UZ

Сўнгги янгиликлар

21:42Zagreb Grand Prix 2026. Дзюдочиларимиз рақибларини билиб олишди 0 18:34Россия нашри РПЛда ўйнаган ўзбекистонлик футболчилардан рамзий терма жамоа тузди 0 18:03Расман! Исроил Мадримов ва Лазизбек Мулложонов Тошкентда жанг қилишади! 0 17:32Мураббий Шавкат Раҳмоновнинг қайтиш муддати ҳақида гапирди 0 17:01Сауль Альварес 2027 йилда қозоғистонлик боксчи билан жанг қилмоқчи 0 16:30Максим Шацких "Азия Талас" бош мураббийлигидан кетди 0 15:59World Boxing вице-президентлиги учун ўзбекистонлик Шоҳид Тиллабоевга кимлар рақобат кўрсатади? 0 15:28WBC рейтинги янгиланди: Ўзбек боксчиларининг ўрни қандай? 0 14:57Боксчиларимиз "Zuffa"даги жанг олдидан медиа тадбирларда иштирок этишяпти (ФОТО) 0 14:26Лос-Анжелес-2028: Ўзбекистон аёллар терма жамоасининг Олимпиада саралашидаги рақиблари маълум 0 13:55Осиё Миллатлар кубоги. Ёш шахматчиларимиз ҳиндистонлик гроссмейстерларга муносиб қаршилик кўрсатишди 0 13:24Юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди. Унда ММАчи Лазизхон Ўзбеков совриндор бўлди 0 12:53Бугун Ёшлар Олимпиадасидаги иштирокимиз якунланади 0 12:22Конте АПЛга қайтмоқчи — у ўз номзодини "Манчестер Юнайтед"га таклиф қилди 0 11:51Жаррелл Миллер ва Тони Йока Гана пойтахтида жанг қилади 0

28 июн 19:50
Янгиликлар

Дзюдо

Президент Қарори ҳамда Жаҳон чемпионатига тайёргарлик масаласи муҳокама қилинди

Маълумки, шу йилнинг 6-13 октябрь кунлари пойтахтимиз катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади.

Дунёнинг юздан зиёд давлати дзюдочилари иштирокида ўтадиган жаҳон чемпионатини юқори савияда ташкил этиш, юртимизга келадиган меҳмонлар учун барча қулайликларни муҳайё этиш, уларнинг яхши таассуротлар билан қайтишлари учун ҳозирданоқ зарурий чора-тадбирлар кўрилмоқда. 

Ўзбекистон дзюдо федерациясида ўтган жаҳон чемпионати ишчи гуруҳининг навбатдаги йиғилишида ҳам ушбу масалалар атрофлича муҳокама қилинди. 

Жаҳон чемпионати иштирокчилари, фахрий меҳмонлар, делегацияларни кутиб олиш ҳамда меҳмонхоналарга жойлаштириш, уларга юқори сервис хизматини кўрсатиш масалалари кўриб чиқилди. Мусобақа логоси, меҳмонларга бериладиган эсдалик совғалари муҳокама қилинди.  

Шунингдек, куни кеча эълон қилинган "Ўзбекистонда Дзюдо спорт турини янада ривожлантириш чора тадбирлари тўғрисидаги" Президент Қарорининг ҳар бир банди бўйича ҳам фикр алмашилди, масъулларга тегишли топшириқлар берилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг