: "Misfits Boxing`да UFC`даги бутун фаолиятимдагидан кўпроқ пул ишлайман" 0 11:38Икки рус жамоасини мағлуб этган "Тошкент" "Шаҳарлар жанги" мусобақасининг 4-босқич ғолиби сифатида 5 млн долларлик Суперфиналга йўл олди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0

05 сен 07:32
Янгиликлар

Таэквондо, Фотогалерея

Пойтахтимизда "Бутунжаҳон таэквондо куни"га бағишланган фестивал ўтказилди + ФОТОГАЛЕРЕЯ

Теглар :  Таэквондо
Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси томонидан мамлакатимизнинг барча ҳудудларида 4 сентябрь – "Бутунжаҳон таэквондо куни" тадбирлари ташкил этилди.

Жумладан, пойтахтимиздаги "Универсал" спорт мажмуасида "Бутунжаҳон таэквондо куни" муносабати билан фестивал ўтказилди. 

Мазкур сана муносабати билан Тошкент шаҳрида ўтказилган фестивалнинг очилиш маросимида Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси бош котиби Муроджон Мамадалиев, мамлакатимизда хизмат кўрсатган мураббий Александр Ким, жаҳон чемпиони Дмитрий Шокин сўзга чиқиб, юртимизда таэквондо WT спорт тури йил сайин жадал оммалашаётгани, бунинг натижасида ўзбекистонлик таэквондочилар бир қатор нуфузли турнирларда ғолиб ва совриндорлар қаторидан жой олаётгани, ёш спортчиларнинг улкан марраларни забт этишлари учун давлатимиз томонидан барча имкониятлар яратилганини таъкидлади. Шунингдек, фестиваль қатнашчиларини "Бутунжаҳон таэквондо куни" муносабати билан қутлади.

– "Мен таэквондо WT спорт тури билан шуғулланаётганимдан бери ўзимда ишонч, руҳан тетиклик ҳисларини сезмоқдаман. Спорт менинг ҳаётимнинг ажралмас қисмига айланган. Ҳозирда Яшнабод туманидаги "Leesteam" спорт клубида шуғулланяпман. Орзуим - жаҳон чемпиони бўлиш. Бугунги фестивалда таниқли спортчи ва мураббийларни кўриб қувондим ва улар каби юқори натижаларга эришишни ўз олдимга мақсад қилиб қўйдим", – деди Зулайҳо Турғунбоева. 

Кўтаринки руҳда кечган фестивалда ёш спортчилар томонидан кўргазмали чиқишлар амалга оширилди. Фестивал сўнггида барча иштирокчиларга Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси томонидан эсдалик совғалари топшилирди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг