UZ

Сўнгги янгиликлар

11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0 10:54AND STILLLL! UFC 334 турнирининг марказий жангида Ган ўз камарини сақлаб қолди 0 10:06Чемпион Кайла Харрисоннинг собиқ икки камар эгаси Аманда Нуньесга қарши жанги муддатидан аввал якунланди 0 08:54UFC 334. Мурадовнинг собиқ рақиби Кайо Борральо 19-ғалабасини тантана қилди 0 08:23Миллатлар лигаси. Португалия ўз стадионида йирик ҳисобда мағлубиятга учради 0 07:52Ўн йил ютқазмаган чемпион Немков ватандошидан мағлуб бўлди 0 07:21Мераб Двалишвили ғалабасидан сўнг Нурмагомедов учун мурожаат қилди 0 19:41"Бундай ҳолатлар бизнесга фойда келтирмайди". Дана Уайт Нурмагомедовнинг Двалишвилига ҳужуми ҳақида гапирди 0 18:53"Ман Сити"га нисбатан санкциялар тўғрисидаги қарор қачон эълон қилиниши маълум бўлди 0 18:00Двалишвили: "Мен Доғистонни яхши кўраман, хеч кимга нисбатан айблов қўйилишини истамайман" 0 17:05UFC 334 турнири иштирокчиларнинг тўлиқ карди ва жангчилар рўйхати 0 16:16"Хабибнинг жамоаси қаерга бормасин, жанжаллар келиб чиқади". Уайт Нурмагомедовнинг ҳужуми ҳақида гапирди 0 15:31Салоҳ Миср терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди 0 14:42Двалишвили ҳибсдан озод этилганидан кейин илк бор муносабат билдирди 0

23 фев 07:19
Янгиликлар

Кураш

Қаршида Ўзбекистон чемпионлари аниқланади

Қашқадарё вилояти маркази Қарши шаҳрида кураш бўйича 1999-2001 йилларда туғилган ўсмирлар ва қизлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати баҳсларига старт берилди.

Қарши шаҳридаги “Геолог” спорт-соғломлаштириш мажмуасида ўтказилаётган мазкур мусобақада мамлакатимизнинг барча ҳудудларидан 600 нафар спортчи ғолиблик учун гиламга тушишган. Шундан 200 нафарини қизлар ташкил этади.

Мазкур чемпионат баҳсларини одил ва шаффоф ўтишини таъминлаш мақсадида ҳакамлик масаласига хам алоҳида эътибор қаратилган. Жумладан, Ўзбекистон кураш федерациясининг ташаббуси билан ҳакамлар учун икки кунлик семинар ташкил этилиб, мусобақада ишлайдиган ҳакамларнинг малакаси яна бир бор кўрикдан ўтказилди.

Ҳакамлар ўқув-семинарига ҳар бир вилоятдан икки нафардан рефери жалб этилди. Ушбу ўқув-семинарни ташкил этишдан кўзланган мақсад – Ўзбекистон чемпионати баҳсларида тўғри қарор қабул қилиш, низоларга йўл қўймаслик ва энг муҳими, томошабинларга манзур бўладиган ҳалол кураш беллашувларини ташкил этиб беришдан иборат.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон кураш федерацияси ҳамда Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ушбу мусобақани юқори савияда ташкил этиш учун барча имкониятларини ишга солишган.

Таъкидлаш жоиз, бугун якунига етадиган ушбу мусобақа мамлакат ўсмирлар ва ёшлар терма жамоаларига муносиб номзодларни саралаб олиш имконини беради.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг