UZ

Сўнгги янгиликлар

14:25Спортчилар ижтимоий тармоқларда 0 14:02UFC. Сентябрь ойининг энг яхши жанглари аниқланди 0 13:41Бугун "Ҳумо" сафарда "Бейбарис"га қарши иккинчи ўйинини ўтказади 0 13:20"Реал" "Интер" етакчисига кўз тикди 0 12:59“Ўзбек шахматининг олтин авлоди”. Тақдимот, тақдирлаш маросими ва бошқалар (ФОТОГАЛЕРЕЯ) 0 12:37UFC расман 2023 йил учун илк жангни тасдиқлади 0 12:16Александрова Сеул турнири бош соврини қўлга киритди 0 11:55Бугун Жанубий Корея - Ўзбекистон олимпия терма жамоалари ўйини бўлиб ўтади 0 11:34Ёш стол теннисчиларимиз Грузияда совриндор бўлишди 0 11:13Замонавий бешкурашчиларимиз Осиё чемпионатида 3 та медалга эга чиқишди + ФОТО 0 10:52AMC Fight Nights чемпионига "повестка" келди, унинг укаси шу урушда ҳалок бўлганди 0 10:31Хабарингиз борми? Равшан Эрматов АҚШДа ЖЧдаги ёрдамчилари билан "Мустақиллик Кубоги" финалида ҳакамлик қилди + ФОТО 0 10:10Тайсон Фьюри Жошуага муддат берганди. Бугун муҳлат тугайди 1 09:49Метц турнири бош соврини Италияга кетди 0 09:28Пауло Коста Чимаевга қарши жанг қилишга тайёр 0

18 фев 16:45
Янгиликлар

Олимпия ўйинлари, Қишки спорт турлари

Қишки олимпиадада қатнашган Комилжон Тўхтаев Ўзбекистонга қайтиб келди + ФОТО

Бугун, 18 февраль тунги соат 02.00 да Қишки олимпия ўйинларида иштирок этган Ўзбекистон спорт делегацияси ягона спортчи Комилжон Тўхтаев билан биргаликда Тошкентга қайтиб келишди.

Тўрт йилликнинг нуфузли мусобақасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган, ватанимиз байроғини оқ олимпиада узра хилпиратган Комилжон Тўхтаев ва юртимиз спорт делегацияси аъзоларини Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида вазир ўринбосари Шахруллла Маҳмудов, Миллий олимпия қўмитаси мутахассислари, мураббий ва спортчилар, кенг жамоатчилик вакиллари ҳозир бўлишди.

Таъкидлаш лозим, бу галги 24-қишки олимпия ўйинлари ҳар жиҳатдан мураккаб шароитда ўтказилмоқда. Унда дунёнинг кўпгина давлатлари спортчилари олимпия йўлланмалари ҳамда зарур рейтинг очколарига эга бўлолмаганлиги сабабли қатнаша олмади. Бу эса Пекин-2022 да ўша мамлакатларнинг байроғи кутарилмасликка олиб келди.

Дунёдаги эпидемиологик вазиятнинг “совуқ шамоли”га қарамасдан давлатимиз томонидан қишки олимпия ўйинларининг саралаш ва тайёргарлик босқичларида қатнашиши кутилган спортчиларга етарли шарт-шароит яратилди. Бунинг натижасида кутилган 3-4 та олимпия йўлланмасидан биттасига эришилди. Тоғ чанғичимиз Комилжон Тўхтаев Европа ва Осиё қитъасидаги мусобақалардаги рейтинг очколари натижасида Пекин-2022 йўлланмасини қўлга киритди.

Гарчи ҳамюртимиз Пекин-2022да тоғ чанғисининг гигант слалом  баҳсларида совринли ўринни эгалламаган бўлса-да, у оқ олимпиадада 90 нафарга яқин иштирокчи орасида 29-ўриндан жой олиши ва бу кўрсаткич уни Осиё спортчилари орасида биринчилигини таъминлаганлиги билан аҳамиятли бўлди. 

"Пекин олимпиадасида юксак натижаларни кўзлагандим. Бу спорт. Унда ҳамма нарса бўлиши мумкин. Масалан, мен қатнашган гигант слалом баҳсларида 87 нафар спортчи қатнашган бўлса, уларнинг 30 нафардан ошиғи илк беллашувдаёқ баҳсни тарк этди. Бу сафарги олимпиада мен учун иккинчиси бўлди. Аста-секин маҳоратим ошиб бормоқда. Биласиз, олимпиада катта тажрибага эга бўлганлар баҳси. Бундай дейишимга сабаб, кўпгина йўналишларни кузатган бўлсангиз, қатнашчи ва совриндор бўлганларнинг аксарияти учун ушбу олимпиада тўртинчи ёки бешинчисидир. Шундай экан, руҳиятимни тушурганим йўқ. Мен учун энг қувончли воқеа - олимпия ўйинларининг очилиш маросимида Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг бевосита қатнашиб, биз майдонда Ватанимиз байроғини олиб ўтганимизда қўллаб турганлиги ҳаётимдаги унутилмас онлар бўлди. Келажакда албатта, олимпия чемпиони бўлишга ҳаракат қиламан", -деди кутиб олиш маросимида Комилжон Тўхтаев.

Эслатиб ўтамиз, Пекин олимпиадасидаги иштирокини якунлаган ҳамюртимиз Комилжон Тўхтаев энди февраль ойининг сўнгги кунларида Ливанда ўтадиган қитъа чемпиоатида қатанашиши режалаштирилмоқда.

Тўлқин Рўзиев


Тадбирдан олинган суратларни томоша қилинг. 


Рейтинг: +3   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг