19 мар 07:41
Янгиликлар
Пётр Ян Стерлингга қарши жангдаги хатолари ҳақида гапирди
"У жангда мен ўзимда эмас эдим. Учинчи ёки тўртинчи раундда Стерлинг тамом бўлиши керак эди. Мен кучим кўпроқлигини ҳис қилган эдим. Мен боксчи бўлишимга қарамай, унинг кураш усулларига туриб бера олдим. Менимча, реваншда ҳаммаси бошқача бўлади.
Унинг зарбалари ҳимоядан туриб берилганди. Мен ўзимга имконият ҳосил қилиш учун онгли равишда унинг зарбаларини қабул қилган эдим. Ҳа, биргина тизза зарбаси ва мен жангни бой бердим.
Ўша зарба барча режаларимни издан чиқариб юборди. Тўртинчи раундда мен унга қараганда кўпроқ куч сақлаб қолган эдим. Мен ўша хатони қилмасдан, бироз ҳаракат қилганимда Стерлинг тамом бўларди. Ха, мен хато қилдим. Унга жуда кўп вақт стойкадан ташқари ишлашга имкон бердим. Агар, мен тезда Стерлингни оёққа туришга мажбур қилганимда, унга қийин бўлиши тайин эди", - деди Пётр Ян.
Фикрлар