UZ

Сўнгги янгиликлар

19:41"Бундай ҳолатлар бизнесга фойда келтирмайди". Дана Уайт Нурмагомедовнинг Двалишвилига ҳужуми ҳақида гапирди 0 18:53"Ман Сити"га нисбатан санкциялар тўғрисидаги қарор қачон эълон қилиниши маълум бўлди 0 18:00Двалишвили: "Мен Доғистонни яхши кўраман, хеч кимга нисбатан айблов қўйилишини истамайман" 0 17:05UFC 334 турнири иштирокчиларнинг тўлиқ карди ва жангчилар рўйхати 0 16:16"Хабибнинг жамоаси қаерга бормасин, жанжаллар келиб чиқади". Уайт Нурмагомедовнинг ҳужуми ҳақида гапирди 0 15:31Салоҳ Миср терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди 0 14:42Двалишвили ҳибсдан озод этилганидан кейин илк бор муносабат билдирди 0 14:15Ўқ отиш спорти: Ўзбекистонлик спортчи илк бор Жаҳон чемпионатида трап дастурининг финалида қатнашди 0 13:37Усман Нурмагомедов Абу-Дабидаги қамоқхонада қандай шароитда сақланиши айтилди 0 12:53Дмитрий Бивол ўз юртидаги ва хориждаги баҳслар нимаси билан фарқ қилишини айтди 0 12:00Остон Ўруновни Эроннинг бошқа клуби сотиб олмоқчи 0 11:08"Усман UFC'га керак. У ерда бундай йигитларни яхши кўришади". Царукян Нурмагомедовнинг жанжалдан кейинги келажаги ҳақида гапирди 0 10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0

04 июл 11:34
Янгиликлар

Кикбоксинг

Проф кикбоксчиларимиз 4 та жангдан 3 тасида ғалаба қозонишди + ФОТОГАЛЕРЕЯ

Хабар берганимиздек, пойтахтимиздаги "Юнусобод" спорт мажмуасида кикбоксинг бўйича "Uzbekistan Open 2" халқаро турнири бўлиб ўтди.

Кеча тунда ҳаваскорлар ўртасидаги финал беллашувлари якунланганидан сўнг навбат проф жангларга берилди. Жами 4 та профессионал жанглар ўтказилди ва уларнинг учтасида ўзбекистонлик кикбоксчилар ғалаба қозонишди. 

Марказий жангда ҳамюртимиз Муродбек Азимов хорватиялик жаҳон чемпиони Иван Бертичга қарши рингга кўтарилди. Уч раунд тўлиқ давом этган муросасиз жангда Азимов номдор рақибини 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратди. Азимов махсус камар билан бирга 1000 евро мукофот пулини ҳам қўлга киритди. 

Загреб шаҳрида туғилган 21 ёшли Бертич муайтай бўйича жаҳон ва Европа чемпиони, кикбоксингнинг К-1 йўналишида жаҳон чемпиони ҳисобланади. Кеча у профессионал кикбоксингда дебют жангини ўтказди. 

"Тилла бола" номи остида ўз жангларини ўтказиб келаётган 32 ёшли андижонлик Азимов эса профессионаллар ўртасида кикбоксингнинг К-1 йўналишида Осиё чемпиони, шу йил Туркияда ўтказилган WAKO Лоу-кик йўналишида жаҳон чемпиони эди. 

Оғир вазн тоифасида кечган яна бир қизиқарли жангда ҳамюртимиз Ҳусанхон Баратов туркиялик Меҳмет Ўзерни сўнгги учинчи раунд якунланиши арафасида техник нокаутга учратди. Халқаро тоифадаги рефери Темур Муҳаммаджонов тўртинчи нокдаун ҳолатидан сўнг жангни тўхтатишга мажбур бўлди.   

Яна бир ҳамюртимиз Темурбек Холматов мисрлик Абдуллоҳ Мандодан устун келган бўлса, қўл жанги бўйича жаҳон чемпиони Гулжаҳон Норматова профессионал кикбоксдаги дебют жангида украиналик тажрибали спортчи Мария Белкинага имкониятни бой бериб қўйди. Мария-Катерина Белкина 2021 йилги жаҳон чемпионати ҳамда жаҳон кубоги совриндори ҳисобланади.

Суратлар муаллифи - Алимурод МАМАДАМИНОВ, ўз мухбиримиз 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг