UZ

Сўнгги янгиликлар

19:18Таэквондочиларимиз янгиланган Жаҳон рейтингида нечанчи ўринларни эгаллаб туришибди? 0 18:42UFC 337 турнирининг санаси ва ўтказилиш жойи маълум бўлди 0 18:14Чимаев UFC собиқ чемпиони билан беллашув ўтказиши мумкинлигини айтди 0 17:49Ромелу Лукаку Бельгия терма жамоасидаги фаолиятини якунлаганини эълон қилди 0 17:22Жасурбек Рустамхонов Чехия хоккейи тарихига кирди 0 16:50Норвегия россиялик ва беларуслик спортчиларнинг мусобақалар учун мамлакат ҳудудига киришини тақиқлайди 0 16:19Расман! Руслан Абдуллаевнинг рақиби, жанг санаси ва манзили эълон қилинди 0 15:48Почеттино МЮга нигериялик "девор"ни олиб келмоқчи 0 15:17Гукеш жаҳон тожи учун матч олдидан Жавоҳир Синдаров ҳақида гапирди 0 14:46Қирғизистонда Олимпиада ғолиб ва совриндорлари учун умрбод стипендиялар тасдиқланди 0 14:15Zagreb Grand Prix 2026 турнирини иккита медаль билан якунладик 0 13:44Де ла Фуэнте Испаниянинг Англиядан учраган мағлубияти ва тўхтатилган тарихий серия ҳақида гапирди 0 13:13Расман. Mangu 7 турнирининг санаси ва манзили эълон қилинди + ПОСТЕР 0 12:42Дзюдочиларимиз "ШҲТ Очиқ кубоги"да 7 та медаль қўлга киритишди 0 12:11UFC Fight Night 296 турнирининг асосий жанги эълон қилинди + ПОСТЕР 0

06 июл 17:59
Янгиликлар

Футбол

Қисқа вақт ичида шонли тарих ярата олган "Бунёдкор" жамоаси 15 ёшда

Теглар :  ФутболБунёдкор
Тошкентнинг "Бунёдкор" жамоаси бугун 15 ёшга тўлди.

"Бундан роппа-роса 15 йил муқаддам, 2005 йилнинг 6 июль куни "Нефтгазмонтаж-Қурувчи" номи билан ташкил топган "Бунёдкор" бугун 15 ёшни қарши олди. Кейинчалик "Қурувчи" номи билан нафақат мамлакатимизда, балки Осиёда ҳам ўз ўрнига эга бўлган жамоамиз 2008 йил "Бунёдкор"га айлангач, дунё нашрларида ҳам тилга олина бошланди, амалга ошириётган ишлари эътироф этилди, "қалдирғочлар" янада баландроқ уча бошлади. Бу орада клубимизда ўша машҳур Зико, Луис Филипе Сколари каби мураббийлар ишлади. Ривалдо сингари жаҳон тан олган, Хосе Луис Вильянуэва каби моҳир тўпурар легионерлар «Бунёдкор» либосини кийишди. Испаниянинг гранд жамоаси "Барселона" билан ўзаро ҳамкорлик йўл қўйилди. Қисқа вақт ичида миллий терма жамоамизнинг ўзаги бўлган футболчилар "Бунёдкор" аъзоси сифатида майдонга туша бошлади. Амалга оширилган ислоҳатлар ўлароқ, клуб қошида футбол академияси қуриб битказилиб, фойдаланишга топширилди. Академиямиз тарбияланувчилари бўлган "қалдирғочлар" бугун жамоамизнинг асосий ўйинчиларига айланган. Қисқаси, "қалдирғочлар"нинг муваффақияти учун кўпчилик енг шимариб, ҳамжиҳатлик билан хизмат қилди. Лекин бу муваффақиятларнинг асоси айнан кимларга боғлиқ эканлигини барча билади, бугунги кунда ҳам уларни эътироф этади, яхши хотиралар билан тилга олади, шу жумладан биз ҳам! Зеро, "Бунёдкор"ни нафақат мамлакатимизда, балки Осиё ва дунё миқиёсида тан олиниши учун қилинган хизматлар унутилмайди!



Режага кўра, "Бунёдкор"нинг 15 ёшини катта тантаналар билан нишонлашни мақсад қилгандик. Хусусан, ўз вақтида жамоамиз шарафини ҳимоя қилган легионерлар ва "Пахтакор"нинг собиқ юлдузлари иштирокида ўша, ўз вақтида кучли бешликнинг машҳур дербиларидан қолишмаган "Бунёдкор" - "Пахтакор" учрашувини мухлислар учун яна "жонлантиришни" режалаштиргандик. Аммо Республикамизда ҳукм сураётган пандемия ва карантин даври бу режаларни амалга оширишимизга тўсқинлик қилмоқда. Боиси, доимо мухлислар учун тўп сурган "қалдирғочлар" ушбу шоу учрашувни "Бунёдкор" стадионида ишқибозлар кўз ўнгида ва олқишлари остида ўтказишни ният қилган. Айтиш керакки, клуб раҳбарияти ҳали ҳам ўз мақсадидан қайтгани йўқ. Республика Махсус комиссияси қарори билан ишқибозларни стадионга қайтишига рухсат берилса, "Бунёдкор" 15 йиллик тантаналар учун ишлаб чиққан дастурини ҳаётга татбиқ этишни бошлайди. Жумладан, мухлислар ўша машҳур "Бунёдкор" - "Пахтакор" дербисини бевосита стадионда яна кўриш имкониятига эга бўлишади. Шунингдек, бу шоу учрашув орқали фаолиятининг сўнгги йилини «қалдирғочлар» сафида ўтказиб, бутсасини михга илган ўйинчилар учун хайрлашув ўйинига ҳам айланади. Хуллас, Сиз учун ўйнайдиган "Бунёдкор" 15 ёшда",- дея хабар беради "Бунёдкор" клуби матбуот хизмати. 

Қуйида "Бунёдкор"нинг юлдузли таркибдаги суратларини томоша қилишингиз мумкин.






Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг