UZ

Сўнгги янгиликлар

14:07"Агар унга ютқазсам, ҳаммаси нарсамни йўқотаман" - Арман Царукян 0 13:41Расман! Лазизхон Ўзбековга Холмурод Нурматовдан реванш олиш имкони берилди (ПОСТЕР) 0 13:15"Насаф" бугун ОЧЛ 2 мусобақасида ўз юришини бошлайди 0 12:442,5 млн доллар! Ҳатто ютқазган шахматчи ҳам миллионерга айланади 0 12:13Майкл Пейж: "Доғистонликлар зерикарли жанг кўрсатишади, лекин UFC`да қолишмоқда" 0 11:41Ўсмирлар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионатининг биринчи кунги натижалари 0 11:10"Ливерпуль" "Тоттенхэм"ни Лига Кубогидан чиқариб юборди 0 10:08Шоҳасан Мирзаматов Наманганда жанг қилади, рақиб ҳам аниқ 0 09:37Махачев Жонсга жавоб қайтарди: "Сен доим айбсизсан" 0 09:06Терма жамоадаги фаолиятини якунлаган Лионель Месси миллий жамоадан чақирув олди 0 08:35Нурмагомедов 3,5 йил деганда илк бор PFL турнирида жанг қилади + ПОСТЕР 0 08:0446th Chess Olympiad Samarkand 2026 старт олмоқда. Илк турда терма жамоаларимиз кимларга қарши дона суради? 0 07:33"Сирил Ган билан реваншга лойиқман" - Алекс Перейра 0 07:02"Реал" "Эльче" билан ўйинда 90+1-дақиқада ғалабани илиб кетди 0 19:30Бу қизиқ! Ўзбекистон Осиё ўйинлари тарихида медаллар сони бўйича нечанчи ўринда? 0

02 май 17:48
Янгиликлар

Қиличбозлик

Қиличбозлик. Федерация бош котиби муваффақиятли спортчиларимиз, Ўзбекистондаги қиличбозлик мажмуалари ва бошқалар ҳақида

Хабарингиз бор, сўнгги йилларда Ўзбекистонда қиличбозлик спорт тури олдинга қадам ташламоқда.


Бу борада Ўзбекистон қиличбозлик федерациясининг амалга ошираётган ишларини алоҳида таъкидлаб ўтиш лозим.

Қуйида мазкур ташкилотда бош котиб лавозимида фаолият олиб бораётган Нодира Алимова билан интервьюни ўқишингиз мумкин бўлади.

-Тошкентда бўлиб ўтган "Олимпия умидлари" турнири ҳақида нималар гапириб бера оласиз?

-Ушбу турнир кадетлар ( 17 ёшгача бўлган спортчилар) учун янги циклнинг бошланиши ҳисобланади. Шунингдек, ушбу мусобақа орқали биз янги кадетлар терма жамоаси учун номзодларни саралаб олишимиз мумкин бўлди. Ушбу турнирда қатнашган спортчилар 2018 йилда Аргентинада бўлиб ўтадиган учинчи ўсмирлар Олимпиадаси йўлланмаси учун курашадилар.

 

-Энди Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси яқин орада қачон ва қандай турнир ўтказади?

-Яқин орада федерациямиз томонидан "Хотира ва қадрлаш куни"га бағишланган турнир ташкил қилинади.

 
-Қиличбозларимиз олдида турган навбатдаги халқаро турнир қайси?

-Бу йилдан бошлаб Осиё қиличбозлик конфедерацияси янги кадет мусобақалари циклини ташкил қилди. Мусобақалар Австралия, Япония, Сингапур ва Филиппин мамлакатларида бўлиб ўтади.
Катталар ўртасида эса июнь ойида Гонконгда Осиё чемпионати, июль ойида эса Германияда жаҳон чемпионати бўлиб ўтади.
Шунингдек, муҳим халқаро турнирлар олдидан йиғинлар бўлиб ўтади. Рапирачиларимиз айни пайтда Новогорскда йиғин ўтказмоқдалар. Шунингдек, шпага ва сабля терма жамоаларимиз ҳам йиғинга тайёргарлик кўришмоқда.

 

-Юртимизда нечта қиличбозлик мажмуаси бор?

-Тошкент ва Андижонда иккинта маҳсус залимиз бор. Ундан ташқари Республикамизнинг барча вилоятларида, болалар ва ўсмирлар спорт мактабларида қиличбозлик машғулотлари олиб борилмоқда.


-Ушбу спорт турига қизиқиш билдирган болалар ва уларнинг ота-оналари кимга ва қаерга мурожаат қилишлари мумкин?

-Бугунги кунда барча вилоятда бўлимларимиз ташкил қилинган. Ота-оналар шунингдек, қиличбозлик федерациясига (манзил: Тошкент шаҳри, Ўзбекистон кўчаси 98 А, "Пахтакор" стадиони олдида) мурожаат қилишлари мумкин.



-Ўзбекистонда қайси вилоят қиличбозлари етакчи ҳисобланадилар?

-Айни пайтда федерациямиз раҳбарияти томонидан ушбу спорт турининг барча йўналишларини (шпага, сабля, рапира) ривожлантириш борасида яхшигина ишлар олиб борилмоқда. Шпага бўйича Тошкент шаҳри, Навоий, Андижон ва Бухоро вакиллари фаворитлар. Сабля бўйича эса Тошкент, Қорақалпоғистон ва Тошкент вилояти вакиллари ўзларини хар томонлама кўрсатмоқдалар.

Қиличбозликни ривожлантириш учун ЎҚФ ушбу спорт турида етакчи ҳисобланган мамлакат вакиллари тажрибасига таянмоқда. Спортчиларни тайёрлаш, мураббийларнинг янги услублари, шунингдек, Республика бўйлаб селекция олиб бориш ишларига катта эътибор қаратилмоқда. Яна халқаро қиличбозлик федерациясининг таклифи билан мураббийларимиз уч ойлик мураббийлик курслари, семинарларида қатнашишади. Шу йили март ойида ҳам бизнинг вакилимиз Будапештда бўлиб ўтган мураббийлар малакасини ошириш курсини муваффақиятли тамомлади.
 

-Ўзингиз ҳам спортнинг ушбу тури билан шуғулланганмисиз?

-Яхши савол (кулади). Тиғиз иш жадвали, иш, ўқиш ва оилам бўлишига қарамай, шанба кунлари вақт топдим дегунча қиличбозлик залида машғулотлар ўтказаман. Бу мен учун хобби. Фарзандларим эса спорт билан профессионал тарзда шуғулланадилар. Улар ҳам қиличбозлик, яна дзюдо спорт турига борадилар. Уйимизда ҳаттоки қўлбола қиличбозлик йўлакчаси бор. Асосийси истак. Вақтни доимо топса бўлади. Спорт мени ва оиламнинг ҳаётида муҳим ўрин тутади.
 

-Халқаро ареналарда муваффақиятларга эришган қиличбозларимиздан кимлар ҳақида гапириб бера оласиз?

-Яқинда март ойида Финландияда терма жамоамиз аъзоси Олег Соколов жаҳон кубогида олтин медаль соҳибига айланди. Шунингдек, бизда иқтидорли ёшлар кўп. Улардан 2015 йилги кадетлар ва ўсмирлар ўртасида ўтказилган Осиё чемпионати совриндорлари Алимов Файзулла, Алимов Санжар, Собиров Санжар ва Ҳакимова Маликаларни мисол қилиб кўрсатишим мумкин.

Февраль ойи охирида ҳакамимиз Ортиқ Бўриев халқаро тоифадаги ҳакамлик учун имтиҳонларни муваффақиятли топширди ва икки тоифада (сабля ва шпага) халқаро тоифадаги ҳакамга айланди.

Ўзбекистонда спортни ривожлантиришга катта эътибор қаратилмоқда. Бизнинг вазифамиз ишончни оқлаш ва яхши натижаларни қайд этишдир. Шуни алоҳида таъкидлаб ўтишим лозимки, жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланиш инсоннинг саломатлигини таъминлайди.
 

-Суҳбатингиз учун ташаккур...


Азиз Тўхтамуродов суҳбатлашди

Рейтинг: -1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг